Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Расм 11.4. Кўз бурчаги  Кўз гавҳари



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Расм 11.4. Кўз бурчаги 
Кўз гавҳари
(lens) шаффоф тиниқ тана бўлиб, унинг шакли яқин ва 
узоқ объектларни кўришга кўзнинг аккомодацияси (мослашиш) жараѐнида 
ўзгариб туради. Мугуз парда ва шишасимон тана билан биргаликда гавҳар 
асосий нур синдирувчи муҳитни ташкил қилади. Кўз гавҳарининг эгрилик 
радиуси 6-10 мм атрофида, нур синдириш кўрсаткичи 1,42 ни ташкил 
қилади.
Гавҳар икки томонлама қавариқ линзага ўхшаш танача бўлиб, юқори 
эластикликка эга, аммо унинг бу хусусияти ѐш ўтган сари йўқолиб боради 
ва гавҳар қаттиқлашиб қолади. Гавҳарнинг олдинги юзаси яссироқ, орқа 
юзаси эса қавариқроқ бўлади. Гавҳар учта асосий қисм: капсула, 
субкапсуляр эпителий ва гавҳар толаларидан ташкил топган.
Кўз гавҳари ташқаридан қалин (10-20 мкм) гомоген, нурни 
синдирувчи капсула ѐки халтача билан ўралган (расм 11.5). У углеводларга 
бой бўлиб, эпителий ҳужайраларнинг ташқи юзасини қоплаб туради. У 
жуда қалин базал мембрана ҳисобланади, ва асосан, IV тип коллаген ва 
гликопротеидлардан ташкил топган.
Субкапсуляр эпителий бир қават кубсимон эпителийдан ташкил 
топган, у фақат гавҳарнинг олдинги юзасидагина бўлади. Экваторга 
яқинлашган сари эпителий ҳужайралари баландлашиб боради ва гавҳарнинг 
ўсиш зонасини ҳосил қилади. Ўсиш зонаси бутун умр давомида гавҳарнинг 
ҳам олдинги, ҳам орқа юзасига янги ҳужайралар ―етказиб туради‖, улар 
ҳисобига янги гавҳар толалари ҳосил бўлади, гавҳар катталашади ва бутун 
умр давомида ўсади. Субкапсуляр эпителий ҳужайралари гавҳар толалари 
билан жуда кўп интердигитациялар ҳосил қилади.
Гавҳар толалари узунчоқ шаклда бўлиб, ингичка, яссилашган 
тузилмалар шаклида кўринади. Улар субкапсуляр эпителийдан келиб 


чиққан юқори даражада дифференциаллашган ҳужайралар ҳисобланади. 
Гавҳар толалари оқибат натижада ўзларининг ядро ва органеллаларини 
йўқотади, жуда ҳам чўзилиб, узунлиги 7-10 ммга, эни 8-10 мкмга ва 
йўғонлиги 2 мкмга етади. Ҳар бир тола олти бурчакли тиниқ призма бўлиб, 
цитоплазмаси кристаллин деб аталувчи оқсиллар гуруҳи билан 
тўлган.Толалар улар би нурлан бир хил синдириш коэффициентига эга 
бўлган махсус модда ѐрдамида бир-бири билан ѐпишиб туради. Марказда 
жойлашган толалар ўз ядроларини йўқотади, калталашади ва бир-бирининг 
устига ўралиб, гавҳар ядросини ҳосил қилади. Гавҳар толалари бутун 
умр давомида ҳосил бўлади, аммо ушбу жараѐннинг тезлиги мунтазам 
секинлашиб боради. 
Расм. 
11.5. 
Кўз 
гавҳари 
тузилишининг
схемаси 
Гавҳарни ўз жойида радиал йўналган 
толалар гуруҳи – киприкли белбоғ 
(zonula ciliaris) ѐки Цинн боғлами
тутиб туради. Улар бир учи билан 
гавҳар капсуласига, иккинчи учи 
билан эса киприкли тана билан 
бириккан. Киприкли белбоғ толалари 
эластик 
толаларнинг 
микрофибриллаларига ўхшаш.Ушбу 
система аккомодация жараѐнида 
муҳим рол ўйнайди ҳамда гавҳар 
қавариқлигини ўзгартириш орқали 
яқин ва узоқ жисмларни аниқ 
тасвирларини 
ҳосил 
бўлишини 
таъминлайди. 
Кўз тинч ҳолатда турганда ѐки узоқ жисмларга қаралганда киприкли 
белбоғ толаларини оптик ўққа нисбатан перпендикуляр текисликда 
таранглашиши ҳисобига гавҳар чўзилган ҳолатда бўлади. Яқиндаги 
жисмларга қаралганда эса киприкли мушаклар қисқариб, хусусий томирли 
пардани ва киприкли танани олдинги силжишига олиб келади. Киприкли 
белбоғ ҳосил қилган таранглик сусаяди, гавҳар қалинлашиб, унинг 
қавариқлиги ортади. Натижада унинг фокус масофаси қисқариб, кўз 
яқинида жойлашган жисмларнинг аниқ тасвирини ҳосил қилади. 
Узоқдаги жисмларга қаралганда гавҳар яна яссилашиб, ўзининг 
дастлабки қавариқлигини тиклайди.
Ёш ўтган сайин гавҳарнинг эластиклиги камайиб боради, бу эса 
яқин жойлашган жисмларни кўришда аккомодацияни (мослашишни) 
қийинлаштиради. Бу табиий қариш жараѐни (пресбиопия ѐки 
қарияларга хос узоқни кўриш) бўлиб, уни кўзойнак ѐки қавариқ 
линзалар ѐрдамида тўғрилаш мумкин. Кекса кишиларда гавҳар 
толаларида кўнғир пигмент тўпланиши натижасида у хиралашиб 
қолади. Катаракта деб аталувчи бу ҳолат ультрабинафша нурлари 
ортиқча таъсир этиши натижасида ҳам вужудга келиши мумкин. 


Қандли 
диабет 
касаллигида 
катарактани 
вужудга 
келишига 
глюкозанинг қонда юқори миқдорда бўлиши сабаб, деб ҳисоблайдилар. 
Кўз гавҳари тузилишнинг қонуниятлари ва гистофизиологиясини 
ўрганиш сунъий гавҳарларни яратиш усулларини ишлаб чиқишга имкон 
берди. Хиралашган гавҳарни олиб ташлаб, унинг ўрнига сунъий гавҳар 
қўйиш усулларини клиник амалиѐтга кенг татбиқ қилиш кўз гавҳари 
хиралашган (катаракта) беморларни даволашга шароит яратди.
Шишасимон тана (corpus vitreum) тиниқ дирилдоқ модда (humor 
vitreus) бўлиб, кўз олмасинин гавҳар билан тўр парда ўртасидаги 
бўшлиғини тўлдириб туради. Фиксация қилинган препаратларда 
шишасимон тана тўрсимон тузилишга эга. Четки қисмларида у марказга 
қараганда қўйиқроқ бўлади. Шишасимон тана орқали, тўр парда 
сўрғичи (―кўр доғ‖) дан гавҳарнинг орқа юзасигача чўзилган канал 
(canalis hyaloideus) – кўзнинг эмбрионал томирлар системасининг 
қолдиғи ўтади. Шишасимон танада махсус витреин оқсили ва гиалурон 
кислотаси бўлади. Шишасимон тана кўзнинг диоптрик аппаратига 
киради ва унинг нур синдириш кўрсаткичи 1,33 га тенг. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish