Гижжалар – бутун организм хасталиги



Download 184,5 Kb.
bet1/5
Sana25.06.2022
Hajmi184,5 Kb.
#703715
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ГИЖЖАЛАР


ГИЖЖАЛАР
Гижжа касаллиниш инсониятга жуда қадим замонлардан ва ўрта асрлардан буён маълум. Масалан, буюк мутафаккир олим, файласуф ва шифокор Абу Али Ибн Сино (Авиценна 980-1037 й.) гижжалар иштаха бузилиши, тана ҳароратини кўтарилиши, мия фаолиятини бузилиши, юрак сохасидаги нохуш сезги ва ичак фаолиятини бузилиши каби оғир ва хавфли холатларни (симптомларни) келтириб чиқаришини айтиб берган.
Улардан кейин бир қатор олимлар (К.И.Скрябин, Р.С.Шульц, В.П.Подъяпольская, В.Ф.Капустин, Ш.Д.Машковский ва бошқалар) олиб борган тадқиқотлар натижасида турли хилдаги гижжалар туфайли юзага келадиган касалликларга қарши кураш сохасида катта ютуқларга эришилди. Ўзбекистонда ришта ва анкилостомидозни тугатишга ҳамда бошқа гижжалар билан касалланишни камайтиришга Л.М.Исаев ўзининг улкан хиссасини қўшди.
Ҳозирги кунда ҳам Ўрта Осиёда ягона бўлган Самарқанд шаҳридаги Л.М.Исаев номли тиббий паразитология илмий-текшириш институти ходимлари гижжаларни текшириш, ўрганиш ва даволаш бўйича иш олиб бормоқдалар.
Жахон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, гельминтозларнинг дунёда тарқалиши қўйдагича: дунё аҳолиси сони 6 миллиард бўлса, гельминтозлар сони 1,4 миллиард, яъни 23,3 % фоиз ёки ҳар 4 киши гельминтоз (гижжа) лар билан касалланган.
Гижжа касалликлари одамларда, ҳайвонларда ва ўсимликларда учрайди. Ҳозирги кунда дунё бўйича одам организмида паразит (текинхур) лик қилиб яшайдиган гижжаларнинг 270 дан ортиқ турлари маълум. Лекин шулардан 40 турдаги гижжалар инсонларни одатдаги доимий хамрохи ҳисобланади ва сезиларли зарарланиш ўчоқларини келтириб чиқаради. Улардан ташқари, гижжалар ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқалардарда учраб, инсонларга камдан-кам ва тасодифий холларда юқиб касаллик келтириб чиқариши мумкин.
Гижжалар паразитар касалликлар (грекча «паразитос» - «текинхур» деган маънони англатади) тоифасига кириб, инсонлар, хайвонлар, ўсимликлар тўқималари ва органлари ҳисобига хаёт кечирувчи организмлардир.
Гельминт сўзи грекча «гельминс» сўзидан олинган бўлиб «гижжа, курт» деган маънони билдиради. Улар келтириб чиқарадиган касалликларни гельминтозлар деб аталади. Гижжаларнинг лотинча номланишига «оз» ёки «ёз» қўшимчасини қўшиб, улар келтириб чиқарадиган касалликлар номланади.
Одамларда учрайдиган гижжалар бир неча мм дан 10 метргача бўлади. Инсон организмида бир вақтнинг ўзида бир неча ҳил гижжа хаёт кечириши мумкин.
Гижжалар текинхурлик қилиб, нафақат ошқозон-ичакда учрайди, балки улар нафас олиш органларида, жигарда, талоқда, мускулларда, қонда, мияда, кўз ва бошқа органлар, ҳамда тўқималарда яшайди. Инсоннинг бирор бир органи йўқки, улар яшай олмайдиган ёки жойлашмайдиган. Бу шуни англатадики, врач паразитологдан бошқа ҳам барча мутахассислик врачлари (педиатрлар, терапевтлар, хирурглар, окулистлар, невропатологлар ва бошқалар) амалий иш фаолиятида гижжалар билан тукнашиши мумкин. Лекин, республикамизда гижжа касалликларини енгил ўтувчи касаллик деб ўйлашиб, бу хасталикка унча эътибор берилмайди.
Гижжа касалликлари ер юзидаги барча мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, кўпроқ иссиқ иқлимли мамлакатларда касалланган беморлар сони ортиқроқ.
Мулоқат (контактн) орқали юқадиган гижжалар барча худудларда кенг тарқалган. Улар билан касалланиш қишлоқ аҳолисига қараганда ривожланган шаҳар аҳолиси ўртасида юқади. Сабаби, шаҳар аҳолисининг зич жойлашганлиги, умумий транспорт воситалари, қорхона, муассаса, ташкилот, мактаб ва боғчаларда аҳоли мулоқатининг (контактнинг) юқорилигидир. Гижжалар катталарга нисбатан болаларда кўпроқ учрайди. Болаларда иммунитет яхши ривожланмаганлиги, заифлиги туфайли, санитар-гигиеник тоифаларига амал қилмаганликлари учун гижжа касалликлари уларга тез ва осон юқади. Гижжалар болалар организмида оғир ва хавфли кечиши, хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Гижжалар катталарда ҳам дармонсизлик келтириб чиқариб, уларни иш қобилиятини пасайтиради. Олимлар ўтказган (В.И.Соколовский) тажрибаа кўра, 320 нафар ишчи 3,5 ой мобайнида гижжалар таъсирида 1120 ишчи кунини йўқотишган.
Улар иштахасизлик оқибатида ошқозон-ичак фаолиятига умумий таъсир, тез чарчаш, бош оғриғи, тонуснинг тушиб кетиши ва бошқа холатлар (симптомлар), туфайли ишга боришмаган. Улар даволангандан сўнг 50% беморлар ўзларини онадан янги туғилгандек сезишган.
Аскаридознинг эндемик ўчоқларида 1 йил давомида ҳар бир ишчи ўртача 10 ишчи кунини йўқотишган.
Гижжалар чорвачиликка ҳам катта зарар етказади. Масалан, профессор Фостер маълумотига кўра, АКШ гижжалар туфайли 1960 йилда 1 миллиард доллар зарар кўрган.
Гижжалар қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар келтиради. Масалан, усимлик гижжалари таъсирида (фитогельминтлар) 40% гача хосилдорлик камайиб юборилиши мумкин. Зарарли нематода таъсирида ҳар бир гектар ердаги буғдой 8-11 центнергача хосилдорликни камайтириб юборади.

Download 184,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish