Баённома
Конимех тумани 10.07.2017-йил
Йиғилиш раиси: А.Х.Худайбердиев
Котиба: Л.Қаюмова
Қатнашдилар: Коллеж педагог ва ишчи ходимлари, АРМ ходимлари
К У Н Т А Р Т И Б И
26-июнь Гиёҳвандликни олдини олиш ва 1-декабр “Бутун жаҳон ОИТС га қарши курашиш”куни муносабати билан “Иллатга қарши курашайлик” мавзусидаги тадбирни самарали ташкил этиш юзасидан
Марузачи: АРМ ходими М.Эшқобилова
Кун тартибидаги масала юзасидан АРМ ходими М.Эшқобилова маърузаси тингланди. Маърузада гиёҳвандлик— хозирги кунда бутун инсониятнинг энг катта муаммоларидан бирига айланиб бораётганлиги , наркотик истеъмол қилишнинг ёшлар орасида кенг тарқалиб борилаётганлиги, улар бу йўлга кандай кириб колмокдалиги , наркотиклар истеъмол килиш кандай окибатларга олиб келиши, вояга етмаган ёшлар ва фарзандларимизни зарарли одатлардан гиёҳвандлик, кашандалик, ичкиликбозлик, чекиш ва зўравонлик, ОИТС каби касалликлар ҳамда турли хил оқимлар экстремизм каби иллатлардан асраб қолишимиз зарурдир. Уйламай босган қадами оқибатида келажагимиз барбод бўлишини, биз фарзандларимизни ёш ниҳолдек ўстириб, уни авайлаб комил инсон қилиб тарбиялашимиз зарурлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган тиббий санитария-гигиена тадбирлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи шаклланиши, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни камайтириш ва уларнинг олдини олишга қаратилганлиги, юқорида айтиб ўтилган бу иллатларнинг оқибати уларнинг соғлигига ва келажагигига катта таъсир қилишини ёшларимизга тушунтириш кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.
АРМ ходими Л.Қаюмова гиёҳвандликни олдини олиш мақсадида маҳалла ёшлари ҳамда коллеж ўқувчилари ўртасида тадбирлар, кўплаб тушунтириш ишлари олиб боришимиз кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.
Билдирилган таклиф мулоҳазаларни инобатга олиб, кун тартибидаги масалалар ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузачи АРМ ходими М.Эшқобилованинг ахбороти коллежда маълумот учун қабул қилинсин .
2. 26-июн Гиёҳвандликни олдини олиш ва 1-Декабр “Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш” куни муносабати билан “Иллатга қарши курашайлик” мавзусидаги давра суҳбатини “Шўртепа” маҳалласи билан ҳамкорликда самарали ташкил этиш белгилансин.
3. “Гиёҳвандлик умр заволи” мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этиш АРМ ходимлари зиммасига юклатилсин.
4. Ўтказилган тадбир юзасидан ҳисобатларни расмийлаштиришни ўз вақтида таъминлаш белгилансин.
Йиғилиш қарорлари ижроси юзасидан назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман
Баёнлаштирди: Л.Қаюмова
“Тасдиқлайман”
Конимех агросервис касб-
ҳунар коллежи директори
___________
А.Худайбердиев
26-июнь Гиёҳвандликни олдини олиш ва 1-декабр “Бутун жаҳон ОИТС га қарши курашиш”куни муносабати билан “Иллатга қарши курашайлик” мавзусидаги ўтказилган давра суҳбат
Баёни
Конимех тумани 19.07.2017-йил
Конимех агросервис касб-ҳунар коллежи Ахборот ресурс маркази “Шўртепа” маҳалласи билан ҳамкорликда 26-июн Гиёҳвандликни олдини олиш ва 1-Декабр “Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш” куни муносабати билан “Иллатга қарши курашайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда АРМ ходими Л.Қаюмова сўзга чиқиб, вояга етмаган ёшлар ва фарзандларимизни зарарли одатлардан гиёҳвандлик, кашандалик, ичкиликбозлик, чекиш ва зўравонлик, ОИТС каби касалликлар ҳамда турли хил оқимлар экстремизм каби иллатлардан асраб қолишимиз зарурдир. Уйламай босган қадами оқибатида келажагимиз барбод бўлишини, биз фарзандларимизни ёш ниҳолдек ўстириб, уни авайлаб комил инсон қилиб тарбиялашимиз зарурлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган тиббий санитария-гигиена тадбирлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи шаклланиши, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни камайтириш ва уларнинг олдини олишга қаратилганлиги, юқорида айтиб ўтилган бу иллатларнинг оқибати уларнинг соғлигига ва келажагигига катта таъсир қилишини ёшларимизга тушунтириш кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Ахборот ресурс маркази ходими Л.Қаюмова гиёҳвандликни олдини олиш мақсадида маҳалла ёшлари ҳамда коллеж ўқувчилари ўртасида тадбирлар, кўплаб тушунтириш ишлари олиб боришимиз кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.
АРМ ходими Д.Нарзуллаева тамонидан “Гиёҳвандлик умр заволи” мавзусидаги китоб кўргазмаси билан таништириб ўтди. Тадбир қатнашчилари кашандалик, гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди ва ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Тадбир қизиқарли ва баҳс - мунозарали бўлиб ўтди.
Баёнлаштирди : Л.Қаюмова
“Тасдиқлайман”
Конимех агросервис
касб-ҳунар коллежи
директори ____________
А. Худайбердиев
Do'stlaringiz bilan baham: |