MapInfo дастурида "Созлаш" "Настройка" ибораси — рақамли ва графикли шкалалар яратиш, объектларнинг ҳар бир диапазони учун жиҳозлаш йўлларини танлаш жараёни тушунилади.
11-Амалий иш
Картанинг легендасини ишлаб чиқиш. Легендаларни ишлаб чиқиш принциплари Картани яратиш услуби ва танланган картографик усулга асосланган ҳолда картанинг легендасини ярим автоматик равишда тузиш мумкин. Бундай вақтда MapInfoда қуйидаги 5та услубдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: "Ёзувларни тенг сонли равишда тақсимлаш" "Равное количества записей", “Қийматларини тенг тақсимлаш” "Равный разброс", "Табиий гуруҳлар" "Естественные группы", "Дисперслаш асосида" "На оснаве дисперсии" ва "Квантлаш" "Квантование". Картограмма диапазонлари кўрсаткичларини (оралиқлар қийматларини) зарур бўлганда "Қўл билан" "Вручную" киритиш ҳам мумкин.
"Тенг сонли ёзувлар " "Равное количество записей" услубида ҳар бир диапазонда хариталаштирилаётган кўрсаткичларининг тахминан тенг миқдорли кўрсаткичлари киритилиб диапазонлар яратилади.
"Қийматларни тенг тарқатиш" услубида ёзувлар маълумотларнинг қийматлари тарқалиши нуқтаи назаридан қараб диапазонларга бўлинади. Масалан, жадвалда 1 дан 100 гача бўлган қийматлар мавжуд. Айтайлик, Сиз тўртта бир хил қийматга эга диапазонлари бор мавзули карта яратмоқчисиз. Бундай вақтда дастурда қуйидагича диапазонлар ажратилади: 1-25; 26-50; 51-75 ва 76 –100.
"Табиий гурухлар" "Естественные группы" ва "Квантлаш" "Квантование” услублари нотекис тақсимланган маълумотларни таҳлил қилишга имкон беради. Табиий гуруҳлар услубида диапазонлар алгоритм асосида тузилади, яъни алгоритм ҳар бир диапозоннинг ўртача қийматини олади, чунки у ҳар бир диапазон чегарасида маълумотларни бир хилда текис тақсимлаш имконини яратади. Қийматлар дипозонда шундай тақсимланадики, унда ҳар бир диапазоннинг ўртача қиймати шу диапазондаги қийматларга имкон қадар яқин бўлган ҳолатда тақсимланади. Шундай қилиб, диапазонларни уларнинг ўртача қийматига қараб таърифлаб, диапазондаги маълумотлар қийматлари эса мумкин қадар ихчам гуруҳланади.
"Квантлаш" услуби диапазонлар мавзули ўзгарувчиларини маълумотларнинг айрим сигменти бўйича тақсимланишини аниқлайдиган қилиб қуришга йўл беради. Масалан, "Квантлаш" услубини шаҳарлар аҳолисининг вилоят миқиёсидаги улушини ифодалашда қўлласа бўлади, лекин легендада диапозонларини қуриш учун "Квантлаш" услубидан фойдаланилди, деб кўрсатилмайди. Бундан ташқари, легенда диапазонларини ифодаловчи номлари сақланадиган қилиб ҳам тузиш мумкин.
"Дисперсиялар асосида" услубидан фойдаланганда иккита ўртача диапазондан ўртача қиймат ажратади, бу диапазонлар ўлчами стандарт четланишга тенгдир (дисперсиялар). Бундан ташқари "Қўл билан" услубида диапазонлар кўрсаткичларини ўзимиз аниқлашимиз мумкин.
Рақамли шкалани танлаш учун: 5lgN формуладан босқичлар сонини аниқлаш мумкин; бу ерда N-картага олинаётган кўрсаткичлар сони. Вилоятлар карталарини тузишда “Қийматлар даражаси” “Ранг значений” графиги билан келишган ҳолда таклиф этилган услублардан бири танланади.
"Қийматлар диапазони"лари усули бўйича район картасини тузишда "Тенг сонли ёзувлар" "Равное число записей" услубидан фойдаланмоқ зарур. Бунинг учун: "Узоққа" "Дальше" тугмасини танлаш ва экранда "Мавзули картани яратиш 3 тадан 3 қадам" "Создание тематической карты 3 шага из 3" (аввалги бўлимнинг 4 — банди бўйича) иши бажарилади.
"Диапазонлар" "Диапазоны" кўникмасини "Диапазонларни созлаш" "Настройка диапазонов" диалогидан чиқариш учун босилади.
“Диапазонларга бўлиш” “Деление на диапозоны” услубини танланг (масалан "Тенг сонли ёзувлар" услуби) ва бошқа шунга ўхшаш ўзгаришлар бажарилади.
— "Қайта ҳисоблаш" "пересчёт" тугмасини босилади.
— агар диапазон қийматлари Сизни қаноатлантирса "ОК" тугмасини босинг. Акс ҳолда 2 ва 3 бандларни яна қайтаринг.
— сонли шкала учун ҳисобланган графикли масала MapInfo томонидан автоматик танланади.
Диапазон шаклларини созлаш учун:
-мавзули карта яратиш — 3 дан 3 қадам диалогини тугаллагач, "Кўринишлар" "Стили" тугмасини, "Картограмма кўринишини созлаш" "Настройка стиля картограммы" диалогидан чиқиш мумкин.
"Узоққа" "Дальше" тугмасини диалогни тўла очиш учун эса:
— диапазон кўришини ҳоҳлаганча ўзгартириш учун тугмани танланг ва керакли ўзгартиришлар қилинг;
— "ОК" тугмасини босинг.