1
“ГЕОЭКОЛОГИЯ ВА ЛАНДШАФТ ЭКОЛОГИЯСИ” фанидан амалий
ишларни бажариш ва топшириш тартиби
1-амалий иш. Геоэкологик индикаторлардан фойдаланиб табиий муҳит ҳолатини
таҳлил қилиш. Ўз ўлкасидаги геоэкологик муаммоларни тавсифлаш
Ишнинг мақсади:
Геоэкологик индикаторлардан фойдаланиб табиий муҳит
ҳолатини таҳлил қилиш, ўз ўлкасидаги геоэкологик муаммоларни тавсифлаш кўникма
ва малакаларини ҳосил қилиш.
I.
Керак бўладиган ўқув қуроллари:
Ўзбекистонда атроф муҳит ҳолатини экологик кўрсаткичлар асосида баҳолаш
атласи. Тошкент. 2008.
Чизғич, қора қалам
Рангли ручкалар (гел) ва рангли қаламлар
II.
Ишни бажариш тартиби
1-вазифа
. Ўзбекистонда атроф муҳит ҳолатини экологик кўрсаткичлар асосида
баҳолаш атласида берилган карталардан фойдаланиб қуйидагиларни аниқлаш:
1.
Атмосферанинг ифлосланиш индекси (АИИ
5
) нинг кўрсаткичлари ва миқдори;
2.
Ер ости сувларининг минераллашуви кўрсаткичлари ва ўлчов бирликлари;
3.
Ер усти сувларининг ифлосланиш индекси (СИИ)нинг тавсифи ва қийматлари;
4.
Дарѐлар сувининг сифати;
5.
Суғориладиган ерларнинг шўрланиши даражалари ва миқдорини аниқлаш.
2-вазифа
. Ўзбекистонда атроф муҳит ҳолатини экологик кўрсаткичлар асосида
баҳолаш атласида берилган карталардан фойдаланиб қуйидагиларни бажариш:
1. Ўзбекистон шаҳарларини АИИ
5
кўрсаткичининг камайиб бориш тартиби бўйича
рўйхатини тузиш ва уларга тавсиф ѐзиш. Тавсифда шаҳарларнинг атмосфераси
ифлосланишига сабаб бўлувчи омиллар, манбалар ва бошқалар бўйича маълумот ѐзиш.
2. Ўзбекистон ҳудудини ер ости сувларининг минераллашуви даражаси бўйича
тавсифлаб ѐзиш. Бунда ер ости сувларининг минераллашув даражаси юқори ѐки кам
бўлишига сабаб бўлувчи омиллар, манбалар хақида маълумотлар ѐзиш.
3. Дарѐ сувларининг ифлосланиш индекси (СИИ) бўйича таҳлилий маълумотлар
ѐзиш. Бунда ер усти сувларининг ифлосланишига таъсир этувчи манбалар хақида
маълумотлар ѐзиш.
4. Атласнинг 59-бетидаги “Дарѐлар сувининг сифати” картасидан фойдаланиб
республикамиз ҳудудини ер усти сувларининг ифлосланиш индекси бўйича тавсифлаб
ѐзиш.
5. Ўзбекистон ҳудудини суғориладиган ерларнинг шўрланиши даражаси бўйича
тавсифлаб ѐзиш. Бунда суғориладиган ерларнинг шўрланиши даражаси юқори ѐки кам
бўлишига сабаб бўлувчи омиллар, манбалар, хўжалик фаолиятининг таъсири хақида
маълумотлар ѐзиш.
III. Хулосалар чиқариш
Олинган назарий билимлар ва адабиѐтлардан, амалий машғулотни бажаришда
ҳосил бўлган кўникмаларидан фойдаланиб республикамиз атроф муҳитининг ҳолати,
геоэкологик муаммолари, уларга сабаб бўлувчи манбалар ва омиллар хақида хулосалар
чиқариш.
IV. Тайёр бўлган ишни ҳимоя қилиш
Ишнинг мазмун-моҳиятини ва олинган хулосаларини айтиб бериш, мавзуга оид
саволларга жавоб бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |