Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

бир қаватли призматик
жиякли эпителий
билан қопланган. Ворсинкалар эпителийси крипталар 
эпителийсининг давоми ҳисобланади ва 3 хил: «жиякли» призматик 
(энтероцитлар), қадаҳсимон ва эндокрин ҳужайралардан ташкил топган. 
Крипталар эпителийсида юқорида кўрсатилган ҳужайралардан ташқари, Панет 
ҳужайралари, ихтисослашмаган «жияксиз» ҳужайралар ва энтероэндокрин 
ҳужайралар ҳам бўлади. Пейер пилакчаларининг лимфоид фолликулалари 
юзасидаги эпителий таркибида «тукли» - нейроэпителиал ва М-ҳужайралар 
учрайди. 
Жиякли призматик ҳужайралар (энтероцитлар)
ворсинкалар 
эпителийсининг асосий ҳужайраларини ташкил этади. Баландлиги 22-26 мкм, 
эни 8 мкм, шакли цилиндрсимон (призматик), чўзинчоқ ядроси ҳужайранинг 
базал қисмида жойлашган. Апикал плазмолемма микроворсинкалардан 
иборат «жияк» (ҳошия) ҳосил қилади. Ҳар бир ҳужайрада микроворсинкалар 
2—3 мингга яқин бўлса, ингичка ичак шиллиқ юзасининг 1 мм
2
да уларнинг 
сони 200 млн га тўғри келади. Микроворсинкаларнинг баландлиги тахминан 
1 мкм, диаметри 0,1 мкм га тенг. 
Айлана бурмалар ичак юзасини 3, ворсинкалар 10, микроворсинкалар 
20 мартагача оширса, биргаликда улар ичак юзасини 600 мартага оширади, 
бунда ичак юзаси 200 м

га етади.
Ҳар бир микроворсинка уч қисмдан ташкил топган. Микроворсинкалар 
юзасида липопротеид ва гликозамингликанлардан ташкил топган
гликокаликс
жойлашган. Марказий қисмида вертикал жойлашган
актин
микрофиламентларидан
иборат тутамлар мавжуд. Улар юқорида 
ворсинкалар юзасидаги плазмолемма билан бирикса, қуйи қисмида 
ҳужайранинг апикал цитоплазмасида, яъни микроворсинкалар асосида 
жойлашган 
терминал тўр
(горизонтал йўналган актин ва миозин 
микрофиламентлар тўри) билан бирикади. Терминал тўр микрофиламентлари 
қўшни энтероцитлар билан қўшилиб, ҳужайраларнинг апикал қисмида зич 
ҳужайралараро бирикмаларни ҳосил қилади. 


Энтероцитларни қоплаб турган гликокаликс таркибида фосфатаза, 
аминопептидаза, инвертаза, нуклеозиддифосфатаза, гликозидаза, малтаза, 
лактаза, сахараза ва бошқа ферментлар аниқланган. Бу микроворсинкалар 
фақатгина ҳужайранинг сўриш юзасини ошириб қолмай, балки сўриладиган 
моддаларни парчалашда ҳам актив иштирок этишини кўрсатади. Ушбу 
жараѐн 
деворий ҳазм
деб номланади. 
Энтероцитларда аниқ қутбланишни кузатиш мумкин. Ядро, донадор 
эндоплазматик тўр ва рибосомалар ҳужайранинг базал қисмида жойлашган. 
Голжи мажмуаси ядро устида жойлашган, ундан ҳосил бўлган лизосомалар 
ва секретор везикулалар ҳужайранинг апикал ва латерал қисмида тўпланади. 
Терминал тўр остида ѐғлар сўрилишида иштирок этувчи силлиқ 
эндоплазматик тўр цистерналари жойлашган. Митохондриялар ҳужайра 
цитоплазмасида бир хил тарқалган. 
Энтероцитларнинг латерал плазмолеммаси бурмалар ҳосил қилади, 
улар қўшни ҳужайраларнинг худди шундай бурмаларига мутаносиб кириб 
туради. Латерал плазмолемма орасида тирқишлар ѐғларнинг лимфага
сўрилишида муҳим рол ўйнайди. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish