Ташкилий техника – чизма ишлари, ҳисоб-китоб операциялари, ҳужжатларни тайёрлаш, уларни кўпайтириш, қайта ишлаш, сақлаш ва автоматик қидириш ва бошқалар учун техник воситалар мажмуи. Унинг таркибига ёзув машинкалари, факслар, картотекалар, нусха олиш аппаратлари, чизма приборлари, электрон ҳисоблагичлар ва бошқалар киради.
Офис – идора, канцелярия (ёзув чизувлар) хизмат биноси.
Рағбатлантириш – ташкилот олдида турган масалани ечишда кишининг уриниши, ҳаракати, матонати ва ҳалоллигига мақсадли ёндашиш.
Рейтинг – бирор нарсани бирон бир синфга, разрядга ёки тоифага киришини аниқлаш, баҳолаш.
Хавф-хатар – корхона (АЖ) режалари ва бюджетини амалга ошириш ноҳушликлар (муваффақиятсизликлар) нинг юзага келиш эҳтимоли.
Санкция – ўрнатилган меъёр ва қонун-қоидалар бўйича шартномани бузувчига қўлланиладиган ҳаракат шакли.
Сервис – хизмат, хизмат кўрсатиш.
Тадбиркор – ташкилотга фойда келтирадиган иш берувчи.
Ташаббускорлик – тадбиркорлик, яратувчанлик, тажрибачилик.
Ташхис – объектнинг техник, иқтисодий, ижтимоий, молиявий ҳолатини таҳлил (тадқиқ) қилиш. Унинг “нозик жиҳатлари” ни аниқлаш ва муқобил қарор қабул қилиш учун олиб борилади.
Тест – инсонга психологик ва шахсий хусусиятлар, шу жумладан, билим, фикрлаш ва малакани баҳолаш имконини берадиган стандартлаштирилган масалалар ва натижалар. Бошқарувда тест ишчининг эгаллаб турган вазифасига яроқлилигини текшириш учун ўтказилиши мумкин.
Обрў – бу ҳамма томонидан тан олинган ҳамда меҳнат эвазига ортирилган, раҳбар учун зарур ишонч ва қалқондир.
Психология – инсонниг руҳиятини, ўрганувчи фандир. Инсон руҳиятига эса сезиш, идрок этиш, тасаввур, тафаккур, таассуф жараёнлари, хотира, диққат, эътибор, ирода, шунингдек инсон шахсининг руҳий хусусиятлари, чунончи, қизиқиш, қобилият, феъл-атвор ва мижоз киради.
Структура – лотинча сўз булиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашиши, тузилишини билдиради.
Суғурта – бу инсон фаолияининг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулодда ҳодиса ва бошка воқеалар натижасида етказилган зарар ҳамда талофотларни жисмоний ва ҳуқуқий шахслар тўлаган суғурта бадалларидан ҳосил килинадиган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш орқали жисмоний ва ҳуқуқий шахслар манфаатлари суғурталашни таъминлашга доир муносабатлар демакдир.
Стратегия – грекча «стратегос» иборасидан олинган бўлиб, «генерал санъати» маъносини билдиради.
Стресс – инглизча сўздан олинган бўлиб, асабийлик, кескинлик деган маънони англатади.
Услуб – бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йул, усул маъносини англатади.
Фазилат - бу ижобий хислат, яхши сифат ёки хусусиятдир.
Юридик шахс – хўжалик қарамоғидаги алоҳида мулкка эга бўлган ва уни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот, у бу мулкка жавоб беради, мулкий ва хусусий номулкий ҳуқуқга эга бўлиши, мажбурият олиши, судда давогар жавобгар бўлиши мумкин. Юридик шахс мустақил баланси ва сметасига эга бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |