ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Геология ва геоинформацион
тизимлар факультети
Геокимё ва минералогия кафедраси
50730507-Геокимё, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геокимёвий усуллари, 2021-2022-ўкув йилининг биринчи ярим йиллиги учун илмий – педагогик ишлар бўйича қисқача
Ҳисоботи
Илмий раҳбар Шукуров А.Х.
Магистратура талабаси Қўйлиев М.М.
Тошкент-2022
2021 – 2022 ўқув йилининг биринчи яримида календар режага мувофиқ илмий – педагогик ишлар бўйича қуйидагилар бажарилди:
Илмий-педагогик ишлар буйича ўқув йилининг иккинчи ярим йиллигида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Ўқув жараёнини ташкил қилишга боғлиқ меъёрий ҳужжатлар билан танишдим. Жумладан 70530507-Геокимё, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геокимёвий усуллари, 70530509-Минералогия ва кристаллография, 70721601-Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси мутахассисликлари учун тайёрланган малака талаблари билан танишдим.
70530507-Геокимё, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геокимёвий усуллари, 70530509-Минералогия ва кристаллография, 70721601-Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси мутахассисликлари учун 2021 йилда ЎзМУ ректори томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва ишчи ўқув режалар билан танишдим. Унда илмий раҳбарим кўмагида ўқув жараёнида фанларнинг қандай тақсимланиши, умумий юкламанинг ҳажми, аудитория машғулотларини, мустақил таълимни соатларда тақсимланиши, семестр учун ажратилган ўқув ҳафталари, аттестациялар, таътиллар ҳақида маълумотларни ўрганиб чиқдим.
Бакалавр йўналиши ва магистратура мутахассисликлари учун фан дастурлари ва ишчи дастурлар билан танишиб чиқдим. Унда фан дастурларидаги (петрография, минералогия, кристаллография ва кристаллокимё ва б.) ўқув фанининг долзарблилиги ва олий касбий таълимдаги ўрни, ўқув фанининг мақсади ва вазифалари, асосий назарий қисм, Амалий ва лаборатория машғулотлари буйича кўрсатмалар ва тавсиялар, ҳамда мустақил таълим ва курс ишлари учун ажратилган мавзулар билан танишиб чиқдим.
Кафедрада олиб бориладиган фанларнинг ўқув дастурлари билан танишиш, уларни ишлаб чиқиш механизмини ўргандим.
Янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва тадбиқ этишга ҳаракат қилдим.
Илмий педагогик тажрибамни ошириш, лаборатория машғулотларини қандай олиб боришни ўрганиш мақсадида факультет ва кафедра меҳнат фаолиятини юритаётган профессор – ўқитувчиларнинг календар режалари, ўқув кўлланмалари, тарқатма материалларини ва бошқа хужжатлари билан танишиб чика бошладим. Педагогик тажрибага эга бўлиш мақсадида кафедранинг бир қанча етакчи, малакали профессор – ўқитувчиларнинг маърузаларида, семинарларда, амалий ва лаборатория машғулотларида қатнашдим.
03.03.2022 санасида 313-аудиторияда 2-курс геология йўналиши ўзбек гуруҳи талабалари учун Рўзиев М.М.нинг “Оддий бирикмалар, соф туғма элементлар металлар синфи” мавзусидаги амалий машгулотида иштирок этдим. Дарс мобайнида талабаларни қизиқтирган саволларига ҳам жавоб бериб ўтдим.
Маъруза жараёнида талабаларга мавзунинг мазмун моҳиятини ниҳоятда яхши тушинтириб бериши, мавзуга доир қизиқарли маълумотлар билан талабалар диққатини жалб қила олиш жиҳатлари ва бошқа фанга назарий маълумотларни олдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |