Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Периферик нервлар 
Периферик нерв системасида нерв толалари тутамларга тўпланиб, 
нервларни ѐки нерв стволларини ҳосил қилади. Нервлар бош ва орқа 
миядаги марказлар орасидаги, сезги аъзолар ва эффектор аъзолар (мушаклар, 
безлар ва ҳ.к.) ўртасидаги алоқаларни таъминлайди. Периферик нервлар 


миелинли ва миелинсиз нерв толалари, қон томирлари тутган бириктирувчи 
тўқимали пардалардан ташкил топган. Баъзи нервларда битта-яримта нерв 
ҳужайралари ва майда тугунлар учрайди. Нервнинг кўндаланг кесмасида 
нерв толаларининг ўқ цилиндрлари ва уларни ўраб турган глиал пардаларни 
кесимлари кўринади. Нерв стволи таркибидаги ҳар бир нерв толаси орасида 
сийрак толали бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатлами – 
эндоневрий 
(endoneurium) 
жойлашади. Нерв толаларининг алоҳида тутамлари 
периневрий 
(perineurium) билан ўралган. Периневрий зич жойлашган 
ҳужайралар ва ингичка фибриллаларнинг навбатма-навбат ѐтган 
қаватларидан ташкил топган. Йўғон нервларнинг периневрийсида бундай 
қаватлар сони 5-6 тага етади. Фибриллалар нерв толалари бўйлаб бўйлама 
йўналган. Нерв стволини ташқи томондан фибробластлар, макрофаглар ва ѐғ 
ҳужайраларига бой бўлган зич бириктирувчи тўқимадан иборат бўлган 
умумий парда – 
эпиневрий 
(epineurium) ўраб туради. Нервнинг бирикти 
рувчи тўқимали пардалари қон ва лимфа томирлари, нерв охирларига бой. 
Эпиневрийга толанинг бутун узунлиги бўйлаб бир-бири билан анасто- 
мозлар ҳосил қилувчи қон томирлари келади. Эпиневрийдан артериялар 
периневрийга ва эндоневрийга кириб боради.
Периферик нервлар марказий нерв системасига борувчи ва ундан 
кетувчи афферент ва эфферент нерв толаларидан иборат. Афферент толалар 
организмнинг турли соҳаларидан ва ташқи муҳитдан олинган маълумот 
ларни марказий нерв системасига етказади. Эфферент толалар эса импульс 
ларни марказий нерв системасининг марказларидан ушбу марказлар 
томонидан бошқариладиган ишчи аъзоларга узатади. Фақат сезувчи нерв 
толаларидан ташкил топган сезувчи нервлар ва фақат импульсларни ишчи 
аъзоларга олиб борувчи ҳаракатлантирувчи нервлар фарқланади. Кўпчилик 
нервлар эса аралаш нервлар бўлиб, уларда сезувчи ва ҳаракатлантирувчи 
толалар бўлади, бундай нервлар ҳам миелинли, ҳам миелинсиз нерв 
толаларини тутади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish