Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

лизосома
 
(юнон. lisis - эритиш, soma - тана) деб аталади. Улар кислотали 
шароитда таъсир этувчи гидролитик ферментларга бой. Лизосомалар сут 
эмизувчиларда, қушлар, амфибийларда, бошқа ҳайвон ва одам организми 
ҳужайраларида топилган. 


Электрон микроскоп остида заррачалар катталиги ўртача 0,2-0,4 мкм 
бўлиб, думалоқ шаклга эга. Бу таначалар қалинлиги 8 нм келадиган мембрана 
билан ўралган. Лизосомалар ички моддаси турли хил табиатли бўлиб, 
кўпинча қорамтир кўринишга эга. Лизосомалар қобиғи бузилганда 
гидролитик ферментлар ажралади. Лизосомаларда ҳозирги даврда 50 дан 
ортиқ 
фермент 
(кислотали 
фосфатаза, 
кислотали 
рибонуклеаза, 
арилсулфатаза, бета-глюкуронидаза, бета-галактозидаза, эстераза, липаза, 
катепсинлар ва бошқалар) аниқланган. Лизосомал ферментлар кислотали 
муҳитда (рН-5,0) энг юқори фаолликка эга. Лекин лизосомаларда 
липидларни (хусусан, фосфолипидларни) парчаловчи ферментлар жуда кам 
ѐки бутунлай бўлмайди. Шунинг учун лизосомаларда парчаланмаган қолдиқ 
моддалардан (асосан фосфолипидлардан) ташкил топган миелинсимон 
структура қолади. 
Лизосомаларнинг асосий физиологик фаолияти унинг ҳужайра ичига 
пиноцитоз ва фагоцитоз йўли орқали кирган моддаларни ҳазм қилишидадир. 
Шунинг учун лизосомалар фагоцитоз қилишга ихтисослашган ҳужайраларда 
(нейтрофиллар, макрофаглар) кўп бўлади. Бундан ташқари лизосома баъзи 
ҳужайраларда ўзига хос вазифаларни ҳам бажаради. Масалан, қалқонсимон 
без ҳужайраларидаги лизосома тиреоид гормонни ҳосил қилишда, 
уруғланишда тухум ҳужайрага сперматозоидни кириши учун тухум ҳужайра 
қобиғини эритишда иштирок этади. Айрим ҳужайраларда лизосомалар ўз 
ферментларини ҳужайралараро бўшлиққа ажратади. Масалан, остеокластлар 
лизосомаларидан 
секреция 
қилинган 
коллагеназа 
таьсирида 
суяк 
тўқимасининг матрикси парчаланади. Лизосомаларнинг бирламчи ва 
иккиламчи турлари фарқланади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish