“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш”факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси 1-босқич таянч докторанти Акилова Ўғилхон Мирзапаясовнанинг 2021 йилда олти ойлик бажарган ишлари бўйича ҲИСОБОТИ Таянч доктарант Акилова Ўғилхон Мирзапаясовна томонидан дастлабки олти ой давомида шахсий иш режада белгиланган қуйидаги ишлар бажарилди:
1 Акилова Ўғилхон Мирзапаясовнанинг илмий раҳбар Қ.Назаров билан биргаликда 09.00.04 “Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистоннинг янгиланиш жараёни маънавий омилларини оптималлаштиришнинг инновацион технологиялари” мавзусидаги диссертация иши юзасидан илмий тадқиқотнинг 3 йиллик иш режаси тузилди.
2. Ихтисослик бўйича ўзлаштириш режалаштирилган назарий методологик курсининг ўқув дастури “Гумантитар фанлар” кафедрасида ҳамда “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети илмий кенгашида мухокамадан ўтказлиб, институт Илмий кенгашида тасдиқлатиш учун топширилди.
3. “Ўзбекистоннинг янгиланиш жараёни маънавий омилларини оптималлаштиришнинг инновацион технологиялари” номли диссертация мавзуси 2021 йил феврал ойида институт Илмий кенгашида тасдиқланди.
4. Диссертация мавзуси бўйича “Янгиланаётган жамият маънавий омиллари таъсирчанлигини таъминлашда хотин-қизларнинг роли” номли илмий мақола “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2021 йилдаги 1-сонида чоп этилди.
5. Диссертация мавзуси бўйича “Women’s higher education” номли мақола “Ижтимоий ишнинг ривожланиши ва глобал муаммолар” даврий тўпламнинг VI сонида чоп этилди.
6. Диссертация мавзуси бўйича “The role of women in ensuring the effectiveness of spiritual factors in a renewing society” номли мақола Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин-қизларнинг илм-фан тараққиётидаги роли ва гендер тенглиги” номли халқаро конференцияда тақдимот қилинди.
7. Диссертация иши бўйича “Илк музейларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти” номли мақола “ТИҚХММИ иқтидорли талабалари” анъанавий анжуманида тақдимот қилиниб, конференция тўпламида чоп этилди.
8. “Гуманитар фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари, жумладан проф. Қ.Назаров ва Б.Қандовларнинг маъруза ва семинар дарсларида қатнашиб борилмоқда. Соҳага доир илмий адабиётлар таҳлили шакллантирилмоқда.
9. Дессертация мавзуси бўйича илмий адабиётлар таҳлили олиб борилмоқда. Ҳозирда мавзуга доир 80 га яқин илмий рисола, мақола, автореферат ва диссертациялар билан танишдим.
Таянч докторант Ў.Акилова