Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Рельефни қишоқ хўжалиги нуқтаи назаридан баҳолаш



Download 1,5 Mb.
bet76/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Рельефни қишоқ хўжалиги нуқтаи назаридан баҳолаш. Жойнинг рельефини қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан ўрганишда албатта унинг иқлимини, тупроқлари, ўсимликлари, тоғ жинслари ва ландшафтининг бошқа элементлари таҳлили билан боғлаб тадқиқ этиш лозим.
Рельеф қишлоқ хўжалигига бевосита ва билвосита таъсир этади. Масалан, ернинг ҳайдашга қанчалик яроқлиги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган машиналарни ишлатиш имконияти, умуман улардан фойдаланиш имконияти, суғориш усуллари кўп жиҳатдан рельефга боғлиқ. Буларни баҳолаш учун жойнинг нишоблик даражаси, қанчалик нотекислиги, эрозион чуқурликлар фарқи, ёнбағирларнинг узунлиги ва экспозицияси, микрорельефи ўрганилади. Бу омиллар ҳал қилувчи экологик аҳамиятга эга бўлмаган тақдирларда ҳам қайси экин турини экишни аниқлашда, ерга ишлов бериш, суғориш усулларини белгилашда, ҳосилдорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Рельефнинг билвосита таъсирини ўрганиш ҳам муҳим, чунки рельеф жойнинг микро иқлими шароити, радиация ва иссиқлик баланси, ёруғлик даражаси, тупроқнинг намланиш орқали қишлоқ хўжалиги экинларининг етилишига, ҳосилига таъсир кўрсатади.
Рельефни қишлоқ хўжалиги учун баҳолашда одатда географик-геоморфологик ва морфометрик методлардан фойдаланилади.
Географик-геоморфологик методлардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг айрим томонларини ва умумий масалаларини рельеф жиҳатдан таҳлил қилишда фойдаланилади. Бунда, масалан, жойнинг геологик-геоморфологик тузилиши билан тупроқ-ўсимлик қопламининг боғлиқлиги, рельеф билан иқлим ўртаисдаги боғлиқлик ўрганилади.
Морфометрик методдан ёнбағирнинг узунлиги, шакли, қиялиги ҳақида маълумот олишда, иҳота дарахтзорларини, каналларни лойиҳалаштиришда, номақбул табиий жараёнларнинг олдини олиш тадбирларини белгилашда кенг фойдаланилади.
Умуман, рельефни қишлоқ хўжалиги мақсадида баҳолаганда унинг қуйидаги жиҳатларига алоҳида ахамият қаратмоқ зарур:

  1. Жойнинг баландлигини ва уйдим-чуқурлик даражасини аниқлаш ва уни қишлоқ хўжалиги учун баҳолаш. Жойнинг баландлиги бу ерда қишлоқ хўжалиги қайси тармоғини ривожлантиришни аниқлашга ёрдам беради.

  2. Ҳудуднинг парчаланганлик даражаси экин майдонларининг катта-кичиклигига, унда қишлоқ хўжалик механизмларини ишлатиш имконига, мехнат унумдорлигига таъсир этади. Ҳудуднинг парчаланганлик даражаси формуласи ёрдамида аниқланади.

Бунда
а- ҳудуднинг парчаланганлиги,
Р- Ҳудуднинг майдони (км2 ).
I- эрозион ўйиқларнинг узунлиги (км)
3. Ёнбағирлар ўрганилганда асосан уларнинг қиялигига, узунлигига, шаклига, экспозициясига эътибор берилади, чунки бу кўрсаткичлар ўсимликларнинг ўсишига, ҳосилнинг миқдорига ва сифатига энг кўп таъсир этади. Тупроқнинг намликни тутиб туриши, қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаш шароити ва иш унуми ер юзиниг қиялигига боғлиқ. Қиялик тупроқнинг ювилиш суръатига ҳам таъсир кўрсатади.
Ёнбағирлар шаклига кўра 4 турга бўлинади: - ботиқ, қовариқ, текис ва мураккаб. Буларнинг ҳар бирида ювилиш ва аккумляция жараёнлари турлича рўй беради.
Ёнбағирлар экспозицияси эрозион жараёнлар суръатига таъсир этувчи омиллардан бири бўлиб, ёнбағирнинг иссиқлик ва ёруғлик режимига ва улар орқали тупроқ ҳароратига, намлигига, ўсимлик қопламига, шамолнинг йўналишига ва тезлигига таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда жануби-ғарбий, жануби-шарқий ёнбағирлар илиқроқ, қуруқроқ бўлади. Бу ҳол шу ёнбағирларда экинларни 5-7 кун эртароқ экиш имконини беради.
Рельефни Ўзбекистонда кенг тарқалган обикор деҳқончилик нуқтаи-назаридан баҳолаганда ер юзининг морфометрик кўрсаткичлари ва пластикаси кўрсаткичлари асос қилиб олинади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ер юзининг қиялиги қишлоқ хўжалиги машиналарининг қандай ишлашига, ер усти сув оқимига, суғорув каналлари ва зовур, дренаж шохобчалари ўрнини аниқлашга, суғориш усулларини белгилашга таъсир этади. Обикор деҳқончилик учун рельеф қиялигини ўрта маштабли гуруҳлаштирилиши энг аҳамиятли ҳисобланади. Биз қуйида рельефнинг қиялигига кўра гуруҳларини кўриб чиқамиз:

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish