G’IJDUVON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
200501,
Gijduvon tumani,
Yu.Hamadoniy ko`chasi,54
GIJDUVАN INTER
-DISTRICT
ECONOMIC COURT
54, Yu.Hamadoniy street,
Gijduvan, 200501
Tel: (+99865) 572-23-37
e-mail: i.gijduvon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 январь Ғиждувон тумани 4-2003-2101/2626-сонли иш
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Қўлдошов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, аризачи – Ғиждувон туман
ХХХнинг қарздор- ХХХ фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачининг вакили ХХХ (2022 йил 12 январдаги 25-00106-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Ғиждувон туман ХХХ биносида очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи – Ғиждувон туман ХХХ (бундан буён матнда “аризачи” деб
юритилади) иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - ХХХ
фермер хўжалигини (бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор 2016 йил 13 майда
давлат рўйхатидан ўтган.
Қарздорнинг 2021 йил 17 ноябрь ҳолатида солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлардан қарздорлиги 5 352 067,99 сўмни ташкил этган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини
мол-мулкига қаратиш тўғрисида иқтисодий судининг ижро ҳужжатлари
чиқарилиб, ижрога қаратилган. Мажбурий ижро бюроси Ғиждувон туман
бўлими томонидан мол-мулки ва даромад манбаи мавжуд эмаслиги сабабли
ижро этилмасдан қайтарилган ва бу ҳақда қарор қабул қилинган.
Шунингдек, Бухоро вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати
Ғиждувон туман филиалининг, Бухоро вилоят Ички Ишлар бошқармаси Йўл
ҳаракати хавфсизлиги бошқармаснинг, Агросаноат Мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Ғиждувон туман бўлимининг, “Бухоро Вақт” фермер
хўжалигининг, “Ўзагросуғурта” АЖ Ғиждувон туман филиалининг,
маълумотномаларига асосан юридик шахс номига мол-мулк ёки бошқа мулкий
тусдаги объектлар аниқланмаганлиги маълум қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган
важларни такрорлаб, қарздорнинг мол-мулклари йўқлиги сабабли ижро
ҳужжатлари қайтарилганлигини, қарздорнинг 2021 йил 17 ноябрь ҳолатида
бюджет ва бюджетдан ташқари бўлган жамғармалардан 5 352 067,99 сўмлик
солиқ қарзи мавжудлигини билдириб, қарздорни соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қарздор ва МИБ Ғиждувон туман бўлими вакили иштирок этишмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |