“Геофизик тадқиқотлар усуллари”



Download 366,75 Kb.
bet5/6
Sana22.03.2022
Hajmi366,75 Kb.
#505707
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Seysmorazvetka asboblar

76-расм. Тўлиқ қайтган тўлқин (а) ва тўла қайтмаган тўлқинлар (б) турли ва ҳосил бўлиш схемаси.
Маълум сейсмогеологик шароитларда, айрим чегараларда алмашувчи қайтган ва синган тўлқинлар пайдо бўлади. Муҳит тўғрисида алмашувчи ва кўндаланг тўлқинлар қўшимча маълумот берсада, (мустақил алмашиш ва кўндаланг тўлқин усулларга ажратиш мумкин), улар қайтган тўлқин усулида қўлланиладиган бир марта қайтган тўлқинларни ажратишда баъзи қийинчиликларни туғдиради.
Бир марта қайтган бўйлама тўлқинларни бошқа тўлқинлардан ажратиб олишда турли интерференцион тизим қўлланилади.
Улар маълум йўналишдаги тўлқинни қайд қилувчи асбоблар, усуллар ва интерпретацион йўлларини ўз ичига олади. Интерференцион тизим, эластик тебранишларни бир ѐки бир нечта каналлар бўйича қўшиш билан амалга оширилади. Айрим ҳолларда ѐзувга, вақт мобайнида бўлган қўшимча силжима сигналлар киритилади. Бундай йиғиндилар (интерференция) натижасида, керакли қайтган тўлқин алоҳида белгиланиб, тебраниши ѐзиб олинади. Турли йўналишда келаѐтган эластик тўлқинларнинг (сейсмик радиациянинг турли бурчаклиги) туюлувчи тезлиги, частотаси ва амплитудаси турлича бўлиши бунга имконият беради.
Турли интерференцион тизимлар мавжуд. Интерференцион тизимнинг энг оддийси; сейсмоприѐмник ва қўзғатиш манбаларини гурухлашдир. Сейсмоприѐмникларни гуруҳлашда уларнинг бир қатори бўйлама ѐки кесишувчи ҳолатда профилга бутун майдон бўйича ўрнатилади ва битта кучайтиргичга уланади, натижада битта йиғилган сигнал қайд қилинади. Ҳар бир воситадаги (каналдаги) сейсмоприѐмниклар миқдори, уларнинг оралиқларидаги масофа (20-100 м ларда) жуда синчковлик билан белгиланади ва шундагина, керакли тўлқинни яхши ажратишга эришилади. Гурухлашда сейсмоприѐмникда бир вақтда келган тезлиги катта бўлган қайтган тўлқинлар кучаяди, бошқа йўналишдан келганлари эса, тезлиги кичик бўлган халақит берувчи тўлқинлар кучсизлантирилади.
Манбаларни гуруҳлашда, тўлқин бир нечта пунктда бир вақтнинг ўзида ҳосил қилинади. Бу, тушувчи тўлқинлар текис фронтини ҳосил қилади ва қайтган тўлқинлар ѐзувини осонлаштиради.
Интерференцион тизимнинг биттаси – бошқарилувчи йўналишни қабул қилиш бўлиб, уни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, қайтган тўлқин усулининг алоҳида вариантини юзага келтирди.
Бошқарилувчи йўналишнинг қабул усулининг моҳияти, эластик тебраниш йўналишини қабул қилишда, ѐзувга сунъий вақтли силжишлар киритишдан иборат (турли вақтдаги тебранишни жамлаш). Сейсмограммадан сигналларни жамлашда, вақт бўйича силжиш натижасида, мураккаб интерференцион кўриниш пайдо бўлади.
Силжиш вақтини ўзгартириб кўпгина тўлқинлар орасидан аниқ бурчак ва юзага эга бўлган қайтган тўлқинни ажратиш мумкин.
Нефт ва газ конларини аниқлашдаги мукаммал сейсморазведка, майдон бўйича интерференцион кузатиш тизими, кейинчалик уч ўлчамли таҳлил йўли билан олиб борилади. У квадратли турида 1000 гача сейсмоприѐмник ўрнатиш билан амалга оширилади. Турли тўлқин қўзғатиш (қўзғатиш) пунктларидан тебранишлар тарқатилади, ер остидаги тузилма ҳар томондан ўрганилади. Натижада Ер ичкарисининг қамровли голографик расмси ҳосил бўлади.
Синган тўлқин усулида кузатиш тизимлари. Тўлқин қўзғатиш пункти атрофида бош синган тўлқин кузатилмайди. Синган тўлқин усулида кузатиш тизими шундай олиб борилиши керакки, бунда қўзғатиш пункти атрофида сейсмоприѐмникларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмасдир. Синган тўлқин усулининг маълумотлари профил бўйича турли тўлқин қўзғатиш пунктидан иккита учрашувчи годографлар тузиш йўли билан ишончли интерпретация қилинади. Бунинг учун кузатиш тизими шундай қурилиши керакки, иккита қўзғатувчи пунктлар оралиғида олинган годографлардан учрашувчи ѐки кетма-кет жойлашган пунктлардан қувлаб етувчи годографлар тузиш мумкин бўлсин. Битта чегарадан қувлаб етувчи годографлар бир кузатув оралиғида параллел бўлиши сабабли уларни параллел силжиши орқали умумий годографлар чизилади. Одатда, профил бўйлаб узлуксиз кузатишни таъминловчи тўлиқ
корреляцион–таққослаб кузатиш тизими қўлланилади. Синган тўлқин усулида: бир, икки, уч қўзғатиш оралиғидан кейин, узлуксиз профиллаш тизимидан фойдаланилади.
Оддий геологик шароитда синган тўлқинлар кучли бўлиб, ѐзма шакллари ва туюлувчи тезликлар бўйича яхши фарқланишида тўлиқсиз кузатиш тизимларидан фойдаланилади. Уларда ўзаро нуқталардаги вақтларни тенглаштириши қувлаб етувчи годографлар ўхшаш аломати бўйича ўтказилади. Бундай шароитлар кристаллик пойдевор, тош тузи ва бошқалар юзасидан ҳосил бўлган синган тўлқинларни кузатишда бўлади.
Синган тўлқин усулида сейсмоприѐмниклар орасидаги масофа 10 м дан 100 м гача ўзгаради, мукаммал муҳандис – геологик тадқиқотларда эса, у 1-5 дан 5-10 м гача бўлади. Синган тўлқинлари, тўлқин қўзғатиш пунктидан узоқда кузатилиши сабабли, частота спектрининг камайганлиги билан фарқланади. Шу сабабли паст частотали саралашни ишлатилишида қайтган, тўғри ва бошқа синган тўлқинларга нисбатан частотаси катта бўлган тўлқинлар сўндирилади.

Download 366,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish