Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet307/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Меъда безлари
 
меъданинг турли бўлимларида бир хил тузилишга эга 
бўлмайди. Жойлашишига кўра уч хил меъда безлари фарқланади: фундал
ѐки хусусий безлар, пилорик ва кардиал безлар.
Меъданинг 
хусусий (фундал) без
лари меъданинг туб ва тана қисмида 
жойлашади, уларнинг сони (35 млн.га яқин, ҳар бирининг майдони 100 мм
2
га тенг, умумий секретор юзаси 3-4 м

ни ташкил этади) пилорик ѐки кардиал 
безларга нисбатан анча кўп бўлади. Тузилишига кўра фундал безлар оддий 
тармоқланмаган ѐки қисман тармоқланган найсимон безлардир. Уларда бўйин, 
тана ва туб қисмлари фарқланади. Тана ва туб қисмлари безнинг асосий 
секретор бўлимини ташкил қилса, бўйин кисми чиқарув найи вазифасини 
бажаради. Битта безнинг узунлиги тахминан 0,65 мм, диаметри 30 дан 50 
мкм.гача етади. Хусусий безлар гуруҳ бўлиб меъда чуқурчаларига очилади. 
Фундал безларда беш хил: бош, париетал, қўшимча, бўйин ѐки камбиал 
ҳамда эндокрин (аргирофил) ҳужайралар тафовут қилинади. 
Бош экзокриноцитлар
асосан безнинг тана ва туб қисмларида 
жойлашади. Улар цилиндрсимон шаклга эга бўлиб, юмалоқ ядроси ҳужайра 
марказида жойлашган. Ҳужайраларда апикал ва баъзал қисмлар фарқланади. 
Апикал қисмида оқсил табиатли секрет доначалари тўпланади. Базал қисми 
базофил бўялади, бу ерда яхши ривожланган синтетик аппарат жойлашган. 
Электрон микроскоп ѐрдамида бош ҳужайраларнинг апикал юзасида қисқа ва 
йўғон микроворсинкалар борлиги аниқланган. Гистокимѐвий усул билан бош 
ҳужайраларда оқсил парчаловчи 
пепсиноген
(зимоген) проферменти ҳосил 
бўлиши аниқланган. Пепсиноген хлорид кислота иштирокида ўзининг актив 
шакли бўлган 
пепсинга
айланади. Бош ҳужайралар шунингдек 
липаза
ферментини ҳам синтезлайди. Сут таркибидаги оқсилларни парчаловчи 
ренин
ҳам бош ҳужайралар томонидан синтезланиши ҳақидаги тахминлар 
ҳам мавжуд. Адашган нерв таъсирланганда бош ҳужайралардан пепсиноген 
доначаларининг тезда ажралиб чиқиши тажрибаларда тасдиқланган. 
Париетал экзокриноцитлар
бош ва қўшимча ҳужайралардан орқароқда 
жойлашиб, уларнинг базал қисмларига зич тегиб ѐтади (шунинг учун ―ўраб 


олувчи‖ деб ҳам номланади) (расм 16.9). 
Расм.16.9. Фундал безнинг париетал ҳужайраси (схема). 
Улар меъда безларининг энг йирик ҳужайралари бўлиб, нотўғри 
юмалоқ шаклга эга, йирик ядроси цитоплазманинг марказий қисмида 
жойлашади. Париетал ҳужайралар асосан безнинг тана ва бўйин қисмларида якка-
якка ҳолда жойлашади. Ҳужайра цитоплазмаси донадор тузилишга эга бўлиб, 
оксифил бўялади. Париетал ҳужайраларни электрон микроскоп орқали 
ўрганилганда, уларда жуда кўп микроворсинкалар, майда везикулалар ва 
найчалар тутувчи махсус ҳужайра ичи каналчаларни кўриш мумкин. Ҳужайра 
ичи каналчалари бош ва қўшимча ҳужайралар орасида жойлашган ҳужайралараро 
каналчаларга ѐки тўғридан-тўғри без бўшлиғига очилади. Цитоплазмасида 
кристаларга бой митохондрияларнинг жуда кўп бўлиши париетал 
ҳужайралар учун характерлидир. Митохондриялар орасида силлиқ 
эндоплазматик тўрдан ҳосил бўлган майда пуфакчалар жойлашади.
Ҳозирда париетал ҳужайраларнинг водород (Н
+
) ионларини ишлаб 
чиқариши 
аниқланган. 
Водород 
ионларининг 
ҳосил 
бўлишида 
карбоангидраза ферменти муҳим роль ўйнайди. Париетал ҳужайралар 
цитоплазмасида карбонатангидрид ва сув бирикишидан карбонат кислотаси 

2
С0
3
) ҳосил бўлади. Карбоангидраза ферменти таъсирида карбонат 
кислотаси ўз навбатида водород (Н
+
) ва бикарбонат (НС0
3-
) ионларига 
ажралади. Ҳосил бўлган Н
+
иони майда пуфакчалар қобиғида бўлган Н
+
-
АТФаза таъсирида пуфакчаларга йиғилади. Майда пуфакчалар эса париетал 
ҳужайранинг ҳужайра ичи каналчалари деворига бориб қўшилади. Натижада 
Н

ионлари аввал ҳужайра ичи каналчасига, сўнг фундал безнинг бўшлиғи 
орқали меъда чуқурчасига чиқади. Ушбу ҳужайралар актив ҳолатда K
+
ва Cl

ионларини каналчаларга ажратади. K
+
ионлари Н
+
ионлари билан Н
+
/K


насос таъсирида алмашинади, яъни K
+
ионлари ҳужайра ичига, Н
+
ионлари 
эса ташқарига. Бу ерда Н
+
ионлари Cl
-
ионлари билан бирикиб хлорид 


кислотани (HCl) ҳосил қилади. Бу жараѐн жуда кўп энергия талаб этади, 
шунинг учун париетал ҳужайраларда митохондриялар сони кўп бўлади. 
Одамда париетал ҳужайралар 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish