Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Бош ва орқа мия пардалари 
Бош ва орқа мия уч қават парда билан ўралган: мия тўқималарига 
бевосита ѐпишиб турувчи юмшоқ мия пардаси, тўр ѐки ўргимчак 
инисимон парда ва калла суяги ҳамда умуртқа поғонасининг суяк 
тўқимасига чегарадош бўлган қаттиқ мия пардаси.
Юмшоқ мия пардаси бевосита мия тўқимасига ѐпишиб ѐтади ва 
ундан четки глиал мембрана билан чегараланган. Парда нозик сийрак 
толали бириктирувчи тўқимадан тузилган, унда мияни озиқлантирувчи 
жуда кўп қон томирлари, кўплаб нерв толалари, охирги аппаратлар ва 
битта-яримта нерв ҳужайралари жойлашган.
Тўр парда сийрак толали бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатламидан 
иборат. У билан юмшоқ мия пардаси ўртасида коллаген толаларнинг нозик 
тутамлари ва ингичка эластик толалардан ташкил топган тўсиқлар тўри 
ѐтади. Ушбу тўр пардаларни бир-бири билан боғлаб туради. Мия 
тўқимасини 
рельефини 
такрорлайдиган 
юмшоқ 
парда 
билан


чуқурликларга кирмасдан, кўтарилган жойлардан ўтувчи тўр парда 
ўртасида тўр парда ости (субарахноидал) бўшлиқ бўлиб, пардаларни бир-
бири билан боғлаб турувчи нозик коллаген ва эластик толалар уни тешиб 
ўтган. Субарахноидал бўшлиқ гидравлик ѐстиқни ҳосил қилади ва марказий 
нерв системасини шикастланишдан сақлайди. Ушбу бўшлиқ мия 
қоринчалари билан туташган ва цереброспинал суюқлик билан тўлган. 
Баъзи жойларда тўр парда қаттиқ мия пардаси ичига кириб боради ва 
қаттиқ мия пардасининг веноз синусларида бўртмалар ҳосил қилиб тугайди. 
Веналарнинг эндотелиал ҳужайралари билан қопланган ушбу бўртмалар тўр 
парда ворсинкалари, деб аталади. Уларнинг вазифаси орқа мия суюқлигини 
веноз синуслар қонига қайта сўришдан (реабсорбция қилишдан) иборат. 
Қаттиқ мия пардаси зич толали бириктирувчи тўқимадан тузилган 
бўлиб, жуда кўп эластик толалар тутади. Калла бўшлиғида у суяк усти 
пардасига зич бирикиб кетган. Орқа мия каналида қаттиқ мия пардаси 
умуртқа суяклари периостидан эпидурал бўшлиқ билан ажралиб туради. 
Эпидурал бўшлиқ сийрак толали бириктирувчи тўқима қатлами билан тўла, 
бу эса қаттиқ мия пардасининг нисбатан ҳаракатчанлигини таъминлайди. 
Қаттиқ ва тўрсимон мия пардалари ўртасида субдурал бўшлиқ жойлашган. 
Субдурал бўшлиқда оз миқдорда суюқлик бўлади. Мия пардалари субдурал 
ва субарахноидал бўшлиқлар томонида ясси глиал ҳужайралар билан 
қопланган (расм 9.12). 
Расм 9.12. Бош мия пардалари (схематик кўриниши). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish