Мустақил ечиш учун масалалар:
1:10 000, 1:200 000, 1:5000, 1:100 000, 1:25 000, 1:2000, 1:50 000
масштабли карталарнинг 1 сантиметрига жойида тўғри келадиган чизиқ узунликлари ҳисоблансин.
Бир картанинг масштаби 1:10 000, бошқаси эса 1:25 000. Қайси масштаб йирикроқ? Икки карталардан қайси бири жойнинг катта ҳудудини қамраб олади ва неча марта?
Картанинг масштаби 1:10 000. Қайси масштаб ундан икки маротаба йирик, ва қайси бири беш маротаба майда?
Картанинг бир сантиметрига жойда 1 км дан кўп масофа тўғри келади. Ушбу картанинг 1:100 000 масштабли картага нисбатан йирикроқ ёки майдалигини аниқланг.
1:100 000 ва 50 000 масштабли карталарда икки дарёнинг бир қисми тасвирланган. Қайси дарё жойида энлироқ ва неча маротаба, агарда картада улар эни тахминан бир хил бўлса?
2, 57 см чизиқ кесмаси 1:25 000, 1:10 000 масштабли карталарда қўйил-ган. Ҳар бир икки карталар учун ушбу кесмага жойда қайси горизонтал қўйилиши тўғри келади.
0,5 м; 10 м; 2,5 м; 100 м га тенг масштаб аниқликларига қайси сонли масшатбларини қийматлари тўғри келади?
Масштаби 1:50 000, 1:25 000, 1:5000, 1:10 000 карталарда эни 5 м йўлни икки чизиқ билан тасвирлаш мумкинми?
Жойда ўлчанган чизиқнинг горизонтал қўйилиши S = 316 м. Ўлчанган масофани масштаби 1:5000, 1:2000 ва 1:10 000 планларда мувофиқ қўйиш учун (см) кесма узунликларни қанча олиш керак.
Картанинг масштаби 1:10000, 1:25000, 1:5000. Ушбу карталарнинг ҳар
бирида жойдаги чизиқнинг кандай энг кичик горизонтал қўйилишини тузиш мумкин?
3.3. Топографик карта ва планларнинг номенклатураси ва варақларга бўлиниши
Катта ҳудудларнинг топографик карталаридан қулай фойдаланиш учун улар чегараланган форматли алоҳида варақаларда чоп этилади ва бирлашган варақаларга бўлиниш системасини ташкил қилади.
Карта варақаларини белгилаш системасида карталарнинг ҳар бир варағи маълум белгиларга эга бўлади ва уни карта номенклатураси дейилади. Карталарни варақаларга бўлишда тўғри бурчакли ва трапецияли услуб қўлланади. Биринчи ҳолатда варақалар берилган ўлчамда тўғри бурчакли рамкалар билан чегараланган бўлиб, улар тўғри бурчакли координаталар тўри чизиқлари билан бирлашган. Бундай варақаларга бўлиниши масштаби 1:5000 ва ундан кичикроқ топографик планлар учун қўлланилади.
Трапецияли варақаларга бўлиш системасида алоҳида варақаларни рамкалари бўлиб, меридиан ва параллеллар чизиқлари хизмат қилади.
Картани варақларга бўлиш хамда варақлар номенклатурасини белгилаш учун бутун ер курасининг сирти узоқлиги бўйича ҳар 60 дан меридианлар орқали 60 та колоннага бўлинади. Колонналар араб рақамлар билан Гринвич меридианнинг Тинч океандаги шахобчасидан ғарбдан шарққа қараб 1 дан 60 гача номерланади.
Колонналар экватордан бошлаб, шимолий ва жанубий қутбларга томон ҳар 40 дан ўтказиладиган параллелар орқали қаторларга бўлинади. Қаторлар ўрни лотин алфавитининг бош ҳарфлари билан белгиланади. Бундай бўлинишдан ҳосил бўлган, хамда Гаусс проекциясида текисликка редуцирланган трапециялар 1:1000 000 масштабли карталарнинг ички, рамкаси-ни ташкил қилади. Ушбу масштабдаги карталар варақаларининг номенклатураси қаторларнинг белгиланадиган ҳарфлар ва колонналар номерини белгиланувчи рақамлардан иборат, (масалан N - 36, К - 42, М – 53 ва ҳ.к). Қатор ва колонналарга бўлиш, номерлаш, белгилаш 4 - шаклда тўла кўрсатилган.
4– шакл. Топографик карталар варағаларининг номенклатураси
Do'stlaringiz bilan baham: |