рейхстаг ва империя суди мавжуд эди.
Вақти-вақти билан йиғилиб турадиган император рейхстагларида ҳам
курфюрстлар катта рол ўйнар эдилар. Герман шаҳарлари (империя
шаҳарлари деб аталадиган шаҳарлар) ҳам ана шу империя тоифа
вакилларининг съездларида қатнашардилар. Аммо уларнинг иштироки тўлиқ
бўлмасди. Шаҳарлар вакилларининг қарамоғига одатда умумдавлат
1
Золотая булла. СПб, 1993. С.5.
2
Императорлик та хтидан ағдарилган Вацла в Че хия қироли бўлиб қо лаверди (1419 йилда вафот э тди). -
Золотая булла. СПб, 1993. С.117.
3
Капитуляция – лотинча capitulat io, capitu lo-шартлашаман, ке лишаман деган сўзда н олиниб, тас лим бўлиш,
тиз чўкиш, тенгсиз, бир томонлама имтиѐзли шартнома, тан бериш, маъноларини англатади . - Золо тая
булла. СПб, 1993. С.120
.
25
масалалари топширилмай, балки шаҳарларнинг ўзларига бевосита тааллуқли
масалаларгина топшириларди. Йирик феодал-князларга нисбатан майда
рицарларнинг рейхстаглардаги таъсири ҳам жуда оз эди. Майда дворянлар ва
деҳқонлар рейхстагдаги ўзларининг махсус вакилларига эга эмас эдилар.
Шу тариқа рейхстаг ХIV асрдан доимий тузиладиган орган бўлиб
қолди. У империя сейми деб ҳам юритилган ва қуйидаги учта коллегия:
курфюристлар коллегияси; князлар, графлар ва озод ҳукмдорлар коллегияси;
шаҳар вакиллари коллегиясидан иборат бўлган. Бу коллегиялар одатда
алоҳида-алоҳида йиғилишарди. Фақат тантанали ва фавқулодда ҳолларда
бирга-ликда мажлислар ўтказишган (XVII асрдан бошлаб коллегия империя
табақалари ѐки чинлари деган ном олган эди).
Рейхстаг одатда император томонидан бир йилда икки марта, баъзан
эса бир неча йилда бир марта чақириларди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ХИ
асрнинг бошиданоқ курфюрстлар коллегияси рейхстагни ўз вақтида (ҳар
олти ойда) чақирилишини кузатиб туриш ҳуқуқини қўлга киритиб олган эди.
Масалалар куриялар бўйича алоҳида-алоҳида муҳокама қилиниб, сўнгра
барча курияларнинг умумий йиғилишида охирги қарор чиқариларди.
Рейхстагнинг компетенцияси анча кенг бўлган. У князлар ўртасида
тинчлик ўрнатиш, умумимперия қуролли кучларини ташкил этиш, уруш ва
тинчлик, бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатиш, умумимперия солиқ ва
мажбуриятларини белгилаш, империя ва князликлар доирасида ҳудудий
ўзгартишлар қилиш, империя ҳудудини ўзгартириш ва бошқа шу каби
масалаларни ҳал қилган. Рейхстаг қарорлари империя таркибига кирувчи
ўлкаларнинг идоралари томонидан ижрога киритилган. Шу сабабли рейхстаг
қарорларининг бажарилиши етарлича қаттиқ бўлмаган. Рейхстаг мажлислари
орасидаги даврда император ўз кенгаши аъзолари иштирокида фармонлар
чиқариши мумкин эди, лекин улар рейхстаг томонидан тасдиқлангандан сўнг
кучга киритиларди.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |