Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet374/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Гипобласт
ҳужайралари эмбрион варақларини ҳосил қилишда 
иштирок этмайди, улар фақат ҳомиладан ташқари энтодермани ҳосил қииб, 
сариқлик қопи ва аллантоис деворини қоплайди. 
Деламинациядан кейин ташқи ва ички варақлардан бластоциста 
бўшлиғига ҳужайраларнинг кўчиши кузатилади, бу эса эмбриондан ташқари 


мезенхимани шаклланишидан далолат беради. 11-кунга келиб мезенхима 
трофобластга қадар ўтади ва бирламчи хориал сўрғичлари билан 
эмбрионнинг сўрғичли қобиғи - хорионни ҳосил қилади. 
Гаструляциянинг 
иккинчи 
босқичи 
ҳужайраларнинг 
кўчиши 
(миграцияси) орқали содир бўлади. Амниотик пуфакчанинг тубидан 
ҳужайралар кўча бошлайди. Ҳужайралар кўпайиши натижасида олдиндан-
орқага, марказга ва чуқурга йўналган ҳужайралар оқими юзага келади. Бу эса 
бирламчи тасмачани
шаклланишига олиб келади. Бу пайтга келиб 
эмбрионнинг кенгайган бош томони (
краниал
охири) ва торайиб келган дум 
(
каудал
охири) қисмлари фарқланади. Эмбрионнинг краниал охирида 
бирламчи тасмача қалинлашиб, бош ўсимтаси бошланадиган 
бирламчи 
тугунни
(Гензен тугунини) ҳосил қилади. Бош ўсимтаси эпи- ва гипобласт 
ўртасидан краниал томонга қараб ўсиб, эмбрион ўқини ҳосил қилувчи ва ўқ 
скелети суяклари ривожланишининг асоси бўлган 
эмбрион хордасини
ҳосил 
қилади. Келажакда хорда атрофида умуртқа поғонаси ҳосил бўлади, хорда 
материали эса сўрилиб кетади.
Бирламчи тизимчадан эпибласт ва гипобласт ўртасига кўчган 
ҳужайралар мезодермал қанот шаклида парахордал жойлашади. Эпибласт 
ҳужайраларининг бир қисми гипобластга кириб, ичак энтодермасини ҳосил 
қилишда иштирок этади. Натижада, ясси диск шаклидаги эмбрион эктодерма, 
мезодерма ва энтодермадан иборат бўлган уч қаватли тузилишга эга бўлади 
(расм.20.7). 
Расм 20.7. Эпибластдан эмбрион варақларининг ҳосил бўлиши (схема). 
Эмбрион варақлари ва мезенхимани дифференциаллашуви 2-чи 
ҳафтанинг охири ва 3-ҳафтанинг бошларида бошланади. Ҳужайраларнинг 
бир қисми эмбрион тўқима ва аъзоларининг, иккинчи қисми эса эмбриондан 
ташқари аъзоларнинг куртакларига айланади. 
Гаструляция жараѐни, унинг тезлиги ва йўналишлари қатор омиллар 
билан белгиланади. Уларга ҳужайраларнинг асинхрон кўпайиши, 
дифференцировкаси ва миграциясини таъминловчи дорсовентрал метаболик 
градиент, ҳужайралар кўчишини белгиловчи сирт таранглиги ва 
ҳужайралараро контактлар киради. Бу жараѐнларда 
индукторлар
деб 
аталадиган биологик фаол кимѐвий моддалар (оқсиллар, нуклеотидлар, 


стероидлар ва ҳ.з) асосий ролни ўйнайди. Бир куртак ишлаб чиқарган 
индуктор унга специфик жавоб берувчи бошқа куртак ҳужайраларига таъсир 
қилиб, уларнинг тараққиѐт йўналишини ўзгартириши мумкин. Бирламчи 
эмбрионал индукцияга мисол қилиб хордамезодерманинг эктодермага 
индуктив таъсири натижасида эктодермадан аввал нерв пластинкасининг, 
сўнгра нерв найининг ажралиб чиқишини келтириш мумкин. Эмбрион 
варақларининг дифференциаллашуви турли вақтларда (гетерохрон) кечсада, 
аммо улар бир бири билан узвий (интеграция) боғлангандир. Шуларнинг 
натижасида тўқима куртаклари ҳосил бўлади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish