Глобал интернет тармоғи ривожланиб боргани сари унинг кенг имкониятлари одамлар учун нафақат беқиёс қулайликлар яратмоқда, балки хавф ўчоқларидан бирига айланиб бормоқда



Download 10,14 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi10,14 Kb.
#210762
Bog'liq
Глобал интернет-WPS Office


Глобал интернет тармоғи ривожланиб боргани сари унинг кенг имкониятлари одамлар учун нафақат беқиёс қулайликлар яратмоқда, балки хавф ўчоқларидан бирига айланиб бормоқда.

Глобал интернет тармоғи ривожланиб боргани сари унинг кенг имкониятлари одамлар учун нафақат беқиёс қулайликлар яратмоқда, балки хавф ўчоқларидан бирига айланиб бормоқда. Бу қандай хавф? Бу – глобал тармоқда авж олаётган жиноятчилик оламидир.

Илгари электрон воситалар орқали амалга оширилаётган ноқонуний ҳаракатлар, яъни кибер-жиноятчиликка қарши курашиш тизими йўлга қўйилган. Бироқ, бугунги кунда мутахассислар интернетдаги жиноятларнинг тури ва кўлами нафақат кенгайгани, балки чуқурлашиб бораётганини айтмоқда. Бунга оддий одамлар ақли бовар қилмайдиган “Интернет ичидаги интернет” сифатида қаралмоқда.

Халқаро миқёсда бу аллақачон “Darknet” яъни, “яширин тармоқ“, “қора тармоқ ёки веб“ каби тушунчаларни англатувчи ном олган. Бундай тармоқларда жиноий шериклар шундай алоқа ўрнатадики, уларни боғлаб турган виртуал йўлларни топиш амримаҳол. Чунки улар ностандарт усуллардан фойдаланган ҳолда шифрланган маълумотларни узатишда аноним тармоқлардан фойдаланади.

Бундай “сир”ли маълумот алмашувлар замирида эса инсониятга хавф туғдириб бўлса-да, катта фойда олишга қаратилган жиноятлар мавжуд. Бу эса шундай жиноятларга қарши курашишда замонавий усулларини яратишни тақозо қилади.

Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё мамлакатларида кибер-жиноятчиликка қарши курашиш ва рақамли экспертиза ўтказиш бўйича минтақавий семинарда шу ҳақда сўз юритилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ҳамда Халқаро Интерпол жиноят полицияси ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот ва ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари иштирок этди.

Халқаро Интерпол жиноят полициясининг кибержиноятчилик бўйича масъул ходими Хонг Жин (Корея), Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси раҳбари Рустам Исроилов дунё миқёсида кибержиноятчиликка қарши курашиш долзарб масала эканлигига эътибор қаратди.

Қайд этилганидек, кибер-жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш ва рақамли экспертизалар ўтказиш бўйича тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Интерпол доирасидаги амалий ҳамкорлик, шунингдек ушбу йўналишда минтақавий шериклар билан ўзаро алоқалар ўрнатиш талаб этилади.

Маълумки, Халқаро Интерпол хизмати жойлашган Сингапурда ахборот технологиялари ҳам жадал ривожланган ва тизим ходимлари билим ва малакаси ҳам шунга яраша. Минтақавий семинарда Интерпол вакиллари иштирокчиларга ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбирда Ўзбекистонда ахборот коммуникация технологияларининг кенг жорий этилаётгани натижасида ташкилот ва муассасалар ўзларининг веб-сайтлари ва автоматлаштирилган маълумотлар базаларини яратаётгани айтиб ўтилди. Бу эса, шубҳасиз, маълумотларни ҳимоялаш, махфийлигини ҳамда уларни турли таъсирлардан ҳимоялаш заруратини келтириб чиқармоқда. Зеро, зарур ахборотларни ҳимоя қила олмаслик уларнинг жиноят қуролига айланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Уч кун давом этадиган семинарда мутахассислар ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид энг сўнгги ютуқлар, кибер-жиноятчиликнинг олдини олиш усуллари, уларга қарши курашиш борасида қўлланилиши зарур бўлган технологиялар ва маълумотлар билан билан танишади.


Xabar.uz
Кириш
O‘z
Ўз
Ру

Технология


-A +A
«Қора бозор»: хакерлар битта аккаунтни қанчадан пуллашмоқда?
03.08.2020 11:28 0 2207
«Қора бозор»: хакерлар битта аккаунтни қанчадан пуллашмоқда?
Фото: «Photothek via Getty Images»

«Privacy Affairs» («NordVPN» компанияси бўлинмаси) мутахассислари, даркнет (қора интернет)да жойланган юзлаб эълонларни таҳлил қилиб, ижтимоий тармоқда бузиб кирилган битта аккаунт ўртача қанчадан сотилаётганини аниқлашди.



Хакерлар ўғирланган аккаунтларни ўзаро айирбошловчи форум тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Унда маълум бўлишича, «Facebook» аккаунти ўртача $74,50, «Instagram» — $55,45, «Twitter» $49 дан сотилмоқда. Энг қиммати «Gmail» аккаунти — $155,73.

Нархлар анча арзон, бироқ тадқиқотчилар таъкидлашларича, хакерлар бу аккаунтлар ёрдамида аслида кўпроқ мўмай даромад қилишади. Масалан, профилдаги маълумотлардан фойдаланиб фирибгарлик қилишлари, жумладан, шахсий маълумотларни қўлга киритишлари мумкин. Бундан ташқари, ўзгаларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиб, моддий даромад олишга қаратилган жиноятларга қўл урадилар
Download 10,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish