Глотсен даври экологияси ва маданий



Download 130 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi130 Kb.
#464098
Bog'liq
Глотсен даври экологияси ва маданий


Глотсен даври экологияси ва маданий
тараққиёти.
Бажарди: Пармоном С.
Тошкент - 2014
Глотсен даври экологияси ва маданий тараққиёти.
Режа:
Кириш
1. Глотсен даври иқлим хусусиятлари
2. Глоцен даврида Турон пастликлари иқлими ва
тектоникаси
3. Мезолит ва неолит даври маданий тараққиёти
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Инсон ер юзасининг бир бўлаги сифатида азалдан ўзининг ҳайвонот ва
ўсимлик дунёси билан узулмас алоқасини англаган. Жамият ривожланиши
тўғрисидаги бахслар тарихининг ўзидек эскидирлар. Марксис тарихчилиги
синфлари курашига қадар, “Илоҳий куч” тушунчаси ҳукмронлик қилган.
Қизиқ факт сифатида ҳаётнинг сайёрамизда пайдо бўлишининг космик
суперцивилизатциялар томонидан келтирилганлик версиясини таъкидлаб
ўтамиз бу -“Илоҳий куч” афсонасининг замонавийлашган вариантидир.
Экологик ҳарактерига эга бўлган энг қадимги таълимот зардуштийликда
берилган. Зардуштийлик ер, сув ҳаво олов каби ҳаёт асосларининг тозалигини
асраш ва ҳимоя қилишни ўргатади.
Голоцин даврда Европада ҳам тўртта нам ва совуқ давр ажратилади.
Улар мил. авв. 2000, 2600, 3100 ва 3700 йилларга тўғри келади. Энг совуқ давр
мил. авв. III-аср охири I-аср бошига тўғри келади. Иқлим ўзгаришини
археология ёдгорликлари билан бир қаторда ёзма манбаларда ҳам қайд қилиб
боради. Рим шоири Овиди қишда Дунай муз билан қопланиши ва у орқали
пиёда ва отлиқ ҳаракатланиш мумкинлиги ҳақида ҳато баъзи йиллари Қора
денгиз ҳам музлаши ҳақида маълумот беради. Жанубий Арабистон ҳудудида
Сабей қироллиги мавжуд бўлган, бу ерда ҳозирда Адкин дарёсининг қуруқ
ўзанида улкан платина қолдиқлари сақланиб қолган. Бу мил авв 1 минг
йилликда бу ердаги иқлимнинг нам бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Мил.авв 3000-2500 йлларда Хитой, Миср, Жанубий Европадаги иқлим
аномалиялари маълум.
Голоцен даврида мил авв 6000-3000 минг йилларда иссиқроқ бўлган. Бу
даврда Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудларидан Европага Шимолий Африкага
ва Осиёининг Жанубий ҳудудларида негалитик қабилалар маданяти тарқатган
Ҳарраппа цивилизациясининг ўлими иқлим аредизатсияси Ҳиндистон дарё
сувлари режаси ўзгариши билан боғлиқ деб белгиланган. Бундан 10-12 минг
йил аввал Сибирда тукли насорог ва мамонт ўлиб кетади.
1. Глотсен даври иқлим хусусиятлари
Музлик даврининг тугаши билан замонавий иқлим даври бошланди.
Музлик шимолга чекинади ва замонавий ҳайвонот ва ўсимлик дунёси
шаклланади. Нисбатан илиқ давр 12 минг йил аввал ўрнатилган. Шимолий
Америка ва Сибир субарктик ўрмонлари ва абадий музликлари юзлаб
километр шимолга чекинди. Голоцен бошланишида мил.авв. VII-VI минг
йилликда иқлим ҳозиргидан анча нам ва илиқ бўлган. Ҳатто Сахрои Кабир
чўлида ҳам йилига 300-400 мм ёғингарчилик бўлган (ҳозир 6 мм). Чад кўли
ҳажми Каспий денгизники билан тенг бўлган. Археологик исботланишича бу
неолит даврининг вақти. Бу вақтда ишлаб чиқариш хўжалигининг
иқтисодиёти шаклланган. Чорвачилик ва ҳароратчилик тарқала бошлаган.
Лекин бу вақтда кўплаб шимолий кенгликлар қуруқ иқлим билан фарқланган.
Атлантик плювиалнинг иссиқлик чўққиси мил.ав. IV минг йилликка тўғри
келади. Лекин 4 минг йил аввал совуқланиш ва иқлимнинг қуриши кузатилди.
Сахрои Кабир қурий бошлади ва у ерда Тасиллия петроглифлар топилди.
Тасиллия расмларида бир неча даврлар ажратилган:
1. Мил. авв.VII-VI минг йиллик овчи ёки буйвол даври иқлим нам аҳоли
негроид.
2. Неолит мил. авв IV минг йиллик чорвачилик даври шохдор чорва расмлари
инсон антропологик тури ўзгармоқда (европоид).
3.мил авв 1200 йилда отлар даври бошланади.
4. Мил авв 1 асрдан туялар расмлари пайдо бўлмоқда. Сахрои Кабир чўлга
айлана борди.
Буларнинг барчаси шимолий африка иқлимининг қуриб боришидан
гувоҳлик беради шунга ўхшаш жараёнлар Марказий Осиё ва Яқин Шарқда
бўлиб ўтди. Э.Д.Мамедова ва Г.Н.Трафимовнинг ишлари ўрнатилишида
мил.ав. 4-минг йилликда Қизилқум ландшафти яшил даштдан иборат бўлган.
Бу ерда нам даштга мослашган кийик ва бошқа ҳайвонлар яшаган. Бу даврда
Ўрта Осиё жанубида кўп сувли дарёлар дельталарида эгаллаш ҳароратчилик
Зайтун маданияти шаклланган. Ундан шимолда неолит овчи ва балиқчилар
маданияти- Калтаминор маданяти кенг ўрин тутган. Лекин иқлим аста-секин
қуриб боради, даштлар аста-секин чўлга айланиб борди, неотектониканинг
фаол жараёнлари бўлиб ўтди. Зарафшон ўзанларидаги турар-жойнинг кузатиш
материаллари кўрсатгандек, неолитик инсон кўл соҳилида яшаган. Лекин
ҳозир бу турар жой Зарафшоннинг қуруқ ўзанида 80м баландликда
жойлашган. Бундан ташқари бу турар жойда уй сигири ва хонакилаштирилган
Бақрия туясининг суяклари топилган. Сигирлар бунгача хонакилаштирилган,
лекин хонаки туянинг энг аввалги суяклари шу ердан келиб чиққан. Демак
Бақтрия туяси бир марта Калтарминор маданияти қабилалари томонидан Ўрта
Осиё ҳудудлари аридизатсия жараёнида ҳонакилаштирилган.
Голоцин даврда Европада ҳам тўртта нам ва совуқ давр ажратилади.
Улар мил. авв. 2000, 2600, 3100 ва 3700 йилларга тўғри келади. Энг совуқ давр
мил. авв. III-аср охири I-аср бошига тўғри келади. Иқлим ўзгаришини
археология ёдгорликлари билан бир қаторда ёзма манбаларда ҳам қайд қилиб
боради. Рим шоири Овиди қишда Дунай муз билан қопланиши ва у орқали
пиёда ва отлиқ ҳаракатланиш мумкинлиги ҳақида ҳато баъзи йиллари Қора
денгиз ҳам музлаши ҳақида маълумот беради. Жанубий Арабистон ҳудудида
Сабей қироллиги мавжуд бўлган, бу ерда ҳозирда Адкин дарёсининг қуруқ
ўзанида улкан платина қолдиқлари сақланиб қолган. Бу мил авв 1 минг
йилликда бу ердаги иқлимнинг нам бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Мил.авв 3000-2500 йлларда Хитой, Миср, Жанубий Европадаги иқлим
аномалиялари маълум.
Касбий денгизнинг сатҳи бундан 50-60 минг йил аввал ҳозиргидан
80м баланд бўлган. Миллоддан тахминан 6000-4000 йил ҳозиргидан 20м га
паст бўлган Осиё ва Африкада сўнгги ўнлаб минг йилликларида кузатилган
умумий кўллар сатҳининг тушиши билан бир қаторда алоҳида сакрашлар ҳам
кузатилган бу ҳодисалар Европада ҳам номоён бўлган, Голоцен даврининг
даврининг исиш вақтида Алп ўрмонлари чегараси 1000м юқори бўлган. Хитой
ва Яқин Шарқлари материаллари бўйича 4-5 минг йил аввал кучли сув
тошқинлари пайдо бўлган, улар тўғрисидаги хотиралар умумжаҳон тошқини
ҳақидаги афсоновий башораларда акс этган. Голоцен даври учун қишда минус
ҳароратнинг пасайиши ҳарактерланади. Атлантек плювиал даврида МДҲ
давлатларининг кўпчилик даврида ҳозиргидан анча иссиқ бўлган. Асосан
ҳарорат ўрта кенгликда иссиқ бўлган.
Голоцен даврида мил авв 6000-3000 минг йилларда иссиқроқ бўлган.
Бу даврда Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудларидан Европага Шимолий
Африкага ва Осиёининг Жанубий ҳудудларида негалитик қабилалар маданяти
тарқатган Ҳарраппа цивилизациясининг ўлими иқлим аредизатсияси
Ҳиндистон дарё сувлари режаси ўзгариши билан боғлиқ деб белгиланган.
Бундан 10-12 минг йил аввал Сибирда тукли насорог ва мамонт ўлиб кетади.
Жанубга қараб қурғоқчилик кўпая бошлади, иссиқкўлнинг трансгресяси
амалга ошади, Тян-Шан ўрмонлари чегараси 2000м баландлигигача
кўтарилади Ўрта ва олд Осиёни намлаб турган Атлантик циклонлар Шимолга
сурилади. Орта тушган қутб музликлари Греландия ва Исландия
қирғоқларигача етиб келган, бунинг оқибатида Греландия аҳолиси ўлиб
кетган, бунга яна истемол баанси бузилиши ва ипедимиялар ҳам сабаб бўлган
Осиё тоғларининг ўрмонсизланиши кузатилади ва кўплаб дарахат турлари
нобуд бўлади. Биринчи жараён орогенезга боғлиқ бўлса иккинчи жараён
деглатсиётся билан боғлиқ.
Голоцен даврида Ўрта Осиё чўлларида нам илиқ иқлим ўрнашади,
ҳарорат ҳозиргидан 8-10 C паст бўлган ва ёғинлар миқдори йилига 250-450 мм
ни ташкил этган. Бу даврда Сирдарё, Амударё, Зарафшон соҳилларида овчи ва
балиқчиларнинг Калтарминор маданияти кенг тарқалган. Мил авв III-II минг
йилига қурғоқчилик ва иссиқ иқлим тўғри келди. Бу давр ўрта Осиёда Анау –
Номозгоҳ маданияти ривожланади, дашт соҳасида чорвадор қабилалар пайдо
бўлади. Даврий аридизатсия қабила ва халқларнинг мигратсиясига олиб
келади. Мил. авв. 2 минг йилликда Ўрта Осиё Жанубий даҳаларида Бақтрия,
Марғиёна маданияти кенгайган.
Кейин ҳарорат аста-секин пасайиб борган. Эрамиз бошланишидан
иқлимнинг намланиши кузатилади. Сўнгги 4минг йилда 7та совуқ ва нам
мавсум ажратилган. Уларнинг бошланиши мил.ав. 1900, 1300, 760 йилларга ва
эрамизнинг 920, 1120, 1700 йилларига тўғри келади. Сунгги 2500 минг йил
ичидаги Бақтрия турар жойларини кузатиш натижасида эрта темир даврида
турар жой майдони бронза давридагидан камайгани аниқланди. Бу кейинчалик
аридизатсия билан тушунтирилади шекилли.
Хоразм археологик ишлари натижалари бўйича мил авв II минг
йилликда Присариқамиш дельтасининг қуриши содир бўлганлиги аниқланди.
Мил. ав. VIII-VII асрларда дельтанинг қайта сувланиши бошланади ва бу ерда
Шиф типига мос қуйисой маданияти шаклланди. Мил. ав. VI-V асрларда
Амударё соҳилларида Хоразм даҳаси шаклланади.
2. Галоцен даврида Турон пастликлари иқлими ва тектоникаси.
Обираҳмат, Кўлбулоқ каби палеолитик жойлар стратеграфия
кузатувлари, эрта ва кечки палеолит манбаларининг ҳалида чўл зоналарида
неолитнинг очилиши Ўрта Осиёнинг умумий ва маҳаллий экологик шароити
плейстоцен ва галоцен даврида тибдан ўзгаришини кўрсатар эди. Шу юсинда
ҳозирги Қизилқум, Устюрт, Шимолий Орол олди сувсиз чўллари плейстоцен
даврида, баъзан эса ўрта галоцен даврида ибтидоий одамларнинг яшашлари
учун қулай эди. Сол насослари ва травертенлар билан алмашиниб турадиган
Кўлбулоқ ва Обираҳмат кўп қатламли жойлар стратиграфияси уларни ураб
турган ландшафт-ларнинг итидоий одамлар томонидан минг йиллар давомида
ўзгартирилиб келинганлигини кўрсатмоқда. Тян-Шан баланд тоғ трассаларида
қуйи палеолит давридаёқ кўтариш мосламалари мавжуд бўлганлиги ҳақида
қайтлар бор. Тектоника аҳамиятли ролини кечроқ, Ўрта Осиё дарёлари
ўзанларини ўзгарти-риш динамикасига таъсирида ҳам ўйнаган.
Тахминан 2300 йил аввал Сирдарёнинг қуйи ўзанларини тошиши
оқибатида ҳозирги Казалинск атрофидаги лалми ерлар Жаладарё ва Иккардарё
ўзанлари зонаси ташландиқ жойларга айланган. Бунинг оқибатида Жеттиасар
ва Чирикработ маъданиятларини ўз ичига олган орол олди сакларнинг
маданияти ривожланиши тўхтаб қолди. Бу сакларнинг турли йўналишлардаги
мигратсиясига, айниқса Ўрта Осиёнинг Жанубий районларига олиб келади.
Улар орасидан Парфия давлати асосчилари ва тарқалиб кетган Юнон Бақтрия
ҳудудида сак ҳукмронлиги асосчиларидир.
Сирдарёнинг қуйи оқимини космик расмлар орқали текширувлари
дарёга иккита қуриган ўзан бўлганлигини кўрсатмоқда. Шунга ўхшаш жараён
Амударё ҳавзасида кам кузатилмоқда. Бунга Меака ва Жар дарёси
воҳаларининг ўрганишлари гувоҳлик беради. Изланишлар шуни курсатадики,
улар Теджен дарёси ирмоқлари эди. Тектоник кўтарилиши туфайли Теджен ва
унинг ирмоқлари ўз оқимини ўзгартиради. Жанубий Туркистоннинг
Алтиндени ва Илгиндени ёдгорликлари ўша даврда қадимги Меала бўйлаб
жойлашган эди. Оқимлар ўз жойидан силжигач Илгинли харобага айланади,
Алтиндени эса қулай гидрографикошиши шароитлари давом этади, ҳатто бу
ҳолат бронза даврига тўғри келади.
Хоразм экспедитсияси томонидан Хоразм воҳасидан жанубга бўлган
комплекс тадқиқотлар шуни кўрсатадики, пейстоцин даврида Жанубий
Туркманистонда айниқса Ташмуз районида яшаш шароити ибтидоий одамлар
учун қулай бўлган эди. Амударё шимолга қараб оқа бошлагач бу ерда иқлим
қуруқлашуви кузатилади.(ТХАЕЕ. Т ХVI. 1991. 37-77бет). Галоцена даврида
Орол-Касбий регионининг иқлими текширувлари натижасида Э.Б.Пругер
музлик давридан кейинги Ўрта Осиё иқлими Шарқий Европа ва Сибир иқлим
ўзгаришуви динамикасига синхрон равишда ўзгарган деган хулосага келади.
Ёппасига исиш тахминан 10300 йил аввал бошланганлиги қайд этилган. Бу
Евросиё ва Ўрта Осиёда ёғингарчилик кўпайишуви ва контенентанликнинг
юмшаши оқибатидир. Атлантик суббореал даврда (4500-5000йил аввал)
иқлимнинг совуши кузатилган. Галоцен даврида 3 термик максимум ҳисобга
олинган: барреал (8300-8900 йил аввал), атлантик(5000- 6000 йил аввал),
суббореал ( 3400-4200 йил аввал).
Лавлакон плювиали даврида Харран маданияти емирилиши, Жанубий
Туркманистон, Афғонистон ва Шимолий Ироқ қадим ҳароратчилик маданияти
йўқолиб бориши каби кўҳна цивилизатсиянинг ҳалокати билан боғлиқ. Шу
билан бир қаторда чорвачиликнинг ривожлангани кўриниб турибди. Тарихий
даврларда манбалар Осиё ва Европада иқлимнинг мунтазам ўзгариб турганини
қайд этиб борган. Искандар Зулқарнайн ҳарбий юришлари даврида жанг
ҳаракатлари Яқин Шарқ ва Трансокиана чўл районларида бўлиб ўтгани ёзиб
қолдирилган. (Пругер Э.Б. 1998. 67-77-бетлар.).
3. Мезолит ва неолит даври маданий тараққиёти
Мезолит палеолит давридан кейинги давр бўлиб, у милоддан аввалги
12-7 минг йилликларни ўз ичига олади. Музлик даврининг тугаши
палеолитнинг об-хавосига нисбатан иссикрок иклимни шакллантирди. Флора
ва фауна дунёси хам бир оз хозирги хайвонот ва ўсимликлар дунёсига
якинлашди.
Мезолит термини юнонча «мезос» - ўрта ва «литос» - тош деган
сўзлардан келиб чиккан. Мезолит даври XИX асрнинг оxирларида фанга
маълум бўлди. Мазкур даврга мансуб бўлган дастлабки ёдгорлик 1887 йилда
франтсуз арxеологи Д.Пет томонидан Маз-д Азил ғоридан топилган ва
ўрганилган.
Мезолит даврининг xусусияти, чегараси ва аталиши хакида
арxеологлар орасида хозиргача кизғин баxслар мавжуд. Бир гурух олимлар
бу даврга кадимги тош асрининг алохида боскичи сифатида карасалар,
бошкалари тош асридан сўнгги боскичи деб биладилар. Аммо кейинги
тадкикотлар тош куроллар шакли, кўлланилиши ва ишлаш теxникасидаги
ўзгаришлар ва янги xусусиятларни аниклаши натижасида тош даврининг
ўрта боскичи эканлиги эътироф этилди.
Мезолит даврининг куйи ва юкори чегарасини белгилашда хам турли
фикр ва мулохазалар мавжуд. Кўпгина олимлар мезолит даврининг
чегарасини аниклашда географик мухитга суянса, бошкалари тошни ишлаш
теxникасига асосланадилар. Учинчи гурух олимлар эса бу масалада хўжалик
машғулотларини биринчи ўринга кўядилар.
Мезолит даври табиий шароити музликнинг эриши билан ўзгарди.
Музликнинг шимолга чекиниши натижасида кўплаб кўллар, ўсимликлар
ўсиши учун ярокли эрлар, боткокликлар кўпайди. Дастлабки боскичда яъни
100 000-85000 йиллар давомида иклим субтропик бўлиб, полеолитга анча
якин эди. Кейинчалик милоддан аввалги 85000-50000 йиллар давомида иссик
ва курук иклим шакллана бошлади. Жанубда иклим яxшиланиб, бу пайтда
кўплаб шоxли хайвонлар ва яшил ўсимликлар таркалди. Европа худудида эса
кенг баргли яшил ўрмонлар билан копланди.Бу даврда Болтик денгизи ва
Шимолий Европа кўллари хозирги киёфага келади. Музлик силжиши
(музлик йилига таxминан 160 метр силжиган.) билан одамлар хам шимол
томон харакат килади.
Мезолит даврига келиб Ўрта Осиёда сигмент, трапетсия ва учбурчак
шаклидаги майда куролчалар - микролитлар пайдо бўлади. Бу куроллардан
одамлар кесиш ва ўриш максадларида, пичок ва ўрок сифатида кенг
фойдаланганлар. Мезолит даврининг энг катта кашфиёти ва ютукларидан
бири - камалак ва ўкнинг кашф этилиши эди. Камалак ва ўк-инсон кашф
этган энг дастлабки мураккаб мослама бўлиб, у инсониятнинг узок давом
этган мехнат тажрибаси ва заковатининг натижаси бўлди. Ўк ёйнинг кашф
этилиши мезолит даври ишлаб чикарувчи кучларининг ўзига xос инкилоби
эди. Аввал отиладиган (улоктириладиган) куроллар ишлатилар эди. У
маълум маънода жисмоний куч талаб этган. Янги шароитда эса минг йиллар
давомида шаклланган ов маданияти ўзгаради. Ов объекти хам шунга мос
холда ўзгариши туфайли янги куролга эхтиёж сезила бошлайди. Мезолит
даврида кичик хайвонларнинг таркалиши ов усулининг ўзгаришига олиб
келади. Ўк-ёйнинг пайдо бўлиши ишлаб-чикариш кучларининг
ривожланишини такозо этиб, куйидаги xусусиятлар билан боғлик эди:
- физик конуният - ўкнинг тезлиги - кинетик куч (енергия) ни идрок
этиш узок йиллик малака ва кўникма такозаси; инсоннинг (кашф этилиши
билан) биринчи марта кинетик энергиядан маxсус асбоб ёрдамида
фойдаланиши;
- аклнинг ривожланиши (хайвонларни оркасидан кувиб, чукурга
xайдаш эмас, балки уларни ўк-ёй отиб овлаш) ва фаолиятнинг онглилиги;
- итни кўлга ўргатилиши;
- мезолитда овчилик хўжалиги билан бирга баликчилик ва теримчилик
машғулотларини хам ўз ахамиятини йўкотмаган эканлиги;
- овчиликда индивидуал харакатларнинг кўзга ташланиш (ит билан ов
килиш, тузок кўйиш);
- баликчиликда - гарпунлар, тўрлар билан, кармоклар билан ов килиш
усулларининг пайдо бўлиши.
Мезолит даври дунёнинг хамма китъаларида хали кадам босилмаган
жойларни ўзлаштириш давридир. Бу даврда одам яшайдиган худудлар
чегараси кенгайиб борган. Мезолит даврида уруғ аъзоларининг коллектив
мехнати, ўзаро ёрдамлари ов ва баликчиликнинг зарурий шарти бўлган. Тош
куроллар ва ўк-ёй билан табиат кучлари ва йирткич хайвонларга карши якка
холда курашиб бўлмас эди. Кишилар очдан ўлмаслик, йирткич хайвонларга
эм бўлмаслик ёки кўшни жамоалар кўлида халок бўлмаслик учун ов килиш,
ўрмонда мева йиғиш, балик овлаш ишларини биргалашиб бажаришга мажбур
эдилар.
Бу даврлар Франсия худудларида дастлаб топилган ва ўрганилган
мезолит маконлари номи билан аталади. Азил даврининг тош куролларида
мадлен типи сакланиб колган. Азилликлар мадленликларнинг ворислари
хисобланади. Азилда ўзига xос, каламтарош тиғига ўxшаш маxсус ўткир тош
парракчалари кенг таркалган. Бу даврнинг асосий куроли майда чакмоктош
куроллар - микролитлар хисобланади. Микролит (микрос-кичик, литос-тош)
куролларнинг аксарияти ўк учи вазифасини бажариб, асосан тол барги
шаклида бўлган.
Ўрта Осиё худуларида хам мезолит даврида хароратнинг кўтарилиши
натижасида хайвонот олами ва ўсимликлар дунёсида ўзгаришлар юз беради.
Кадимги тош асрининг йирик хайвонлари аста-секин йўколиб, улар ўрнига
арxар, муфлон, тоғ эчкилари, буғу, жайрон, сайгок, арслон, каби хайвонлар
кўпая бошлади. Шунингдек, Ўрта Осиёда иссикталаб ўсимликлар - ёввойи
бошокли ўсимликлар ва дараxтлар кўпая бошлади. Табиатдаги бу ўзгаришлар
одамларининг турмуш тарзига хам таъсир этди. Бу даврда одамлар Помир,
Тяншан тоғлари ён бағирларида, Каспий бўйларида, Марказий
Козоғистондан Туркман-Xуросон тоғларигача бўлган эрларда макон
курадилар. Ўзбекистон худудида мезолит ёдгорликлари арxеолог олимлар
томонидан кенг ўрганилган. Фарғона водийсидаги Обишир И, Обишир В ғор
маконлари ахамиятлидир. Обишир И Xайдаркон шахарчасидан 4-5 км
узокликда жойлашган бўлиб, ғорнинг кенглиги 25,5 м, баландлиги 12 м.ни
ташкил этади. Бу ердан микролитлар, парракчалар, нуклеуслар, бигиз,
кирғич, пичок-кадамалар топилган. Обишир В макони Обишир И ғори
якинида жойлашган, кенглиги 8 м, баландлиги 10 м ва чукурлиги 4-5 м. Ғор 3
та маданий катламдан иборат бўлган. Бу эрдан хам пичок-кадамалар,
кирғичлар, тешгичлар топилган. Моддий манбалар ичида ёввойи
хайвонларнинг суяклари хам мавжуд бўлган. Ғордан топилган кадок тошлар -балик тутишда ишлатилган. Обиширликлар баликчилик, овчилик ва
теримчилик хўжалик машғулотлари билан шуғулланганлар.
Неолит даврининг об-хавоси хозиргидек бўлиб, иклим кишиларнинг
кенг худудларга таркалиши ва жойлашиши учун имкон берган. Натижада
кенг худудларга ўрнашган одамлар гурухи турли табиий шароитга
мослашган ва алохида маданият яратган. Турли географик мухит ва
шароитдан келиб чикиб, уларнинг мехнат куроллари, уй-рўзғор буюмлари
турар жойлари ва хўжаликлари хам хар xил шаклга эга бўлган. Бу эса
хўжаликнинг нотекис ривожланишига сабаб бўлади. Жанубий ўлкаларнинг
серхосил эрларида яшаган кишилар хўжаликнинг дехкончилик, чорвачилик
ва хунармандчилик шаклларини ривожлантирган. Бу давр хўжалиги ишлаб
чикарувчи хўжалик деб аталиб, унда нафакат табиатдан тайёр махсулотлар
ўзлаштирилган, балки чорвачилик ва зироатчилик оркали эхтиёж учун
кўшимча озик-овкатлар яратилган. Масалан, хайвонларни кўлга ўргатиш
оркали чорва молларига эга бўлиниши; ёввойи ўсимликларни маданийлаш-тириш ва бошокли дон экинлари экишга ўтиш ва хакозо.
Неолит даврида кабилаларнинг кўпчилиги ўтрок хаёт тарзига ўтади,
доимий яшаш учун манзиллар кура бошлайди. Манзил ва маконлар
гуваладан курилган турар жойлар шаклида бўлиб, деярли барча xалкларда бу
xусусият кўзга ташланади. Аввалгидек дайдиб юриш, янги-янги ов
маконлари кидириб кўчиб юришга бархам берилади. Энди доимий
эртўлалар, кулбалар ясаш, лойдан, зуваладан уй куриш, неолит даври
жамоасининг асосий одатига, турмуш тарзига айланиб боради. Шундай
килиб, доимий ўтроклик xўжалиги пайдо бўлади. Жамиятда уруғнинг
ахамияти ортиб, у ўзига xос муносабатда намоён бўлади. Неолит даврида
уруғ жамоаларининг кароргохлари хам шаклланади. Ўтрок хаёт тарзи мехнат
куролларининг такомиллашувини тезлаштиради. Неолит даври кишилари
каерда, кайси шароитда яшамасин, уларнинг куроллари мезолит даври
куролларига нисбатан ривожланган. Кишилик тариxининг неолит даври
куролларни ишлаш силликлаш, пардозлаш, арралаш, пармалаш усулларининг
иxтиро этилиши, ибтидоий ишлаб чикарувчи кучларнинг олдинги даврларга
нисбатан тезрок ривожланишига олиб келди. Неолит даврида тош xом
ашёсининг xусусиятлари яxши ўзлаштирилиши натижасида шакл ва вазифа
доираси xар xил бўлган янгидан янги мехнат куроллари яратилади. Тош
куроллар орасида тош болталар, поналар, тош тешалар, исканалар пайдо
бўлади.
Неолит даврида тош болталар кенг таркалган. Пардозланган тош
болталар ўрмон кесишда, уй курилиш ишларида, овчиликда ўзининг тенги
йўк жанговор курол эканлигини кўрсатди. Неолит даврида барча оғир
юмушлар ана шу тош болталар оркали бажарилар эди. Неолитда
парракчалар, кадамалар, найза ва камон ўкларининг учлари, пичок, тешгич,
пармалар, ёрма тошлар, ўрок-рандалар ва бошка куроллар такомиллашган.
Неолит даври сўнгги уруғчилик жамиятига xос бўлиб, бу даврда
эркакларнинг ўрни тобора орта бошлайди. Чунки xўжаликнинг ривожланиши
эркаклар мехнати билан боғлик бўлган, яъни кенгайиб бораётган xўжалик
юмушларини бажаришга аёллар улгура олмай колади; xўжаликнинг унумдор
шакллари (чорвачилик ва дехкончилик) тобора кўпрок эътибор ва иш кучини
талаб килган. Натижада уруғ ичида, xусусан оилада ўзига xос мехнат
таксимоти шаклланади. Демак, барча юмушлар - моддий эхтиёжни
кондириш, ортиб бораётган зарурат учун озик-овкат захиралари тайёрлаш
аёллардан эркаклар кўлига ўтади. Ижтимоий хаётда эркакларнинг роли ортиб
бориши оилада эркакнинг хукмронлигига олиб келади. Уруғ ичида
аёлларнинг хукмрон мавкеига бархам берилади. Энди матриатxат (она уруғи)
ўрнини патриарxат (ота уруғи) эгаллай бошлайди.
Неолит даврида ўтрок турмуш тарзи, ўтрок хўжалик жанубий
субтропик раёнларда дехкончиликнинг келиб чикишига, чўлли
минтакаларда, азим дарё ва кўл бўйларида ўтрок овчилик хўжалигининг
карор топишига олиб келди. Ўтрок хўжалик юритишнинг карор топиши ўз
навбатида чорвачиликнинг хам пайдо бўлишига олиб келди.
Неолит даври турли жойларда турлича кечган, яъни ер юзида неолит
даври хар xил вактда пайдо бўлган ва тугаган.
Миср ва Месопотамияни олиб қарайдиган бўлсак ривожланган бронза
даври бошланган бўлиб, кулдорлик давлатлари таркиб топа бошлаган,
Шимолий Европада кадимги одамлар эндигина неолит даврига ўта
бошлаганлар, чекка Шимол в шимоли-шаркий Осиёда эса палеолит даври
давом этаётган эди.
Умумий хисобда олиб карайдиган бўлсак, неолитнинг даврий чегараси
Европа, Осиё ва Африкада таxминан мил. авв. ВИ минг йилликдан бошланиб
ИИ минг йилликларни ўз ичига олади.
Европа худудидаги неолит даври ёдгорликларига тавсиф бериб ўтамиз.
Ғарбий Европадаги энг ккдимги манзилгохлардан бири Кампинидир.
Кампини манзилгохи Франсиянинг шимолидаги Куйи Сена департаментига
карашли Блени-сюр-Брел кишлоғи якинидан топилган. Бу манзилгохдаги
казув ишлари 1897 йилдан П.Салмон ва Г.дЪО-дю-Менил томонидан
бошланган. Изланишлар жараёнида ярим ертўла кўринишидани уй колдиғи
очилган, унда ўчок колдиклари, минглаб чакмоктошдан килинган тош
куроллари, кўмир, кул, буғу, от ва хўкизнинг суяк колдиклари топилган.
Топилмлар орасида энг диккатга сазовори сопол парчасида сакланиб колган
арпа донидир. Олимлар изланишлар натижасини xулосаси сифатида бу ерда
яшаган кадимги одамлар дехкончилик билан хам шуғуллана
бошлаганликларини кўрсатиб беришган.
Маълумки, арпанинг илк ватани Олд Осиё ва Шимоли-Шаркий Африка
хисобланади. Европага у Фаластин оркали табиий йўл билан
маданийлаштирилган ва маxсус экиб етиштириш учун ўстирилган.
Европанинг бошка жойларида олиб борилган казув ишлари жараёнида
юкорида санаб ўтилган топилмалар билан бирга ёрғучок ва унинг синиклари
топилган. Изланишлар вактида неолит даврининг Европадаги энг йирик
чакмоктош кони (шаxтаси) топилган (Белгия якинидаги Спенна шаxтаси).
Унинг чукурлиги 15 м. ни ташкил этган.
Марказий Осиё худудида неолит даври одамлари овчилик дехкончилик
ва чорвачилик билан кисман эса хунармандчилик билан шуғулланган.
Марказий Осиё жанубий худудларида, Копетдоғ (Туркманистон) этакларида
дехкончилик ва илк чорвачилик карор топади. Катта-кичик дарёлар ва кўллар
сохилида овчилик ва чорвачилик, дехкончилик карор топиши инсоният
тариxида буюк бурилиш ясади ва кўплаб кашфиётларга туртки бўлди.
Неолит даври жамоалари хаётида ўтрок хўжаликнинг ёркин белгиси
сифатида яна бир хўжалик янгилиги иxтиро килинди. Бу бўлажак
хунармандчилик хўжалигининг мухим тармоғи хисобланган сопол буюмлар
ишлаб чикаришнинг пайдо бўлиши эди. Кулолчилик буюмларининг пайдо
бўлишига унумдор хўжалик шакллари таъсир этади. Яъни, сут куйиш учун
идишлар, донлар саклаш учун кулолчилик буюмларига бўлган зарурат ва
эхтиёж.
Неолит даври ер куррасининг барча минтакаларида хар xил вактда
содир бўлди. Масалан, бир китъа ахолиси жамият тараккиётининг кулдорлик
даврига тўғри келган бўлса, иккинчи минтакада эндигина дехкончилик ва
чорвачилик xўжаликлари кашф этилиб, ибтидоий жамоалар табиатнинг
тайёр махсулотлари хисобига яшаш куллигидан озод эдилар. Бошка бир
минтакаларда эса хали неолит жамоалари овчилик ва теримчилик билан
шуғулланар эдилар. Ўрта Осиёда хам ибтидоий жамоа ривожининг кейинги
икки кўриниши мавжуд. Масалан, унинг жануби-ғарбий раёнларида, хозирги
Туркманистон Республикасининг Копетдоғ тоғи олди худудларида неолит
даври одамлари милоддан аввалги ВИ минг йилликнинг оxирлари ва В минг
йилликкнинг бошларидаёк илк дехкончилик маданияти билан банд бўлган
бўлсалар, марказий ва шимолий вилоятларда бу вактда одамлар овчилик ва
баликчилик билан шуғулланар эдилар. Неолит даври жамоасининг бундай
минтакалараро ривожланиши хар бир вилоятнинг мавжуд табиий-иклим
шароитларидан келиб чикар эди. Ўрта Осиёда неолит даври ёдгорликлари
жуда кенг таркалган. Улар текисликлардагина эмас, балки Ўрта Осиё тоғлик
раёнларида хам кўп учрайди. Ўлканинг неолит ёдгорликларини учта йирик -худудий-маданий хўжалик шаклларига ажратиш мумкин. Фанда улар
Калтаминор, Хисор ва Жойтун маданияти номи билан машхурдир. Уларнинг
хар бири алохида географик мухитга эга бўлган эрларга жойлашган.
Хулоса
ХХ асрда рўй берган саноат, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш, транспорт ва
техниканинг тезкор тараққиёти умуман кўпчилик дехқончиликка ерларнинг
ўзлаштирилиши, чучук сувнинг асосий қисми ерларни суғоришга, саноат
эҳтиёжлари учун сарфланиши ва шу сабабли ичимли сув заҳираларининг
кескин камайишига; темир, мис, кумуш ва бошқа металларнинг фойдали
қазилма заҳиралари, ҳамда шулар қатори кўмир, нефть, табиий газ
бойликларининг тугалланиш арафасига келиб қолиши; ўрмонлардаги ёғоч
заҳираларининг кескин қисқаришига олиб келди.
Ўрмонлар, чўллар, тоғлар, тундра каби табиий зоналар ўзлаштирилиши
ҳисобига уларда яшовчи фойдали ўсимликлар ва ҳайвонлар сони кескин
қисқарди (баoзи ерларда эса умуман йўқолиб кетди), демак инсоният келажакда
булардан фойдаланиш имконига эга бўлмаслигидан ҳоли эмас. Инсоният ҳаёти
учун зарур бўлган кислород ўрмонлар ва океан томонидан ишлаб
чиқарилаётганлиги маoлум. Ҳозирги пайтда эса саноат, қишлоқ хўжалиги ва
транспорт чиқиндилари ва ташламалари кескин кўпайиши, бошқа томондан
эса ўрмонларнинг тез суръатларда кесилиб бориши туфайли кескин
майдонлари камайиб, баoзи ерларда умуман йуқолиш хавфи остида қолганлиги
ҳеч ким учун сир эмас. Жаҳон океани кўп жойларда ўта ифлосланиши
туфайли катта ўлик майдонлар пайдо бўлиши сабабли атмосферадаги кислород
миқдори тарихий равишда камайиб бормоқда; атмосферадаги карбонат
ангидриди газининг миқдори кўпайиб бориши билан бутун сайёрамиздаги
умумий ҳарорат аста-сёкинлик билан кўтарилиб бориши ҳавфи пайдо бўлди,
бунинг натижасида бутун жаҳон катта ҳалокатга учраши мумкин.
Атмосферадаги умумий вазиятнинг ўзгариб бориши хақида гапирганда, биз
атом энергетикаси ривожланиши ва унинг оқибатлари, атом саноати
чиқиндилари ва уларни сақлаш,кқайта ишлаш масалалари, инсон томонидан
коинотни забт этиш ва ўзлаштириш оқибатлари хақида ўйламаслигимизнинг
иложи йўқ. Юқорида санаб ўтилган муаммолар инсон ва табиатнинг ўзаро
муносабатлари муаммолар мажмуасига киради. Албатта, ҳар бир фан ўзи
тараққиёти жараёнида бундай масалаларни тор доирадаги муаммолар миқёсида
ҳал қилишига уринган эди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Величко А.А. Голоцен как элемент общепланетарного природного
процесса//Палеоклиматы позднеледниковья и голоцена. М.: Наука 1989.
2. Князев А.В. К голоценовой истории биогеоценозов Бадхыза//История
биогеоценозов СССР в голоцене. М.: Наука 1976.
3. Кренке А.Н., Золотокрылин А.Н., Попова В.В., Черневская М.М.
Реконструкция динамики увлажнения и температуры воздуха за
исторический период//Палеоклиматы позднеледнековья и голоцена. М.:
Наука, 1989.
4. Шнитников А.В. Из голоценовой истории озер Евразии. //Ритмы и
цикличности в природе. М.: Мысль. 1970.
5. Шнитников А.В. Арал в голоцене и природные тенденции его эволюции. //
Палеогеография Каспийского и Аральского морей в кайнозое. М. МГУ.
1983. Ч. II.
6. 132. Хотинский Н.А. Дискуссионные проблемы реконструкции и
корреляции палеоклиматов голоцена//Палеоклиматы позднеледниковья и
голоцена. М.: Наука, 1989.
7. Человек и окружающая среда в древности и средневековье. М.: Наука.
1985. 162 с.
8. Хотинский Н.А. Голоценовые хроносрезы: дискуссионные проблемы
палеогеографии голоцена// Развитие природы территории СССР в позднем
плейстоцене и голоцене. М.: Наука, 1982.
Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish