Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тузилиши.
Юқорида таъкидланганидек, нерв тўқимаси фақат 
ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, унинг барча ҳужайралари ўсимтали 
ҳужайралардир. Улар орасида 
нейронлар ва нейроглия
ҳужайралари тафовут 
қилинади. Одамнинг нерв тўқимаси триллиондан (10
12
) ортиқ нейронлар ва 
10
13
га яқин глиал ҳужайралар тутади. 
 
 
 


Нерв тўқимасининг таснифи 
 
 
Нейронлар 
Нейронлар ѐки нейроцитлар (neuronum, neurocytus) нерв тўқимасининг 
асосий ихтисослашган ҳужайраларидир. Нерв ҳужайралари тўртта муҳим: 
келаѐтган турли ҳабарлар (ташқи ва ички таъсиротлар) ни қабул қилиш ва 
уларни нерв импульсига айлантириш қобилиятига; таъсиротга жавобат 
қўзғалиш ѐки тормозланиш ҳолатига ўтиш; қўзғалиш ѐки тормозланишни 
ўтказиш (масалан, дендрит охиридан перикарионга ва сўнгра ундан аксонни 
охирига); ахборотни (сигнални) бошқа тузилмалар (объектлар) га – 
навбатдаги нейронга ѐки эффектор аъзога (мушак ѐки секретор ҳужайрага) 
узатиш хусусиятга эга.
Нейронлар нейромедиатор ва бошқа моддалар синтезлайди ва 
ажратади, улар воситасида ахборотни бошқа нейронлар ва ҳужайраларга 
узатади. Нейрон морфологик ва функцирнал жиҳатдан мустақил бирлик 
ҳисобланади, лекин у ўз ўсимталари ѐрдамида бошқа нейронлар билан 
синаптик алоқалар ўрнатиб, нерв системаси тузилишининг асоси бўлган 
рефлектор ѐйлари – занжир бўғинларини ҳосил қилади. Рефлектор ѐйидаги 
вазифасига кўра рецептор (сезувчи, афферент), эффектор (ҳаракат 
лантирувчи, 
мотонейрон) 
ва 
ассоциатив 
(оралиқ) 
нейронлар 
фарқланади(расм 8.2).


Расм 8.2. Нейронлар нинг 
морфологик 
ва 
функционал 
таснифи (схема). 
I. 
Псевдоуниполяр 
сезувчи 
нейрон. 
II. Биполяр ассоциатив нейрон. 
III.Мультиполяр 
ҳаракатлантирувчи нейрон. 
1-перикарион 
2- дендритлар,
3- рецептор (сезувчи охири),
4– нейритлар 
5- 
нейронлар 
орасидаги 
алоқалар (синапслар)
6-эффектор (ҳаракатлантирувчи 
охири) 
7- мушак толаси 
Афферент нейронлар таъсиротларни қабул қилади, уларни нерв 
импульсига айлантиради ва кучайтиради. Эфферент нейронлар импульсни 
ишчи органлар тўқимасига узатиб, уларни ҳаракатга ундайди. Ассоциатив 
нейронлар эса нейронлар ўртасида алоқани таъминлайди. Нейронлар турли 
хил шаклга ва катталикка эга. Нейронлар танасининг катталиги турлича 
бўлиб, 4-6 мкмдан (мияча пўстлоғининг донача-ҳужайралари) то 130-140 
мкмгача (катта ярим шарлар пўстлоғи ҳаракатлантирувчи зонасининг гигант 
пирамидасимон ҳужайралари) етади. Одатда нейронларнинг танаси 
(перикарион) ва ўсимталари: битта аксон ва турли миқдордаги шоҳланган 
дендритлари тафовут қилинади. Ўсимталарининг сонига кўра фақат битта 
аксон тутувчи униполяр (юқори даражада ривожланган ҳайвонлар ва одамда 
учрамайди), битта аксон ва битта дендрит тутувчи – биполяр, битта аксон ва 
бир неча дендрит тутувчи мультиполяр нейронлар фарқланади. Баъзан 
биполяр ҳужайралар орасида псевдоуниполяр ѐки ѐлғон бир ўсимтали 
ҳужайралар учрайди.Уларнинг танасидан битта ўсимта чиқади, кейинчалик 
у аксон ва дендритга ажралади. Аслида. ҳужайра танасидан иккита ўсимта 
ягона глиал пардага ўралган ҳолда чиқади, бироз масофа ўтгач бу ўсимта 
―Т‖ шаклида аксон ва дендритга ажралади. Псевдоуниполяр ҳужайралар 
орқа мия тугунларида, биполяр нейронлар эса эшитув ва кўрув аъзоларида 
учрайди. Мультиполяр нейронлар одам ва ҳайвон организмида энг кенг 
тарқалган нерв ҳужайралари ҳисобланади. Нейронлар шакли ҳам турли-
тумандир, бу кўп жиҳатдан уларнинг сонига боғлиқ. Танасининг шаклига 
кўра думалоқ, призматик, юлдузсимон, пирамидасимон, ўргимчаксимон, 
горизонтал, дуксимон, ноксимон ва бошқа шаклдаги нейронлар 
фарқланади(расм 8.3).


Расм 8.3. Нейрон тузилиши (схема) 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish