8-мавзу: Глобаллашув ва экологик зиддиятлар. Глобаллашув ва коррупция, жиноятчилик. Глобаллашув ва экология. Глобаллашув шароитида экология соҳасида вужудга келаётган айрим муаммолар. Табиатни асраб-авайлаш ва оқилона фойдаланиш, иқлим исишини олдини олиш, азон қатлами емирилишини олдини олиш. Инсон ҳаёти соҳалардаги кўринишлари. Ўзбекистонда орол муаммоси ва уни олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар. Экологик онг ва маданиятни юксалтириш борасидаги эришилаётган ютуқлар. Фуқароларни табиат олдидаги маъсулиятини янада ошириш. Атроф-муҳитни ифлослантирмаслик. Фуқароларни экологик маданиятини оширишда “Экологик харакат” партиясининг вазифалари. Экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича Токио ва Парижда қабул қилинган халқаро ҳужжатлар, унга дунё халқларни муносабати.
Глобаллашув шароитида коррупция ва унга қарши курашишнинг зарурлиги. Коррупция демократик жамият ривожланишига, инсон ҳуқуқ ва манфаатларига зид эканлиги. Коррупцияни яшовчанлик сабаблари. Қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигининг юксалиши коррупция олдини олиш муҳим шарти. Коррупция демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш мақсадларини амалга оширишга тўсиқ эканлиги. Коррупциянинг турли хил кўринишлари. Коррупцияни жиноятчилик билан боғлиқлиги. Жиноятчиликни олдини олишда ҳуқуқ тартибот органлари, жамоат бирлашмалари, жамоатчилик назорати, оммавий ахборот воситаларининг ўрни. Ўзбекистоннинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни. Коррупцияни белгиловчи мезонлар. Фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш коррупцияга қарши курашда муҳим омили.
9-мавзу: Глобаллашув ва ахборот хуружлари. Глобаллашув ва ахборот коммуникация тизими. Глобаллашув ва ахборотлашган жамият. Дунёда ахборот маконининг кенгайиши. Ахборотлашган жамият глобаллашувнинг муҳим хусусияти. Дунёда ахборот ролини ошиб бориши. Ахборотдан фойдаланиш имкониятларнинг кенгайиши. Ахборотда турли хил ғоя ва мафкураларнинг тарқатилиши. Ахборотларнинг сохта ва ҳақиқий кўринишлари. Ахборот хуружлари ва уни олдини олиш. Ахборотдан фойдаланишдан кўзланган мақсадларнинг хилма-хиллиги. Ахборотнинг босма ва электрон кўринишлари. Электрон ахборотга қўйилган талабнинг ошиб бораётганлиги. Ўзбекитонда ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар. Ахборот соҳасининг ислоҳ этилиши. Ахборот соҳасида қабул қилинган қонунлар.
Глобаллашув ва ахборот коммуникация тизими тушунчаси. Унинг тузилиши, уни ташкил этувчи воситалар. Глобаллашув шароитида ахборот коммуникация тизимининг кучайиши. Ахборот тарқатиш технологиялари ва воситалари. Ахборот коммуникация тизимининг ғоявий-мафкуравий соҳалар билан боғлиқлиги. Ғоявий-мафкуравий соҳада ахборот коммуникация тизимидан холис фойдаланиш зарурлиги. Ахборот коммуникация тизимининг сиёсий-ижтимоий ва демократик жараёнларга таъсири. Фуқаролар онгини манипуляция қилиш ва трансформациялашда унинг ғоявий-мафкуравий жиҳатларининг намоён бўлиши. Ахборот коммуникация тизимидан ғоявий-мафкуравий мақсадларда фойдаланишдан кўзланган мақсадлар. Унинг турфа хиллиги ва ва оқибатлари.