Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Нефроннинг (Генли) қовузлоғи
ингичка бўлимдан ва йўғон қисмлардан 
иборат. Пўстлоқ нефронларида ингичка бўлим фақат пастга тушувчи 
қисмдан иборат. Юкстамедулляр нефронларда эса ингичка бўлим қисман 
юқорига ҳам кўтарилади. Ингичка бўлим диаметри 13-15 мкм бўлиб, девори 
ясси эпителий ҳужайраларидан иборат. Ҳужайра цитоплазмаси оч, 
органеллалари эса кам. Ҳужайраларнинг апикал қисми 1-2 та калта 
микроворсинкалар тутади. Бу найча ҳужайралари орқали сув қайта сўрилади. 
Нефрон қовузлоғининг йўғон қисми (юқорига кўтарилувчи қисми) диаметри 
30 мкм бўлган найчадан иборат бўлиб, ҳужайралари дистал бўлим 
ҳужайраларини эслатади. 
Нефроннинг дистал бўлими
икки: тўғри қисм ва эгри-бугри 
сегментларга бўлинади. Тўғри қисм ҳужайралари кубсимон бўлиб апикал 
юзасида 
калта, 
микроворсинкаларга 
ўхшаш 
ўсимталар 
учрайди. 
Ҳужайранинг латерал юзасида бир-бири билан туташувчи кўп сонли 
ўсимталар мавжуд. Базал мембрана бурмалар ҳосил қилади, улар орасида 
кристалари кўп бўлган митохондриялар ѐтади. 
Дистал каналчанинг тўғри қисмида натрийнинг факулътатив реабсорбцияси 
содир бўлади, бу бирламчи сийдикнинг осмотик босимининг пасайишига 
олиб келади. Натрийнинг факулътатив реабсорбтцияси актив жараѐн бўлиб, 
осмотик ва электрокимѐвий градиентга қарши амалга оширилади. Дистал 
каналчанинг эгри-бугри қисми ҳужайралари паст цилиндрсимон бўлиб, 
мембранаси ва органеллаларининг тузилиши тўғри бўлим ҳужайраларининг 
тузилишига 
ўхшайди. 
Нефроннинг 
дистал 
най 
ҳужайраларида 
митохондрняларнинг кўп бўлиши ва уларда АТФ-аза активлигининг 
юқорилиги ҳамда митохондрияларнинг ҳужайра базал ва латерал 
мембраналари билан боғлиқлиги сийдикнинг концентратциясини ошириш 
каби мураккаб фаолиятини амалга оширувчи омиллардан ҳисобланади. 
Йиғув найларини
бир неча сегментларга бўлиш мумкин. Найнинг 4 та 
қисми мавжуд бўлиб, шулардан биттаси буйрак пўстлоқ моддасида, қолган 
уч қисми мағиз қисмида жойлашади. Бир сегментдан иккинчи сегментга 
ўтишда аҳамиятли ўзгаришлар бўлмайди, шунинг учун бу бўлиниш шартли 
табиатга эга. Йиғув найларида аниқ икки хил-бош (оқиш) ва оралиқ 
(қорамтир) ҳужайралар фарқланади. 
Бош ҳужайралар 
кубсимон бўлиб, цитоплазмасида бир текис тарқалган 
кам сонли митохондриялар, цистерналар, вакуолалар ва везикулалардан 
иборат пластинкасимон комплекс, эндоплазматик 
тўрнинг 
майда 
каналчалари, эркин рибосомалар ва полисомалар учрайди, ѐн юза 
мембранасида кўп сонли калта ўсимталар бўлади.
Оралиқ (қорамтир) ҳужайралар 
оқиш ҳужайралардан улътраструктур 
тузилмаларнинг кўплиги билан фарқланади. Оралиқ ҳужайраларда электрон 
зич гиалоплазма ва митохондрияларнинг сони кўплигини кузатиш мумкин. 
Митохондрияларнинг кўп сонли кристалари зич жойлашади. Оралиқ 


ҳужайраларда митохондриялар цитоплазма бўйлаб деярли текис тарқалган 
бўлиб, баъзан ҳужайра апикал қисмида кўпроқ учрайди. Мунтазам равишда 
цитоплазмасида силлиқ деворли везикула ҳосил бўлиши, уларнинг апикал 
қисмга силжиши оралиқ ҳужайралар учун хосдир. Апикал юза кўп сонли, 
нотўғри шаклли микроворсинкалар ҳосил қилиши мумкин. Бундай ҳолат бош 
ҳужайраларда кузатилмайди. Булардан ташқари, бир қатор оралиқ 
ҳужайраларда ҳужайра ички каналчалари борлиги аниқланган. Силлиқ 
деворли везикулалар шаклланиш даврида бу каналчаларнинг кўпайиши 
кузатилади. Бу ҳужайралар тузилиши ва фаолияти жиҳатидан меъда 
безларининг париетал ҳужайрасини эслатади. Ҳар хил тажрибаларда бу икки 
аъзо ҳужайралари бир хил равишда ўзгаради. Бу улар хусусиятларининг бир 
хиллигини ҳамда Н+ ионининг секрециясида иштирок этишини кўрсатади. 
Сийдикнинг ацидификация қилиниши (кислотали шароитга эга бўлиши) 
йиғув найларининг оралиқ ҳужайралари фаолияти билан боғлиқдир. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish