Географик ахборот тизимлари (гис) Асосий тушунчалар ва иборалар


ГИСнинг бошқа фанлар ва технологиялар билан алоқадорлиги



Download 182,5 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2022
Hajmi182,5 Kb.
#295993
1   2   3
Bog'liq
ГЕОГРАФИК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

ГИСнинг бошқа фанлар ва технологиялар билан алоқадорлиги
ГИС асосий илм ва технологияларга таянади ва бундай соҳа фанлари билан яқин алоқада бўлади, жумладан: география, картография, аэрокосмик методлар, геодезия, фотограмметрия, информатика, математика, статистика ва бошқалар (2.1-расм).
География:
– ГИС асосида география табиий ва ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, уларнинг келиб чиқиши, ўзаро боғлиқлиги ва ер юзида тарқалиши моҳиятини тушунтиради; узоқ муддатли фазовий таҳлил тажрибасига асосланиб, уларни тадқиқ қилиш методларини амалга ошириш имконини яратади; ҳар қандай тадқиқот ва қарашларга ГИС фазовий ёндашиш кераклигини таъкидлайди;
- география фани ўз олдида турган вазифаларини ечишда ГИСдан фойдаланиб, жуда зарур бўлган кучли методик қуролга эга бўлади.
Картография:
- ҳозирги вақтда ГИСга киритилаётган асосий манбалар - карталар ва тасвирланадиган асосий маълумотлар ҳам карталарда бўлиб ҳисобланади;
- компьютер графикаси эса картографик манбаларни рақамли баён этишга ўз усулларини тақдим этади;
- картография ГИСдан фойдаланиш мобайнида ихтиёрий картографик маҳсулотларни яратиш учун кучли восита ва жуда катта ҳажмдаги қурилмаларга эга бўлади.



2.1-расм. ГИСнинг тадқиқот услублари

Масофадан туриб зондлаш:


– самолёт ёки бошқа воситалардан олинган суратлар ГИС учун асосий географик маълумотлар манбаи бўлиб ҳисобланади;
- масофадан туриб олинган зондлаш материаллари дешифровка қилингач, ГИСнинг бошқа турдаги маълумотлари қатламлари билан осонгина бирлаштирилади;
- расмлар орқали тахлил ишларини ГИСнинг ўта мураккаб аналитик функциялари ёрдамида бажарилади.
Геодезия:
- Ерда олиб борилган план олиш натижасидан юқори аниқликдаги топографик карта, у асосида эса кўплаб мавзули карталарни тузиш имкони яратилади;
- Ернинг ва бошқа планеталарнинг шакли ва ўлчамлари ҳақида сифатли маълумотлар олишни, ер юзасидаги таянч нуқталарни аниқлаш методларини ишлаб чиқишни, ерлардан фойдаланишда экин турлари чегараларини аниқ белгилашни таъминлайди;
- қишлоқ хўжалик ерларининг ҳолатини ва улардан фойдаланиш карта ва планларни GPS ва электрон тахеометрларни қўллаш асосида тузиш методлари ва услублари ўрганилади.
Фотограмметрия:
- ер юзасида жойлашган обьектларнинг ўрнини, ўлчамини ва шаклини аниқлаш методларини фотографик тасвирлар орқали ишлаб чиқади, булар эса аэро- ва космик фотосуратларни қайта ишлаш технологик жараёнининг асосий қисми бўлиб ҳисобланади.
Информатика:
- автоматик лойиҳалашда, маълумотларни киритиш, тасвирлаш ва узатишда, у асосида эса уч ўлчамли объектларни ҳосил қилишда алоҳида аҳамият касб этади;
- компьютер графикасида эришилган ютуқлар графикли объектларни қайта ишлашда, намойиш этишда, айниқса нашр қилиш воситаларида кенг ишлатилмоқда;
- маълумотлар базасини бошқариш тизими (СУБД) – маълумотларни рақамли кўрсатишда, катта ҳажмли ахборотларни тизимини ўрганишда ва қайта ишлашда, уларга мурожаат қилишда, сақлашда ва янгилашда етарли даражада усуллар билан таъминламоқда;
Математика ва статистика:
- ГИС математиканинг турли соҳаларида - геометрия, шакллар ва маълумотлар базаси назарияси, бошқаришни оптималлаштириш, статистика ва бошқариш тизимларини лойиҳалашда, фазовий маълумотларни тахлил қилишда ва моделлаштиришда кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирда ГИС Ер юзасининг миллионлаб тадқиқотчиларига хизмат қилаётган соҳа ҳисобланади. Улар ГИСни турли соҳаларда қўлламоқдалар – глобал муаммоларни ўрганишда (худудларнинг ифлосланиши, қишлоқ хўжалигини қайта ташкил этиш, табиий офатларни ўрганиш ва ҳ.к.) ва амалий масалаларни ечишда (пунктлар орасидаги масофаларни аниқлашда, янги аҳоли пунктларини оптимал жойлаштиришда, электр энергияси ва нефть ва газ тармоқларини ўтказишда, маҳалий бошқариш ашкилотларининг ер муносабатлари масалаларини ечишда ва ҳ.к.). Бундай йирик масалалар ГИСда қандай ечилади? Бунинг учун ГИСнинг тузилиши, ишлаш принципи ва ундан фойдаланиш йўлларини кўриб чиқамиз.
Download 182,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish