V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий масалаларни ечиш кўникмасини ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб мустақил иш бажарадилар. Бунда улар асосий ва қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар.
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: 1. Глобаллашув ва ғоявий-мафкуравий таҳдидлар тушунчаси мазмун- мохияти.
2. Мафкуравий ҳаётнинг глобаллашув шароитида мураккаблашиши ва зиддиятли характери.
3. Глобаллашувнинг ғоявий-мафкуравий таҳдидлик турли хил кўринишлари.
4. Глобаллашув ва ғоявий-мафкуравий таҳдидларни ўрганишнинг объекти, уни глобаллашув жараёнлари ижтимоий, иқтисодий, маънавий- ғоявий соҳалар билан боғлиқлиги.
5. Глобаллашув ва ғоявий-мафкуравий таҳдид фанининг предмети.
6. Ўзбекистондаги глобаллашув жараёнлари ва ижтимоий ҳаёт суратларилари ўзгаришлар.
7. Ижтимоий соҳада эришилган ютуқларнинг инсон ҳаёти билан алокадорлиги.
8. Глобаллашув ютуқларидан фойдаланишдаги турли хил ғоявий- мафкуравий мақсадлар.
9. Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий соҳанинг янада ривожланиш истикболлари.
10. Мафкуравий плюрализмнинг демократик ўзгаришлар билан боғлиқлиги.
11. Ғоявий-мафкуравий курашларда деструктив ғояларнинг намоёнбулиши.
12. Дунёдаги ғоявий-мафкуравий ҳаёт соҳаларда, унинг турли хил кўринишлари ва намоён булиш шакллари.
13. Ўзбекистон мустақиллик шароитида ғоявий-мафкуравий соҳада амалага оширилган ўзгаришлар.
14. Миллий ғояни янада ривожлантириш кониепцияси ишлаб чикилиши ва унинг аҳамияти.
15. Иқтисодий глобаллашувнинг дунё мамлакатлари иқтисодий ривожланишга таъсири.
16. Глобал иқтисодий ютуқлардан фойдаланишдаги турли хил ғоявий- мафкуравий мақсадлар.
17. Иқтисодий ривожланганлик даражасини хилма-хиллиги.
18. Иқтисодиёт бозоридаги таркибий ўзгаришлар. Бозор иқтисодиётига зид холатлар.
19. Бозор иқтисодиёти қонунларини тан олмаслик, иқтисодий устунликка уриниш, асоссиз санкциялар қўллаш ва давлатлар туғрисида бир томонлама ғоявий-мафкуравий кураш олиб боришнинг салбий оқибатлари.
20. Дунё мамлакатларининг сиёсий ҳаётида кечаётган демократик ўзгаришлар.
21. Давлат ва сиёсий жамиятлар ҳаётидаги модернизация жараёнлари.
22. Глобаллашув ва ҳозирги замондаги сиёсий концепциялар ва назарияларнинг классификацияси
23. Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётдаги туб сиёсий ўзгаришлар, жамият сиёсий тизими ва бошкарувидаги янгиланишлар.
24. Глобаллашув ва жаҳондаги ғоявий-мафкуравий ўзгаришлар.
25. “Бир қутбли дунё". "Икки қутбли дунё", "Кўп қутбли дунё” “Бир қутбли дунё”га даъво қилишнинг ғоявий-мафкуравий оқибатлари.
26. Агрессив миллатчилик. Сепаратизм. Фундаментализм.
27. Ахборот урушларининг кучайиши.
28. Одам савдоси. Коррупция ва халқаро жиноятчилик. Унга қарши курашиш омиллари.
29. Сиёсий кучлар ва манфаатли гуруҳлар мақсадларидаги фақ билан боғлиқлиги.
30. Деструктив ғоялар олдини олишда миллий ғоянинг аҳамияти.
31. Ўзбекистонда деструктив ғояларни таъсирини олдини олиш омиллари.
32. Конструктив ғояларнинг кўринишлари ва умуминсоний демократик принципларга мослиги.
33. Минтақавий можароларнинг мавжудлик сабаблари. Ички ва ташқи сабаблар.
34. Минтақавий можарони келтириб чикаришнинг ғоявий-мафкуравий асослари.
35. Можароларни тинч йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлашнинг ғоявий-мафкуравий аҳамияти.
36. Глобаллашув ва миллатлараро муносабатлар.
37. Агрессив миллатчилик кўринишлари.
38. Миллий тилларни камситишга уринишларнинг ғоявий-мафкуравий оқибатлари.
39. Миллий низо ва ихтилофларни келтириб чикаришдан кўзланган носоғлом мақсадлар.
40. Бугунги дунёда миллатчилик ва сепаратизм ғояларининг халқлар ўртасида дўстлик ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳамкорлик, яқин қўшничилик мақсадларига туғри келмаслиги, уни олдини олиш шарт-шароитлари ва омиллари.
41. Сепаратизм ғоясининг ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги.
42. Глобаллашув шароитида янги либерализм ғояларининг кўринишлари.
43. Давлат ва жамият ҳаётини демократлаштириш.
44. Давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар.
45. Социал реформизм ғояси.
46. Социал реформизм эволюцион тараққиёт.
47. Консерватив ғояларнинг ижобий ва салбий жиҳатлари.
48. Глобаллашув ва мустақил демократик тараққиёт.
49. “Ватансизлик ғояси” ягона дунё фуқароси ғояларини сингдиришдан кўзланган ғоявий-мафкуравий мақсадлар.
50. Ўзбекистонда ёшларни ватанпарварлик, ватанга садоқат, она-ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.
51. "Терроризм” ва “Халқаро терроризм” тушунчаларининг маъно мазмуни.
52. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашда жаҳон ҳамжамияти. ва ШҲТ билан алокалари.
53. Ўзбекистонда халқаро терроризмга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг аҳамияти.
54. Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТнинг 72-сессиясида "Маърифат ва диний бағрикенглик” ғояси уни бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилганлиги.
55. Глобаллашув ва дин. Глобаллашув ва динлараро муносабатлар.
56. Миссионерлик, диний айирмачилик, динлараро низо ва ихтилофларни келтириб чиқаришга уринишлар, унинг ғоявий- мафкуравий оқибатлари.
57. Диний фундаментализм ва акидапарастлик. Диний мутаасиблик.
58. Глобаллашув ва экология. Глобаллашув шароитида экология
сохасида вужудга келаётган айрим муаммолар.
59. Экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича Токио ва Парижда қабул килинган халқаро ҳужжатлар, унга дунё халқларининг муносабати.
60. Фуқароларни экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон Экологик партиясининг вазифалари.
61. Глобаллашув ва ахборотлашган жамият. Дунёда ахборот маконининг кенгайиши.
62. Ахборот соҳасининг ислоҳ этилиши. Ахборот соҳасида қабул қилинган қонунлар.
63. Ахборотда турли хил ғоя ва мафкураларнинг тарқатилиши.
64. Ўзбекистонда ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.
65. Глобаллашув шароитида коррупция ва унга қарши курашишнинг зарурлиги.
66. Коррупция демократик жамият ривожланишига, инсон ҳуқуқ ва манфаатларига зид эканлиги.
67. Жиноятчиликни олдини олишда ҳуқуқ тартибот органлари, жамоат бирлашмалари, жамоатчилик назорати, оммавий ахборот воситаларининг ўрни.
68. Ўзбекистоннинг “Коррупцияга қарши курашиш туғрисида”ги қонуни.
69. Глобаллашув, оммавий маданият тушунчалари.
70. Глобаллашув шароитида оммавий маданиятнинг ривожланиши ва кучайиши сабаблари.
71. Оломон маданиятини олдини олишда миллий ғоянинг зарурлиги.
72. Миллий ғоя шахс сифатларини шакллантиришда миллий узликни англашда миллий маънавий мерос ва қадриятларга содиқ бўлишда миллий ва умуминсоний маданиятнинг уйғунлигини таъминлашда муҳим омил эканлиги.
73. Ахборот коммуникация тизимидан ғоявий-мафкуравий мақсадларда фойдаланишдан кўзланган мақсадлар. Унинг турфа хиллиги ва оқибатлари.
74. Ёшларнинг ғоявий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашда таълим соҳасидаги вазифалар.
75. Глобаллашув ва ёшлар бандлиги муаммоси. Миграция жараёнлари, унинг ёшлар ғоявий-мафкуравий дунёсига таъсири.
76. Глобаллашув ва хавфсизлик тушунчаларининг маъно-мазмуни. Хавф-ҳатар тушунчаси.
77. Ички ва ташқи таҳдидлар. Уни олдини олиш шарт-шароитлари. Ички таҳдид кўринишлари.
78. Ўзбекистоннинг хавфсиз ҳудуд сифатида эътироф этилиши.
79. Миллий ғоя ва ватанга даҳлдорлик ҳисси. Ватанпарварлик ва фуқаролик позицияси.
80. Ўзбекистон ташқи сиёсатда тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда миллий манфаатларнинг устуворлиги.
81. Миллий маънавий мерос ва умуминсоний демократик принципларга
содиқлик.
82. Геосиёсат ва мафкуравий курашлар. “Бир қутбли” дунёга интилиш.
83. Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг геосиёсий мақсадлар билан боғлиқлиги.
84. Глобал таҳдидларни олдини олишда дунё жамоатчилиги ва турли хил ҳаракатлар ва партияларнинг иштироки.
85. Глобал ҳаракатлар ва глобализм.
86. Замонавий ҳарбий салоҳият концепцияси. Ҳар бир давлатнинг географик-ҳудудий жойлашуви унинг ҳарбий-стратегик салоҳиятининг муҳим омилларидан бири сифатида.
87. Илм-фан соҳасида глобаллашувнинг намоён булиши ва интеграция жараёнлари.
88. Глобаллашув ва ижтимоий соҳанинг узвий боғлиқлиги, ундаги глобал ўзгаришлар.
89. Ижтимоий соҳада глобал ўзгаришларнинг турли халқлар ва инсонлар ҳаётига таъсири.
90. Глобаллашув шароитда ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги муаммолар ва уларнинг олдини олиш имкониятлари.
91. Глобаллашув шароитида турли хил мафкуравий кўринишлар.
92. Мафкуравий курашларнинг геосиёсий мақсадлар билан боғлиқлиги.
93. Глобаллашув шароитида турли хил мафкуравий курашларни олдини олишда инсон омили.
94. ''Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш зарурлиги ва унинг моҳияти
95. Иқтисодий ҳаётнинг глобаллашуви ва унинг моҳияти.
96. Иқтисодий глобаллашувнинг кўринишлари.
97. Иқтисодий ҳаётнинг интеграциялашиши ва ундан кўзланган турли хил ғоявий-мафкуравий мақсадлар.
98. Жаҳон ҳамжамияти иқтисодий тараққиётидаги хилма-хиллик ва дунёда иқтисодий устунликка эришиш мақсадларининг ғоявий моҳияти
99. Сиёсий глобаллашув ва унга эҳтиёжнинг мавжудлиги.
100. Сиёсий глобаллашувнинг турли халқлар сиёсий ҳаётида намоён булиши. Халқаро сиёсий ташкилотлар.
101. Сиёсий глобаллашув жараёнида бир қутбли дунёга интилишнинг демократик тараққиётга зидлиги.
102. Демократия моделларининг хилма-хиллиги ва сиёсий глобаллашув.
103. Жаҳондаги ғоявий-мафкуравий жараёнлар тушунчаси маъно-мазмуни.
104. Жаҳон сиёсий маконида турли мафкуравий мақсадлар ва манфаатлар туқнашув сабаблари.
105. Жаҳондаги ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг кўринишлари ва унинг турли хил бўлиш сабаблари.
106. Вайронкор, деструктив мафкуралар ва уни олдини олиш омиллари
107. Конструктив ғоялар кўринишларини киёсий тахлил этинг.
108. Конструктив ғояларнинг жамият тараққиётига ва турли халқлар мақсадлари билан муштараклигини асосланг.
109. Деструктив ғояларнинг инсоният тарихида салбий оқибатларини ва зарарини асосланг.
110. Ижтимоий ҳаётнинг турли хил мафкураларга асосланиши. Якка мафкура ҳукмронлигига интилишнинг салбий оқибатлари
111. Минтақавий можаролар ва унинг сабаблари.
112. Минтақавий можароларнинг турли минтақаларда намоён булиш хусусиятлари.
113. Минтақавий можароларнинг хавф-ҳатарли эканлиги ва унинг олдини олишда дунё ҳамжамияти. халқаро ташкилотларнинг роли.
114. Тинчлик учун кураш, ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш - минтақавий можароларни ҳал этишнинг муҳим шарти
115. Миллатпарварлик ва агрессив миллатчилик тушунчаларининг бир- бирига зидлиги.
116. Бугунги дунёда агрессив миллатчилик кўринишлари ва унинг мавжудлик сабаблари.
117. Агрессив миллатчиликни маҳаллийчилик, уруғ-аймоғчиликнинг радикал кўриниши эканлиги.
118. Агрессив миллатчиликнинг миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда зарарли оқибатлар
120. Космополитизм ғоясининг ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги.
120. Умумий ватан ва ватансизликка дават этишнинг таҳдидли оқибатлари.
121. Дунё халқи ва дунё фуқароси тушунчаларининг демократик тараққиётга зидлиги.
122. Турли халқлар ва миллатларнинг ўзига хос миллий-маънавий негизларини тан олишнинг ҳақиқий ватанпарварлик билан боғлиқлиги.
123. Акидапарастлик, экстремизм ва терроризмнинг ўзаро боғлиқлиги.
124. Халқаро терроризм дунё халқларига ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги.
125. Халқаро террористик ташкилотларга қарши курашнинг зарурлиги.
126. Халқаро терроризмнинг замонавий кўринишлари.