Назорат ишлари:
Грунтлар қандай хусусиятларга эга?
Грунтларнинг асосий физик-кимёвий хусусиятларини санаб беринг.
Тайёргарлик ишлари машиналарига нималар киради?
Бутақирқич иш жараёнини гапириб беринг.
Кундаковлар қандай жойларда ишлатилади?
Юмшатгичларнинг иш жараёни нималардан иборат ?
Бульдозерлар турларини санаб беринг.
Гидравлик экскаваторларнинг афзалликлари нималардан иборат?
Скреперлар қандай мақсадда қўлланилади?
Кейслар банки
Кейснинг мавзуси: Экскаваторнинг таянч-бурилиш платформасидаги подшипниклар синиб кетган.
Кейснинг вазифаси- Экскаваторнинг таянч-бурилиш платформасидаги
подшипниклар синиб кетиш сабабларини ўрганиш.
Муаммони ҳал қилиш йўлларини излаш керак
Кейсни бажариш босқичилари ва топшириқлар: Экскаваторнинг таянч-
бурилиш платформасидаги подшипниклар синиб кетиш
сабабларини ўрганиш.
Подшипниклар синиб кетишини олдини олишга қаратилган усулларни
ишлаб чиқиш (индивидуал ишлаш)
- кейс ечимини шакллантириш ва асослаш, тақдимот. (индивидуал
ишлаш)
Адабиётлар
2.3.4.5.6.7.
7-мавзу
Ер ишлари учун машиналар. (давоми)
Режа:
7.1 Экскаваторлар.
7.2. Бир чўмичли қурилиш экскаваторлари.
7.3. Кўп чўмичли экскаваторлар.
7.4 Бурғилиш ишлари учун машиналар.
7.5 Устун қозиқ қоқиш жиҳозлари.
7.6 Грунт зичлаш машиналари.
Таянч сўзлар: чўмич, стрела, балласт, двигатель, осма, канат, ротор, шарошка, чуқур, котлован, свай, қоришма, конструкция, дизель-болға, штанга, силлиқ вальс, панжарали каток, тиркама, динамика, статик катоклар.
7.1 Экскаваторлар.
Экскаторлар чўмич иш жихозига эга бўлган ўзи юрар ер қазиш машинасидир. У грунтларга, тоғ жинсларига ишлов бериш ва уни маълум масофага силжитиб отвалга ёки транспорт воситасига юклаб беришга мўлжалланган. Иш процессига қараб экскаваторлар даврий ва узлуксиз ишлайдиган турларга бўлинади. Даврий ишлайдиган экскаваторларга бир ковшли экскаваторлар киради.
Узлуксиз ишлайдиган экскаваторларда жараёнлар бир вақтнинг ўзида бажарилади, яъни грунтни қазиш билан бир вақтда чўмични бўшатиш қазимадан грунтни чиқариш, транспорт воситасига юклаш ва транспортировка қилиш амалга оширилади.Узлуксиз ишлаш принципи юқори иш самарадорлигини таъминлайди.Шунга қарамасдан бир чўмичли экскаваторларга нисбатан камроқ универсал ҳисобланади, тошли жойларда улардан фойдаланиб бўлмайди.
Узлуксиз ишлайдиган экскаваторлармақсадига кўра қурилиш ва каръер; машинанинг силжитиш йўналиши бўйича қазима бўйлаб-бўйлама,кўндаланг, ва радиал қазиш; иш органларининг конструкциясига кўра занжирли ва роторли бўлади.
Ер ишларининг 35% ва халқ хўжалигидаги 70 % миқдоридаги улуши экскаваторларга тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |