Халқ фаровонлиги – миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири. Халқ фаровонлиги ҳарбир шахс ва оила фаровонлиги билан боғлиқдир. Бунда инсоннинг шахсий манфаатлари жамият манфаатлари билан уйғунлашиб кетади ва ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги бутун жамият фаровонлигидир, деган тамойил амалга ошади.
Хартия – (юн. қоғоз, ёрлиқ) ўрта асрларда оммавий ҳуқуқий сиёсий характердаги хужжат бўлган. Ҳозирги халқаро ҳуқуқда декларациянинг синоними. У – мажбурий кучга эга бўлмаган, умумий тамойиллар ва мақсадларни ифода этувчи хужжат.
Ҳаракатлар стратегияси - унинг мақсади олиб борилаѐтган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизатциялаш ва ҳаѐтнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир. Хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган: 1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш; 2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; 3. Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштириш; 4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш; 5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиѐсат юритиш. Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланади
Хусусийлаштириш - мулкка эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтиши.
Ҳамкорлик сиёсати – халқаро сиёсат субъектларининг биргаликдаги сиёсий ҳаракатларда вужудга келадиган масалалар юзасидан ягона нуқтаи назарларни ишлаб чиқишида ифодаланувчи муносабат турларидан бири. Унга кўра томонлар ўз фаолиятининг асосий йўналишларида мустақилликни сақлаб қолгани ҳолда қарашлар мос тушувчи амалий масалаларда биргаликда фаолият кўрсатадилар. Масалан, гитлерчи Германиясига қарши давлатлар ҳамкорлиги.
Ҳуқуқ - давлат қонунлари билан бериладиган эркинлик, ҳаракат қилиш имконияти, ниманидир амалга ошириш ёки нимадандир фойдаланиш, нимагадир эгалик қилиш; жамиятдаги муносабатларни, кишилар ва уларнинг ҳаракати ва хулқини мувофиқлаштириш, давлат ва жамият органларини яшашини таъминлашга имконият бериш мақсадларида давлат томонидан ўрнатилган ва ҳимоя қилинадиган умум мажбурий ижтимоий меъёрлар ва қоидалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |