Амалий иш № 15.
Том ёпиш машиналари ва қурилмаларини танлаш.
I.Ишдан мақсад: Талабаларни қурилишда ишлатиладиган том ёпиш машиналари турлари, тузилиши билан танишиштириш ва фойдаланиш жараёнида уларнинг энг самарали бўлган турларидан фойдаланиш юзасидан амалий кўникма ҳосил қилиш.
II.Умумий маълумотлар.
Том қопламаси деганда бинонинг юқори сув ўтказмайдиган қатлами тушунилади.Том қопламаси ўрамали, пуркаладиган ва донли материаллардан иборат бўлади.Гидроизоляцион қоплама бино ва иншоотлар ва уларнинг айрим қисмларини сув тушиши натижасида шикастланишдан сақлаш мақсадида қўлланилади. Улар ўрамали, толали, цеменли,асфальтли ва бошқа материаллардан тайёрланади.Том қопламаларини қуриш ишлари қурилиш –монтаж ишлари мажмунинг умумий меҳнат сарфининг 14...16 % ни , таннархи умумий меҳнат нархининг 8...12% ни ташкил этади.
15.1- расм Ўрама материалларни ёпиштириш машинаси.
а — умумий кўриниши; 1 — рама; 2 — шпатель; 3 —ғилдирак; 4 — башмак; 5 — бошқариш рычаглари ; 6 — бошқариш щити; 7 — бак; б — мастика узатувчи қурилма; 1 — шарнир; 2 — мастикали бак ; 3 — масткани порциялаб узатиш ротори;; 4 — цилиндрни қиздиргич; 5 —заслонка; 6 — узатилган мастика порцияси; 7 — роторли цилиндр; 8— башмак; 9 — мастика қатлами.
Ўрамали том ёпиш ва гидроизоляция ишларида олдиндан клейлаш мақсадида ишлатиладиган мақсадида клей тайёрлаш жиҳозлари ва материалларни ёпиштириш мақсадида ишлатиладиган қурилмалардан фойдаланилади.Том ёпишда ишлатиладиган ўрамали материалларни механизацияланган усулда тўшашда СО-99(расм 17.1) машинасидан фойдаланилади. Машина мастикани мастика қопламасини бериш уни текислаш, ўрамали материалларни навбат билан ёйиш ишларини бажаради.
Мастика узатиш қурилмаси бакдан мастикани бир хил узатишга хизмат қилади. (расм-17.2.) ва башмак уни текислайди.Қиздиргичлар олдиндан 180° гача қиздирилган мастика ҳароратини доимий ушлаб туради. Ҳароратни ростлаш, шунингдек заслонкани бошқариш штурвал ёрдамида амалга оширилади. Рулон ўрнатилган каретка ва резина катоклар блоки оғир полотноқурилмасига ўрнатилган бўлиб,у ўрамали материални ёпиштиришни таъминлайди. Машинанинг двигатели қуввати 1,1 кВт, мастика баки ҳажми 0,2 м3, машина иш унумдорлиги 250 м2/соатни ташкил этади.
17.2-расм. Мастика ва грунтовкани суртиш машинаси:
1 — қиздиргич; 2— бак; 3— қобиқ; 4— насос; 5 — дастак; 6 — бошқарув пульти; 7— қармоқча; 8 — форсунка.
Do'stlaringiz bilan baham: |