Глобаллашув мазмун мохияти



Download 35,49 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi35,49 Kb.
#47701
Bog'liq
7-mavzu


  1. Глобаллашув мазмун мохияти

Глобаллашув тушунчасининг мазмун-моҳияти. Глобаллашув масаласини бу¬гунги кунда барча мамлакатлардаги олимлар, сиёсатчилар, журналистлар ва тадбиркорлар муҳокама қилмоқдалар. Уларнинг барчаси мазкур феноменни дунё халқлари ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий ҳаётининг ўзига хос бўлган замонавий ҳолати, уларда кечаётган ички ва ташқи жараён ҳамда уларнинг умумпланетар тарзда ривожланиш тенденцияси сифатида талқин этмокдалар. Умуман олганда "глобаллашув" тушунчаси французча global - умумий ва лотинча globus - шар сўзларидан олинган бўлиб, биринчидан, Ер юзига оид, бутун Ер шарини қамраб олувчи; иккинчидан эса умумбашарий, кенг миқёсдаги; жаҳоншумул, жаҳон аҳамиятига молик, деган маъноларни англатади. «Глобаллашув» атамаси 1981-1983 йилларда америкалик социолог Дж.Маклин, америкалик тадқиқотчи Т.Левитт, англиялик олим Р.Робертсонлар томонидан ёзилган мақола ва китобларда ишлатилган . Бугунги кунда глобаллашувни объектив жараён сифатида олимлар турлича таърифлайдилар. Масалан, Қ.Назаров томонидан ёзилган "Фалсафа асослари" номли китобида глобаллашув тушунчасига олимлар томо¬нидан берилган: "глобаллашув:


- инсоният тараққиёти ва жамият ҳаётининг жаҳон миқёсида интеграциялашиши натижасида содир бўлаётган жараёнларнинг оламшумул аҳамият касб этиши;
- жаҳон иқтисодиётининг сармоя, ишчи кучи ва кашфиётли оқимининг кенгайиши, шунингдек, мамлакатларнинг жаҳон миқёсидаги иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлари туфайли давом этаётган интеграцияси;
- ташкилотларнинг халқаро миқёсда кенгайишга ва халқаро майдонда тобора каттароқ ўрин эгаллашга қаратилган стратегияси;
- товарлар, хизматлар, меҳнат, технология ва капиталнинг халқаро майдонда ҳаракатланиши;
- савдо, инвестиция, молия-иқтисод, маданият ва бошқа иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳукуматлар, ташкилотлар ва халқларнинг ўз мамлакатлари чегараларидан чиқиб, ҳамкорликка интилиши;
- инсон капитали, молиявий ва интеллектуал капиталнинг дунёнинг энг катта иқтисодий нуқталарига интилиши;
- иқтисодий фаолият учун мамлакатнинг жўғрофий жойлашиши омили аҳамиятининг ўзгариб бориш жараёни" , - деган таърифлар келтирилган. 
2. Ахборот макони, ахборотлашган жамият тушунчасининг мазмун мохияти.

Ахборотлашган жамият тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. XX асрнинг охири - XXI асрнинг бошларида дунё халқларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётда, шунингдек, табиатда юз бераётган глобал ўзгаришлар бугунги жамиятни "Ахборотлашган жамият" деб аташга асос бўлмокда. Хўш ахборотлашган жамият нима? Бу саволга ўзбек тилида нашр этилган адабиётларда: "Ахборотлашган жамият - ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, энг аввало, ахборотни ишлаб чикариш, унга "ишлов бериш", саклаш ва жамият аъзоларига етказиш билан боғлиқ бўладиган жамият" , "ахборотлашган жамият, ижтимоий-иқтисодий йўналишда меҳнат қилувчиларнинг, фан ва маданият вакилларининг ахборот, айниқса, унинг олий шакли бўлмиш, дунёвий билимлар мажмуини шакллантириш, яратиш, саклаш, қайта ишлаш ва халқаро бозорда сотишни амалга ошириш билан машғул бўлган жамиятдир" , "Ахборотлашган жамият - кўпчиллик ишловчиларнинг ахборот, айниқса, унинг олий шак¬ли бўлмиш билимларни ишлаб чиқариш, саклаш, кайта ишлаш ва сотиш-ни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган жамиятдир" , - деган таъриф-лар берилган.


Ахборотлашган жамиятни ижтимоий феномен тарзда тушунтириб бериш масалалари Д.Белл, А.Тоффлер, М. Кастельс, У.Ростоу, П.Дракер, Ж.Гелбрейт, Ф.Уэбстер, И.Масуда каби олимларнинг асарларида муфассал баён килинган.
«Ахборолашган жамият» атамаси дастлаб Японияда вужудга келган. Япон файласуф олими Ю.Хаяши 1969 йилда Япония ҳукуматига "Япония ахборотлашган жамият бардамлиги сиёсатига чизгилар", 1971 йили "Ахборотлашган жамият режаси" каби тадқиқотларни такдим этди. 1971 йилдан бошлаб мазкур тушунча илмий жамоатчилик томонидан кенг кўлланила бошлади. Демак, ахборотлашган жамият тушунчасини биринчи бўлиб фанга Токио технологик университетининг профессори Ю.Хаяши киритган. Унинг фикрича, моддий маҳсулот эмас, ахборотлашув маҳсулоти жамиятнинг шакллантирувчи ва ривожлантирувчи кучига айланади.
Жамиятни ахборотлаштириш жараёни бир-бири билан боғлиқ бўлган уч қисмдан таркиб топади: медиатизация (лот.mediatus - воситачи) - ахборот тўплаш, сақлаш ва тарқатиш воситаларини такомиллаштириш жараёни; компьютерлаштириш - ахборот излаш ва унга ишлов бериш воситаларини такомиллаштириш жараёни; интеллекту¬ализация - ахборот яратиш ва уни идрок этиш қобилиятини ривожлантириш, яъни жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, шу жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёни. Умуман олганда, жамиятни ахборотлаштиришни замонавий ахборот-техника воситалари ёрдамида ижтимоий тузилма ва жараёнларни такомиллаштириш деб талқин қилиш лозим. Ахборотлаштириш ижтимоий интеллектуа¬лизация жараёнлари билан уйғун ҳолда бўлиши керак. Зотан, бу шахс ва у яшаётган ахборот муҳитининг ижодий салоҳиятини ошириш имконини беради .
Ахборотлашган жамият олдинги жамиятлардан моддий омиллар билан эмас, балки маънавий омиллар - билим ва ахборот биринчи ўринда туриши билан тубдан фарқ қилади. Ахборот ва билим олиш, уларга ишлов бериш ҳамда уларни сақлаш ва етказиш жараёнида жа¬мият аъзоларининг аксарияти банд бўлади. Ахборотлашган жамиятда ахборот тайёрлаш моддий ишлаб чиқаришни сиқиб чиқармайди, балки унинг негизида шаклланиб, бу соҳа ривожига туртки бўлади .
3. Ахборот ва оммавий ахборот воситаларининг инсон ва жамият ҳаётидаги таъсири, ахборот хуружлари.
Оммавий ахборот воситалари энг асосий, қудратли ва таъ¬сирчан мафкура воситасидир. Чун¬ки оммавий ахборот воситалари омманинг ўзига хос тарбиячиси, муҳим тадбирларнинг ташкилотчиси, долзарб муаммоларни ҳал қилишнинг таъсирчан қуроли бўлиб хизмат қилади. Айнан оммавий ахборот воситалари орқали миллий қадриятлари¬миз ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғоя ва демократик тамойиллар тарғиб-ташвиқ қилинади. Оммавий ахборот во¬ситалари доимо демократия ва сўз эркинлигининг ўзига хос ўлчови, кўрсаткичи бўлиб келган. Эркин ва мустақил омма¬вий ахборот воситалари демократик тараққётни рағбатлан¬тиради ва мустаҳкамлайди. 
Оммавий ахборот воситалари орқали миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг яна бир муҳим жиҳати мавжуд. Бу жиҳат - ахборот террорига, мафкуравий таҳдидларга му¬носиб жавоб бериш, маънавий-мафкуравий жиҳатдан хал¬қимизни тобе этишга интилишларнинг пайини кесиш ва ўзбе¬кистон фуқароларида мафкуравий иммунитетни шаклланти¬риш билан боғлиқ Оммавий ахборот воситаларининг таъсир кучини курсатадиган шундай бир гап бор "ҳар қандай пуч ғоя, уйдирма ҳафтасига уч мартадан турт йил давомида такрорланса - "ҳақиқат" тайёр булади, одамлар унга чиппа¬чин ишонадилар". 
Охирги пайтларда информацион ҳуружларнинг тез-тез уюштирилаётгани аслида урушга муносабатнинг узгарганли¬гидан, қуролнинг янги тури кашф қилинганидан дарак бера¬ди. Бу қурол - ахборотдир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган информацион урушларда инсоннинг онги ва қалби нишонга олинади. Гарчи у дайди ўқ сингари инсонни жисмо¬нан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтира¬диган талофотлари ҳар қандай оммавий қирғин қуролиники¬дан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онга берилган зарба¬лар кишини адаштиради, уни уз манфаатларига зид ҳаракат қилишга ундайди ва демақ инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш имконини беради. Аслида, ахборот мақcадга эришишнинг энг арзон воситаси ҳам саналади. Ҳақиқатан ҳам, информацион ҳуружлар уюштириш учун у қадап кўп меҳнат, у қадап кўп ҳаракат, у қадап кўп ҳара¬жат талаб этилмайди. Гарчи бундай мафкуравий экспансия отишмалар ва қон тукишларни келтириб чиқармаса-да, мил¬лий узликни англашни заифлаштириш эвазига таназзулга олиб келади. 
Замонавий ОАВ, телевидение, компьютер, Интернет, уяли телефон ва бошқа воситалар, инсонлар, айниқса, ёшларнинг миллийлиги, тафаккури ва дунёқарашини ўзгартириб юбормоқда. Тарақкий қилган мамлакатларнинг мазкур воситалар ёрдамида жаҳон халқлари онги, дунёқараши ва турмуш тарзини бир қолипга солиш ҳамда унга ўзлари шакллантираётган «оммавий маданият»ни сингдириши бош стратегик сиёсатга айлантираётганлигида яққол намоён бўлмоқда .
Интернет бугунги ахборот маконининг муҳим бўғинига айланди. Ҳозирда интернетдан нафақат компютер тармоғи, балки космик алоқа йўлдошлари, радиосигнал, кабел телевидениеси, телефон, уяли алоқа орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Интернет кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Бугунги кунда 2 миллиард ортиқроқ киши у ёки бу даражада ундан фойдаланиши ҳам мазкур фикрларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.
50 миллионлик аудиторияга эришиб, оммалашиш учун радиога 38 йил, телевидениега 13 йил, кабел телевидениега 10 йил керак бўлгани ҳолда, бу босқични интернет 5 йилда босиб ўтди .  Интернет одамлар онги ва ҳиссиётларига, тафаккур тарзига, хулқ-атворларига таъсир кўрсатишда катта имкониятларга эга. Интернетнинг бугунги кундаги ривожи ғоявий таъсир ўтказишнинг миқёси ва кўламининг кескин даражада ўсишига олиб келди.Интернет бугунги ахборот маконининг муҳим бўғинига айланди. 
Интернет кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётганини қуйидаги рақамлардан билиб олиш мумкин: 2000 йилдан 2012 йил охирига қадар дунёда интернетдан фойдаланувчилар сони 9,6 баробарга ошиб, 2,4 миллиард кишига этди, мобил алоқа абонентлари сони эса 13,4 баробарга ошиб, 6,7 миллиардни ташкил этди. Интернетдан фойдаланувчиларнинг 44,8 % (1,1 млрд. киши) Осиё, 21,6 % (519 млн. киши) Европа, 11,4 % (274 млн. киши) Шимолий Америка қитъаларига тўғри келади. Жаҳон веб-аудиториясининг 45 %ини 25 ёшгача бўлган шахслар ташкил этади. Мазкур ўсмирларнинг 68 % ҳар куни кимгадир СМС-хабар жўнатади, 51 % ижтимоий тармоқларга киради, 30 % электрон почтадан фойдаланади. Айни вақтда виртуал оламда 600 млн.га яқин интернет сайтлар мавжуд бўлиб, ҳар ойда ўртача 201,4 трлн. видеоролик кўриб чиқилади, ҳар куни 144 млрд. электрон мактуб жўнатилади . 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошди. 26 мингга яқин “uz” доменидаги веб-сайтлар фаолият олиб бормоқда. 200 дан ортиқ веб-сайт оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Интернетнинг таъсир кучи бериладиган материалларнинг тезкорлиги, кўтарилаётган масалаларнинг долзарблиги ҳамда таҳлилийлик даражаси ва мавжуд муаммоларнинг самарали эчимларини таклиф этишига кўп даражада боғлиқ. 
Ана шундай вазиятда И.А.Каримов таъкидлаганларидек, шуни унутмаслик керакки, “бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин ”.
Унда ўз-ўзини ўлдиришнинг осон йўлларини тарғиб қилувчи 9 мингдан, эротик мазмунга эга 4 мингдан зиёд сайтларнинг мавжудлиги ҳам бунинг исботи бўла олади. Мутахассислар ўтказган махсус тадқиқотлар мавжуд сайтларнинг тахминан 12 фоизи порнографик характерга эгалигини кўрсатади. Мавжуд махсус дастурлар интернет тармоғидаги порнографиянинг фақат 90 фоизинигина филтрлайди, яъни комютердан фойдаланувчининг ихтиёридан ташқарида экранда пайдо бўлиши йўлига тўсиқ қўя олади. Демак, қанчалик ҳаракат қилинмасин порнографик мазмунга эга сайтлар интернетдан фойдаланувчиларнинг хоҳиш-истагидан қатъи назар, уларнинг диққатини торта олади. Жумладан, тадқиқотларда 42 фоиз болалар ва ўсмирлар онлайн порнография таъсирига тушиши қайд қилинади.
Шунингдек, мутахассислар маълумотларига кўра, интернет орқали тарқатиладиган комютер ўйинларининг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик кўринишига эга, 41 фоиз жангари (турли отишмалар ва портлашларга асосланган) ўйинларда эса ўйин қаҳрамони ўз мақсадига этишиш учун шундай зўравонлик ва ёвузлик содир этади. 17 фоиз ўйинларда ана шу зўравонлик ва ёвузликнинг ўзи бош мақсад ҳисобланади .
Интернет ривожи, у бераётган имкониятлар ўзига хос қарамликни ҳам келтириб чиқармоқда. Маълумотларга кўра, дунё бўйича интернетдан фойдаланувчиларнинг тахминан 10 фоизи унга мустаҳкам боғланиб қолган.
4.Глобаллашув даврида ёшларга манавий тахдидлар
"Таҳдид" арабча "дўқ қилиш, қўрқитиш", деган сўздан олинган бўлиб, кундалик ҳаётда "бировни қўрқитиш, унга дўқ, пўписа қилиш ҳамда бирор фалокатнинг, қўрқинчли воқеанинг содир бўлиш хавфи" , деган маъноларни англа¬тиш учун ишлатилади. Фалсафий маънода "Таҳдид - инсон, жамият ва давлат ҳаёти ҳамда фаолиятига нисбатан муайян давр мобайнида аниқ мақсадга йўналтирилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва умумсайёравий салбий омилларнинг тажовузи туфайли аниқ макон ва замонда вужудга келадиган ҳавф-хатар шакли, муайян барқарор сиёсий-ижтимоий ва тарихий вазиятни ифодаловчи тушунча" , бўлса, жамиятнинг ривожланишига таъсири, яъни тор маънода эса таҳдид деб, макон ва замонда мавжуд бўлган реал жамиятнинг ижтимоий тузилмаларини заифлаштиришга, қолаверса, емиришга қаратилган шахсий, маҳаллий, худудий, минтақавий омилларнинг қўркитиш, дўқ, пўписа қилишдан иборат бўлган хатти-ҳаракатларига айтилади.
Таҳдидларнинг хусусияти ва тараққиёт соҳаларига ўтказадиган таъсир даражасига қараб, инсон, шахс, фуқаро, миллат, давлат, жамият, минтақа, глобал, ички ва ташқи, катта ва кичик, шунингдек, иқтисодий, социал, сиёсий, экологик, демографик, мафкуравий, ҳарбий, табиий-иқлимий, макон нуқтаи назаридан эса узоқ ва яқин ва бошқа шаклларга ажратиш мумкин. Аммо улар қандай шаклда юзага келишидан қатъи назар, ўзининг моҳият-мазмунига кўра жамият тараққиётига қарши қаратилган куч ҳисобланади.
И.А.Каримов ўзининг "Юксак маънавият - енгилмас куч" номли асарида маънавий-мафкуравий таҳдид тушунчаларига тўхталар экан: "Маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва инфор¬мацион хуружларни назарда тутиш лозим”, деб ўйлайман.
Агарки, масалага амалий кўз билан қарайдиган бўлсак, маънавиятимизга қарши қаратилган ҳар қандай хуруж - бу миллатимизни миллат қиладиган, асрлар, минг йиллар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган ўзига хос ва ўзига мос хусусиятларга, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғусига, бизни доимий равишда тадрижий тараққиётга чорлайдиган, шу йўлдаги барча асорат ва иллатлардан халос бўлиб, озод ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу мақсадларимизга катта зарба берадиган мудҳиш хавф-хатарларни англатади.
5. Ахборот хуружлари “оммавий маданият"
"Оммавий маданият" тушунчаси. 
“Биз бугун юртимизда янги ҳаёт барпо этар эканмиз бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим. Яъни коммунистик мафкура ва аҳлоқ нормаларидан воз кечилгандан сўнг, жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва аҳлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлиги барчамизга аён бўлиши керак”.
Ислом Каримов
Жамият ҳаётининг барча соҳалари глобаллашиб борар экан, у албатта маданият соҳасида биринчилар қаторида ўзини намоён қилади. Шундай ҳодисалардан бири "ом¬мавий маданият" ҳисобланади.
Оммавий маданиятнинг пайдо бўлиши ва ривожлана бошлаши XIX аср охири ва XX аср бошларига тўғри келади. “Оммавий маданият” анъанавий маданиятнинг маълум йўналиши сифатида эмас, балки маданиятдаги сифат ўзгариши, ҳаёт тақозаси асосида юз берди. Оммавий ахборот ва коммуникация (радио, кино, телевидение, кўп нусхали газеталар, суратли журналлар, интернет) воситаларининг кескин ривожи ва тарқатилиши бунга сабаб бўлди. Маънавий бойликларни индустриал тижорат ишлаб чиқариш ва тарқатиш, маданиятни демократлаштириш,  аҳоли билим даражаси ўсиши билан бирга унинг маънавий эҳтиёжларида пасайиш жараёни кузатила бошлади.
Тадқиқотчилар оммавий маданиятнинг дастлабки шакли XIX асрнинг 30-йилларида адабиётда пайдо бўлган ва оммалашиб кетган саргузашт жанрини кўрсатишади. Аср охирида ҳафталик оммавий ахборот воситалари ана шундай асарларни тинимсиз чоп эта бошладилар. Вақт ўтиши  билан ушбу жараёнга “Юрак матбуоти” ёки “Қалб индустрияси” деб ном бердилар. Аср охирида Америка Қўшма Штатларида оммавий маданиятнинг комикс шакли пайдо бўла бошлади. Бу жанр бошда фақат болалар учун мўлжалланган бўлса, бора-бора катталар ҳаётининг ҳам ажралмас қисмига айланди. Аниқроғи, “Оммавий маданият”нинг кескин ривожи XX асрнинг ўрталарига тўғри келади. Шу вақтдан бошлаб у кенг қамров ва хужумкорлик билан тарқала бошлади.
Анъанавий маданиятда бўлганидек, оммавий маданиятнинг ҳам универсал характеристикаси ҳамон мавжуд эмас. Буни шундай тушунтириш мумкин. Гап шундаки, “Оммавий маданият” илмий-фалсафий категория сифатида ўзига якдил учта тушунчани қамрайди. Биринчидан, “маданият” – алоҳида характердаги маҳсулот. Иккинчидан, “оммавийлик” – маҳсулотни тарқатиш меъёри. Учинчидан, “маданият” – маънавий бойлик. 
" Оммавий маданият" нима? Бу саволга ҳар бир халқ ўзининг манфаатлари ва қадриятларидан келиб чиққан ҳолда жавоб берадилар. Умуман олганда "оммавий маданият" бизнинг қадриятларимизга мутлақо тўғри келмайдиган маданиятлар қаторига киради. Бу хусусда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев: "Барчангизга аён, ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-каршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Диний экс¬тремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миг¬рация, "оммавий маданият" каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзот асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, оилавий қадриятларга путур етказмоқда. Мана шундай ва бошка кўплаб таҳдидлар инсоният ҳаётида жиддий муаммоларни келтириб чиқараётгани - айни ҳақиқат ва буни ҳеч ким инкор этолмайди" , - деган эди. Шу нуқтаи назардан қараганда биз учун оммавий ма¬даният - бу бир гуруҳ бойликка ўч одамлар томонидан замонавий ахборот-технологияларининг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ахлоқий бузуқлик, зўровонлик, ўз манфаатини ўзгалар манфаатидан устун қўйиш, "мен "ни улуғлаш кабиларни акс эттирувчи ҳар хил ўта саёз маданият асарларини моддий ва маънавий ҳаёт майдонларига ташлаб, кўнгилочарлик баҳонасида тижоратга асосланган истеъмолчиликни йўлга қўйиб халқларни ўз миллий қадриятларига асосланган маданиятидан жудо қилиш эвазига катта даромад топишга қаратилган аксилмаданиятдир.
«Оммавий маданият»нинг белгилари: ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ва бошқалар киради.
Ахлоқий бузуқлик. Бу энг тубан инсоний фаолият бўлиб, у аста-секин «эркин мухаббат»дан «бир жинсли инсонлар ўртасида никоҳ тузиш»гача бўлган босқичларга кўтарилади. У ёшларни маъна¬вий жиҳатдан айнитиб, минглаб йиллардан буён ардоқланиб келаётган муқаддас муҳаббат анъанаси ўрнига зинокорликни тақдим қилади.
Зўравонлик. Бу иллат мазмунини инсоннинг инсон, миллатнинг миллат, давлатнинг давлат устидан ўз ҳукмронлигини ўтказиш таш¬кил қилади. Зўравонлик шахс ҳукуқини паймол қилиб, унинг онгида ҳайвонийлик ҳис-туйғуларини ва хусусиятларини таркиб топтиради.
Индивидуализм. Бу ғояга кўра шахс ўз манфаатларини ўзгалар манфаатларидан устун қўяди. Индивидуализм жамоавийликнинг жиддий кўриниши бўлиб, у шахсни жамиятдан айро яшашга, қўни-кўшничилик, маҳалла-кўйчилик ва жамоавийликка қарши руҳда вояга етказади. Бу иллатга мубтало бўлган киши ўз манфаатларини ўзгаларникидан устун қўяди, фақат ўзи учун яшаш одатини ўзлаштиради.
Эгоцентризм. Бу ғоя инсон «мен»лигини устувор қўйишдан иборатдир. Унга кўра, инсон ҳар бир нарсага ўзининг «мен»лик нуқтаи назаридан қарайди. Бунинг энг ташвишли жиҳати шундаки, ундай одам ўзини доимо ҳақ деб билади, ўзгаларга нисбатан беписанд қараш,
ўз хатти-ҳаракатларини мутлақо тўғри деб билиш эгоцентризмнинг энг асосий белгисидир.
Мадомики, ушбу маданият миллий қадриятларимиз илдизига болта ураётган экан, унга қарши курашишимиз зарурдир. Бу эса қуйидаги чора-тадбирларни кўллашни тақозо этади:
• Контрабанда йўли билан юртимизга кириб келаётган шаҳвоний фильмлар, турли порнографиялар воситасида ахлоқий бузуқликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни мамлакат ичкарисига киритмаслик. Пинҳона иш юритаётган фоҳишахоналарнинг фаолиятига чек кўйиш тадбирларини кучайтириш.
• Қудратли давлатларнинг қудратсиз давлатлар устидан зўравонлигини мадҳ қилувчи ҳар қандай маҳсулотларни (кийим кечаклар, видеофильмлар ва шунга ўхшаш нарсалар)нинг кириб келишига, айниқса уларни ёшларнинг маънавий истеъмол қилишларига йўл кўймаслик ишларини узлуксиз тарзда ташкил этиш.
• Инсон ўзи учун эмас, ўзини ўзи улуғлаб эмас, балки жамият манфаати, юрт тинчлиги, унинг озодлиги ва ободлиги, шу юртда эр¬кин ва фаровон ҳаёт кечириш учун яшашлигини ғоявий-мафкуравий жиҳатдан таъминлашни йўлга қўйиш ишларини изчил давом эттириш кабилар ташкил этади.
6. Диний фундаментализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси ва бошка ёт мафкуралардан ҳимоялашнинг шарт-шароитлари ва омиллари.
Диний фундаментализм — бирор таълимот ақидаларининг, илоҳий китоблардаги тушунчаларнинг дастлабки, соф ҳолатини сақлаб қолишни астойдил ҳимоя қиладиган, уларни мажозий маънода талқин этишни рад қиладиган ижтимоий , мафкуравий, диний қарашлар мажмуини англатувчи тушунча. Фанда бу атама илк бор Бекон, Р.Декарт ва Ж.Локк сингари файласуфлар асарларида қўлланган. Кейинги вақтда жаҳон матбуотида мутаассиб ислом жангариларини фундаменталистлар деб аташ одат тусига кирди. Аммо диний фундаментализм ҳамма динларда мавжуд бўлиб, улар ягона умумий хусусияни ўзида мужассам этади. Сўнгги пайтларда айрим минтақаларда ислом фундаментализмининг кучайиши кузатилмоқда. Бу атама Қуръон ва ҳадисни кўр-кўрона талқин этадиган, илк исломга қайтишга қаратилган ақидаларни кенг тарғиб қиладиган, диний-консерватив руҳдаги йўналишга нисбатан ишлатилади. Ислом фундаментализми турли-туман йўналиш ва кайфиятдаги гуруҳларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари сиёсий жабҳада, инқилобий ва ҳатто террористик усуллар билан қонуний ҳокимиятга қарши курашда ўзини намоён этса, бошқалари тарғибот-ташвиқот ишлари, диний таълим, турли жамоат ташкилотлари, мактаб, университет, ОАВга кириб бориш, айниқса, фойдаланиш осон бўлган аудио-видео кассеталарни тарқатиш билан шуғулланади. Ислом фундаментализми учун умумий мақсад — гўёки динсиз ёки «соф исломдан чекинган» давлат раҳбарларига суиқасд қилиш ва исломда «ширк»ка (бутпарастликка) барҳам беришдан иборат. Транспорт ва коммуникация воситалари шиддат билан ривожланиб бораётган, халқаро алоқалар тобора эркинлашаётган ҳозирги даврда ислом фундаментализми вакиллари ўз ҳаракатларини бутун дунё бўйлаб ёйишга интилмоқда. Кейинги вақтда рўй бераётган террорчилик ҳаракатлари бу ҳодисанинг нақадар хавфли экани ва унга қарши бирлашган ҳолда курашиш лозимлигини яққол кўрсатмоқда. 
Ҳозирги кунда ислом халифалигини тик¬лаб, янги мусулмон империясини ташкил қилиш учун мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари билан фаол шуғулланиб, амалий хатти-ҳаракатларни содир этаётган исломий кўринишдаги «Ваҳҳобийлик», «Таблиғчилар», «Ислом уйғониш партияси», «Ислом лашкарлари», «Адолат», «Ироқ ва Шом ислом давлати» каби бузғунчиликлар билан шуғулланувчи оқимлар киради.
Экстремизм (лот. еxtremus — ашаддий) — сиёсатда ашаддий қараш ва чораларга мойиллик. Экстремизмни вужудга келтирадиган омиллар кўп ва хилма-хил. Улар орасида бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш даврида юз берадиган ижтимоий тузилмаларнинг бузилиши, аҳоли катта гуруҳларининг қашшоқлашуви, иқтисодий ва ижтимоий танглик каби омилларни кўрсатиш мумкин. Бу омиллар аҳоли турмуш шароитларининг ёмонлашувига олиб келади. Давлат ҳокимиятининг заифлашуви, давлат органларининг обрўсизланиши, ижро интизомининг пасайиб кетиши, қадриятлар тизимининг емирилиши, аксилижтимоий кайфият ва ҳаракатларнинг кучайиб бориши ҳам экстремизмни вужудга келтирадиган сабаблардан ҳисобланади. экстремизм аҳолининг сиёсий ва ижтимоий кайфиятидан мавжуд ижтимоий тузилмаларни вайрон қилиш мақсадида фойдаланади. Экстремистик ташкилотлар Конституция ва бошқа қонуний ҳужжатларга зид тарзда фаолият юритади. Шу маънода, экстремизм — ҳуқуқий нигилизмнинг бир кўриниши ҳисобланади. ХХ а.нинг 80-90-йилларида сиёсий экстремизмнинг намоён бўлиш кўлами кенгайди. Бу даврда одамларни гаровга олиш, сиёсий қотилликлар, сиёсий партиялар аъзоларига қуролли ҳужумлар уюштириш, анархистик, шовинистик ва неофашист гуруҳларнинг фаоллашуви кузатилди. экстремизм сиёсий, психологик, маиший ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Сиёсий экстремизмнинг ашаддий кўриниши — терроризмдир. Экстремистлар одамларга қийинчиликларни тезда бартараф қилиш, тартибни кафолатлаш, ижтимоий таъминотни яхшилаш сингари ваъдалар беради. Сиёсий экстремизм “сўл” ва “ўнг” кўринишларга эга. Сўл экстремистлар марксизм-ленинизм, сўл радикализм, анархизм ва шу каби мафкуралар байроғи остида ҳаракат қилади. Сўл экстремизмга мисол тариқасида Италиядаги “Қизил бригадалар”, Кампучиядаги полпотчилар, Россия Федерациясидаги экстремизм Лимонов бошчилик қилаётган национал-большевиклар сингари оқимларни келтириш мумкин. Ўнг экстремистлар аксилкоммунизм, авторитаризм, миллатчилик ва шовинизм руҳида ҳаракат қилади. Ўнг экстремистлар қатор халқаро ташкилотлар — Европа ишчи партияси, Европа ўнг кучлари, Қора Интернационал, Франциядаги “Миллий фронт” кабиларга бирлашган. Ўнг ва сўл экстремистлар олиб бораётган фаолият вакиллик демократияси манфаатларига зиддир. Шунинг учун ҳам Ғарб сиёсатшунослигида “Ягона экстремизм”, “Икки экстремизм” ва “Уч экстремизм” концепциялари мавжуд. “Ягона экстремизм” концепцияси коммунистик ва фашистик диктатураларнинг мавжудлигидан келиб чиқади. «Уч экстремизм” концепциясига кўра, фашизм — центристлар экстремизми, коммунизм — сўллар экстремизми, голлизм эса — ўнглар экстремизмидир. Португалиядаги Салазар режими ўнглар режими ҳисобланади. Диний асосларда вужудга келган экстремистик гуруҳ ва оқимлар Ға¬рб¬да ҳам, Шарқда ҳам мавжуд. Ўрта Осиё мамлакаттларида, жумладан, Ўзбекистонда “Ҳизб ут-таҳрир”, «Акромийлар», «Нурчилар» сингари диний-экстремистик оқимлар вакиллари қонунга зид ҳолда фаолият олиб боришга уринмоқда.
Тероризм (лот. terror — қўрқув, даҳшат) — юксак маънавий тамойилларга зид равишда ёвуз мақсадлар йўлида куч ишлатиб, одамларни гаровга олиш, ўлдириш, ижтимоий объектларни портлатиш, халқни қўрқув ва ваҳимага солишга асосланган зўравонлик усулини англатувчи тушунчадир. Қўрқитиш ва даҳшатга солиш орқали ўз ҳукмини ўтказишга уриниш тероризмга хосдир. У сиёсий, иқтисодий, диний, ғоявий, ирқий, миллий, гуруҳий ва индивидуал шаклларда намоён бўлиши мумкин. Таъқиб, зўравонлик, қўпорувчилик ва қотиллик тероризмнинг ҳар қандай кўриниши учун умумий хусусият бўлиб, буларнинг барчаси инсонпарварлик ғоялари, демократия, адолат тамойилларига зиддир. Шунинг учун тероризм қандай ниқоб остида амалга оширилмасин, моҳиятан, инсониятга, тараққиётга, эзгуликка қарши жиноятдир. Тероризмга ҳозирги кунда аниқ, ҳамма учун тушунарли ва мукаммал таъриф бериш осон эмас. Чунки у ўта мураккаб феномендир. Бундан ташқари, террорчи кучларга бўлган турлича муносабат унга аниқ таъриф беришни ҳам қийинлаштирмоқда. Террор усулларидан консерватив, инқилобий, диний, миллатчи руҳдаги кучлар ҳам фойдаланиши мумкин, лекин уларнинг асосий моҳияти ва мақсад-муддаолари сиёсий тусга эгадир. Тероризмнинг умумий жиҳатлари ва асосий кўринишларини ўрганишда, авваламбор, унинг таърифини, нисбий бўлса ҳам, аниқлаштириб олиш керак. Тероризм муайян гуруҳнинг рухсат этилмаган ҳолатда онгли равишда куч ишлатишидир. Бунда террорчилар аниқ мақсадни кўзлайди ва ўзини тўла ҳақ деб билади. Бундан шу нарса аниқ бўладики, террорчилардаги мавжуд куч мақсадни амалга оширишда ижтимоий -сиёсий муҳит билан бевосита алоқадорликда бўлади. Ш.у. бирон-бир сабабга асосланган ёвуз мақсад тероризмга олиб боради. Тероризм кўп ҳолатларда кенг миқёсдаги ҳарбий кучлар билан алоқадор бўлади ва бундай мисоллар тарихда бир неча бор кузатилган. Бундан ташқари, у баъзи давлатларнинг ўзи томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда икки хил шаклда куч ишлатилади: жазо бериш органлари ёки ҳарбий кучлар томонидан. Бунда террор сиёсий мақсадларни амалга ошириш ёки аниқ бир режимни жорий қилиш учун амалга оширилади. «Тероризм» тушунчаси ҳамиша террористик ҳаракатнинг тез суръатда амалга оширилишини билдиради. Бундай ҳодиса сиёсий, этник, диний ва бошқа кўринишларда намоён бўлади. Ғоявий тероризм сиёсий етакчилар томонидан яратилади. Бунга расмий тор доирадаги истисно қилинган ички сабаблар кўрсатилади. Этник тероризм субъекти ғоявий бўлмасдан, жамиятнинг миллий ва этник жиҳатлари билан узвий боғлиқдир. Диний тероризм муайян бир диний секта ёки гуруҳ таълимотининг жамиятда мутлақлаштирилиши оқибатида пайдо бўлади. Бунда ушбу ғоя тарафдорлари бошқалар фикри ва ғояларини кескин танқид остига олиб, рад этади ва ғоявий-мафкуравий парокандаликни келтириб чиқаради. Диний тероризмнинг хатарли жиҳати у қўллайдиган амалий чораларда кўринади. Чунки диний тероризм тарафдорлари аксарият ҳолларда қўлида қурол ва баъзан ҳарбий гуруҳларга таяниб ҳаракат қилади. Бугунги кунда ядровий, биологик, бактериологик қуролларнинг террорчилар қўлига тушиб қолиши эҳтимоли энг катта хавфдир. Ҳозирги таҳликали замонда кишилар бошига мислсиз кулфат солаётган ва уларнинг ҳаёти, фарзандлари, мол-мулкига таҳдид қилаётган жиноий тероризм кундан-кунга кучайиб бормоқда ва жаҳон ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотмоқда. Иқт-й манфаатларни кўзлайдиган ва моддий бойликларни ўзлаштиришни мақсад қилиб олган бу тероризм коррупция каби катта жиноий тизим билан узвий боғланиб кетган. Унда рақиблари ёки уларнинг яқинларини ўлдириш, ўғирлаб кетиш, зўравонлик, тажовуз билан қўрқитиб, ўз ҳукмини ўтказишга уриниш, мол-мулкини ўзлаштириб олиш йўлларидан фойдаланилади. Бунинг яна бир томони — баъзан бу террор сиёсий, этник, баъзан эса диний характер касб этмоқда. Мана шундай вазиятда террорчиларнинг мақсади ҳокимиятни эгаллашга ҳам қаратилиб, пирамидасимон характерга эга бўлиб бормоқда. Индивидуал тероризмнинг субъекти, бошқа тероризм ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, жамоа эмас, ягона шахсдир. Индивидуал террор ҳам ўта хавфли куч ҳисобланади, негаки у жамиятнинг бошқа аъзоларига таъсир қилиши ва бунинг оқибатида террорнинг оммавий турларини келтириб чиқариши мумкин. У ўз ғояларини сингдириш орқали бошқаларни ҳам жамиятга қарши қўйиши мумкин. Кейинги йилларда ҳатто оммавий ахборот соҳасида ҳам тероризм элементларидан фойдаланилмоқда. Муайян мафкуравий полигонлар тарқатаётган ахборотлардаги ёвуз ва зарарли ғоялар оқими, телеэкранлар орқали узлуксиз намойиш этилаётган жангари фильмлар, болаларга мўлжалланган, бузғунчи ғоялар асосида яратилган ўйинлар, компьютер тармоқлари дастурларини ишдан чиқарадиган вируслар тарқатиш шулар жумласидандир. Ўзининг ёвуз ниятларига эришиш учун ҳокимиятни қўлга киритишни кўзлайдиган кучларнинг зўравонлиги ва қўпорувчилиги сиёсий террорга мисол бўлади. Сиёсий тероризм нафақат жиноятчи гуруҳлар, ҳатто баъзи тажовузкор руҳдаги расмий реакцион сиёсий доиралар ва кучлар томонидан уюштирилиши ва қўлланиши ҳам мумкин. Чоризм империясининг колониал ва шовинистик сиёсати, совет империясининг ғоявий қатағонлари халқимизга қарши ўзига хос террор эди. Бугунги кунда ҳам мустақил рив-ш йўлидан бораётган мам-тимизга нисбатан ғараз ният билан қаровчи ёвуз кучлар тероризм йўли билан тараққиёт йўлимиздан чалғитишга, бизни яна қарамлик ва асоратга солишга уринмоқда. Улар ватанфуруш хоинлардан ҳам, тероризмни касб қилиб олган, буюртма бўйича қўпорувчилик ва босқинчилик билан шуғулланадиган ёлланма халқаро террорчи, жиноятчи гуруҳлардан ҳам фойдаланмоқда. Бугун жаҳон ҳамжамияти бу бало-қазоларнинг ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Ислом Каримов бу борада шундай деган эди: “Мен маданият ва маърифат дунёни жаҳолат ва ваҳшийликдан, диний ва миллий экстремизмдан, этник қарама-қаршилик, минтақавий можаро ва урушлардан сақлай олишига ишонаман”. Тероризмга қарши кураш ҳозирги даврда муҳим вазифа, тинчлик ва барқарорликни сақлаш омилига айланди.
Бугунги кунда одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган, инсоният цивилизациясига очиқдан-очиқ тўсиқ бўлаётган, жамият тараққиёти ва давлат ривожига жиддий хавф туғдираётган, ўз домига асосан аёллар ва ёшларни тортаётган, ҳудуд ва чегара танламаётган трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг хавфли кўринишларидан бирига айланди.
Афсус билан таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда айрим шахслар жиноят содир этиш йўлига кириб, фуқароларимизни турли алдов ва фирибгарлик йўли билан тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг ғайриқонуний манфаатлари йўлида фойдаланиб, кўпгина оилаларнинг бошига сўз билан ифодалаб бўлмайдиган кулфатлар келтириб одам савдоси билан шуғулланмоқдалар. Бунинг оқибатида кўпгина фуқароларимиз одам савдоси жиноятининг қурбонига айланмоқда. Энг хавфлиси шундаки, одам савдоси ўзининг гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. 
Мамлакатимизда одам савдоси, шахснинг эрки ва ҳуқуқларини поймол этиш, зўравонлик, фоҳишабозлик қонун йўли билан тақиқлаб қўйилган бўлсада, кейинги пайтларда содда фуқароларни чет элга ишга олиб бориш ниқоби остида уларни чув тушураётган фирибгарлар учраб турибди. Улар турли йўллар билан фуқароларни ёллаш, хорижий давлатларга олиб бориб, улардан шаҳвоний ва бошқа мақсадларда фойдаланишни ташкил қилмоқдалар. 
Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда чет элга боришни хоҳловчиларнинг асосий қисми ноқонуний йўллар билан давлатимиз ҳудудидан чиқиб кетишни ўзларига афзал кўришмоқда. Натижада турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келиш бирга одам савдосининг қурбонига айланишмоқда. Ачинарли томони шундаки, умрида маҳалласидан ташқарига чиқмаган одамлар кимларнингдир алдови, ёлғонига учиб, бор будини сотиб, катта пул билан чет элга кетиб, соғлиғи юқолишига, сурункали касалликларга чалиниш ёки бир умрга ногирон бўлишига сабаб бўладиган тазйиқ, зўравонлик ва қийинчиликларга дучор бўлишмоқда. Маълумки, бунинг асосий сабабларидан бири, у ердаги маҳаллий тилни ва қонунларни билмаслик, энг муҳими, ноқонуний равишда келганлиги ва ҳуқуқий ҳимоясиз бўлганлиги учун қул сифатида уларга муносабатда бўлишмоқда ва қул сифатида ишлатишмоқда. Бир сўз билан айтганда, айрим юртдошларимиз соддаликлари туфайли одам савдогарларининг «қопқони»га тушиб қолганликларини жуда кеч англаб етмоқдалар.
Шуни таъкидлаш жоизки, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламаётган жиноятларнинг энг хавфлисига айланмоқда. Бунинг оқибатида, одам савдоси жиноятлари жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда.
Мамлакатимизнинг асосий қонуни – Конституциянинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши қатъий белгилаб қўйилган. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги давлат томонидан таъминланади. Зеро, давлатнинг бош вазифаларидан бири инсон ҳақида ғамхўрлик қилишдир.
Одам савдосидан жабрланувчиларни эксплуатация қилишнинг асосий кўринишлари қуйидагилар:
- шаҳвоний хизматлар
- ишлаб чиқариш фабрика ва корхоналарида меҳнат
-қишлоқ хўжалигида меҳнат 
- уй-рўзғор ишлари меҳнати
- мажбурий донорлик
- мажбурий тиламчилик
- мажбурий никоҳ
- репродуктив вазифалар эксплуатацияси (сунъий оналик, мажбурий бола туғиш ва бошқалар).
Бу борада 2008 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Парламенти томонидан “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида” Қонуннинг қабул қилиниши, 2008 йил 8 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-911-сонли қарорнинг имзоланиши Ўзбекистонда бундай трансмиллий жиноятга қарши кураш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, хусусан ички ишлар идоралари зиммасига жуда катта масъулият юклади.
Юқоридаги фикрдан, келиб чиққан ҳолда хавфсизлигимизга таҳдид солаётган трансмиллий жиноятлар терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларга қарши муросасиз курашишимиз, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Ана шундагина одам савдоси жинояти юртимиз бўйлаб қулоч ёза олмайди ва халқимиз бундан жабр кўрмайди.
7. Ёшларда маънавий-мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда ОАВ.
Глобаллашув, ахборот соҳаси либераллашаётган бир пайтда, узоқ-яқин мамлакатлардаги турли ҳил сиёсий, мафкурафий ва бошқа кучлар (120 га яқин давлат ахборот хуружларини уюштириш устида иш олиб бормоқда)ўзларининг ғаразли манфаатлари йўлида оммавий коммуникация воситаларидан, айниқса, Интернет тармоғидан фойдаланиб, ахборот эркинлигини суистеъмол қилиб, ўсиб келаётган ёш авлодга ахборот таҳдидларини курсатиш орқали, ҳали онги ва ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитиш, ёшларнинг онги ва қалбини эгаллаш йўлидаги интилишлари кучайтираётгани ҳеч кимга сир эмасдир.
Шундай экан, носоғлом ахборот оқими ва таъсиридан ёшларни ҳимоялаш учун қандай ҳуқуқий механизмлар мавжуд, деган ўринли савол тўғилади? 
Миллий қонунчилигимизда ҳам ёшларни носоғлом ахборотлардан ҳимоялашнинг механизмлари мавжуд бўлиб, хусусан, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги Қонунда “Ўзбекистон Республикасида ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонликни, ҳаёсизликни ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлар ман этилиши”, Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги Қонунда “Порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, адабиётларни тарқатиш ҳамда филъмларни намойиш этиш тақиқланиши” белгилаб берилган бўлсада, бугунги ахборот маконидаги тенденциялар, ахборот экспанцияси, агрессив ахборотларнинг кучайиши миллий қонунчилигимизни ва маърифий-тарбиявий ишларимизни янада кучайтиришни тақоза этади десак муболаға бўлмас.
Замонавий оммавий коммуникация воситалари бизни глобал ахборот макони билан боғлаб, ахборотни олиш ва тарқатиш географиясини кенгайтириб, дунё мамлакатлари ва халқларини яқинлаштирди. Бу ижобий ҳолат, албатта. Бироқ, ахборот маконида тахдидлар бор экан, миллий ахборот маконимизга чегара қуйиб бўлмаслигини назарда тутиб, келажагимиз ворисларини уйлаб, вайронкорлик ва бузғунчилик мазмунидаги ахборот оқимини чеклашимиз, ёш авлоднинг маънавий оламининг дахлсизлигини асрашимиз куннинг долзарб вазифаларидан бири десак, муболаға бўлмас.
Инсон ўзида бундай маданиятни тарбиялаши учун нима қилиши зарур? Бунинг учун у ёки бу ахборотни эшитар экан, ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда “Бу ахборотни ким узатаяпти?”, “Нима учун узатаяпти?” ва “Қандай мақсадда узатаяпти?” деган саволларни ўз-ўзига бериши, унга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Ана шундагина турли ғоялар таъсирига тушиб қолиш, тақдим этилаётган маълумотларга кўр-кўрона эргашишнинг олди олинади. Шаклланган ахборот истеъмоли маданияти миллий манфаатларимиз ва қадриятларимизга зид бўлган хабар, маълумотларга нисбатан ўзига хос қалқон ролини ўтайди, шахс дунёқараши ва хулқидаги собитликни таъминлашга хизмат қилади. 
Download 35,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish