Саноатда гидротозалаш. Саноатда нефт фракцияларининг
гидротозаланиши 380–420 0С ҳароратда босим 2,5–4 МПа бўлганда АКМ
(ёки АНМ) катализаторлари иштирокида амалга оширадилар. Водород:
хомашё м3 даги нисбати одатда (300–600):1 ни ташкил қилади. Бу
шароитда гетероатомлар, металларнинг тўлиқ чиқариб юборилиши ва
алкенларнинг гидрогенланиши содир бўлади; оғир фракцияларда
полициклик аренлар қисман гидрогенланади. Барча фракцияларни ҳамда
нефт қолдиқларини гидротозалашга дучор қилинади.
Бензинли фракцияларни гидротозалаш. Бензинларнинг гидротозалашини асосан хомашёни риформинг жараёни учун тайёрлаш мақсадида
ўтказилади. Риформинг катализатори гетероатомли бирикмалар билан
заҳарлангани учун тозалаш жуда чуқур ўтказилиши керак: риформинг
хомашёсида олтингугуртнинг қолдиқли миқдори платина катализаторда
4–5 млн.–1 (мг/кг) дан юқори, биметалли катализаторларда 1 млн.–1 (мг/кг)
дан юқори бўлиши мумкин эмас. Бензинларни гетероатомли ва
металлорганик бирикмалардан тозалашда одатда нефтни тўғри ҳайдаш
320–360 0С ҳароратда 3–5 МПа босим остида, хомашё водород сақлаган
газининг (айланиши) 200–500 м3/м3 ва ҳажмий тезлиги 5–10 соат–1
бўлганда амалга ошади. Келиб чиқиши иккиламчи бўлган бензинларни
(каталитик крекинг, термик жараёнлар) тозалашда гетероатомларни
чиқариб юборишдан ташқари аренларни сақлаб қолган ҳолда алкенларни
танлаб гидрогенлаш масаласи қўйилади. Буни амалга ошириш учун
жараённи кичикроқ ҳажмий тезлик (0,5–5 соат–1) билан водороднинг
хомашёга нисбатан катта (400–600 м3 Н2/м3 хомашёга) бўлганда
ўтказилади.
Керосинли фракцияни гидротозалаш. Жараённинг мақсади, кам
олтингугуртли реактив ёқилғини, ёритувчи керосинни ёки эритувчини
ажратиб олиш ҳисобланади. Жараённи тўғри ҳайдалган бензинни
гидротозалаш шароитидаги шароитда олиб борилади. Товар реактив
ёқилғида олтингугуртнинг миқдори 0,1 %, ёритувчи керосинларда эса
0,05–0,1 % дан кўп бўлмаслиги керак.
Реактив ёқилғиларнинг бошқа яна бир муҳим характеристикаси бўлиб
аренларни миқдори ҳисобланади, бу миқдор Т–6 ёқилғиси учун 10–16 %
дан ва Т–1, Т–2, Т–8 ва РТ ёқилғилари учун 18–22 % дан ошмаслиги
керак. Тўғри ҳайдаш керосинларда аренларнинг миқдори 14–30 % ни, каталитик крекингнинг енгил газойлида 60–70 % ни ташкил қилади.
Айниқса би– ва полициклик аренларнинг қўшимчалари борлиги мақсадга
мувофиқ эмас. Агар аренларнинг концентрациясини пасайтириш вазифаси
қўйилса, жараённи фаолроқ катализатор устида босим 7 МПа гача бўлган
шароитда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |