ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ Геодезия 1-курс.ММИ-91 гуруҳ талабаси:Босимов Рустам Режа - Геодезия фани ва унинг вазифалари
- Геодезиянинг мамлакат ҳўжалиги ривожланишидаги ўрни
Геодезия-ер ҳақидаги қадимги фанлардан биридир.Геодезия юнонча сўз бўлиб,(гео)-ер дезия бўлиш яъни ерни бўлиш дегани.
Геодезия-ернинг шакли ва катталигини ўрганишда, ер юзасидаги нуқталарнинг бир-бирига нисбатан ҳолатини аниқлашда, ер юзасининг карта, план ва профилларини тузишда ҳамда инженерлик иншоотларини барпо қилишда ва улардан фойданишда бажариладиган ўлчашлар назарияси ва амалиёти ҳақидаги фандир.
Геодезия сўзи фанни келиб чиқишини кўрсатади, лекин унинг ҳозирги вақтдаги мазмун ва моҳиятини ифоламайди. - Бундан кўриниб турибдики геодезия фан сифатида инсоният хаётининг ривожланиш давридаги ер майдонларни ўлчаш ва бўлиш билан боғлиқ амалий заруриятдан келиб чиққан фан сифатида юзага келган.
- Замонавий геодезия фани серқирра бўлиб, у маълум бир геодезик асбоблар ёрдамида, маълум бир услубиятда, маълум бир катталикларни жойда ўлчаш ва ўлчаш натижаларини маълум бир математик ҳисоблаш ва чизмаларни тузиш, хамда мураккаб илмий ва илмий техник масалаларни ечиш билан шуғулланади.
- Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш геодезия фанининг асосий илмий вазифаси ҳисобланади.
Топография (геодезия) фани -ер сиртидаги катта бўлмаган ҳудудларнинг қуруқлик қисмини топографик карта, план ва профилларини тузиш мақсадида бажариладиган геодезик ўлчаш ишлар назарияси ва амалиёти билан шуғулланади. Топография (геодезия) фани -ер сиртидаги катта бўлмаган ҳудудларнинг қуруқлик қисмини топографик карта, план ва профилларини тузиш мақсадида бажариладиган геодезик ўлчаш ишлар назарияси ва амалиёти билан шуғулланади. Олий геодезия фани -ер шакли ва катталигини юқори даражада аниқлаш масалалари билан шуғулланади. Геодезик астрономия фани-осмон ёритгичларини кузатиш орқали геодезик таянч тўрлари учун керакли маълумотларни аниқлаш масалалари билан шуғулланади. Фотограмметрия- фотосуратлар орқали суратга олинган объектларни ўзаро ҳолатини аниқлаш ва суратга олиш ва фотосуратларда ўлчашларни бажариш усуллари ва асбобларини ўрганадиган фандир. Геодезия илмий техник ва амалий вазифалари - Танланган координатасистемасида ер юзидаги айрим нуқталарнинг ҳолатини аниқлаш;
- Турли мақсадлар учун жойнинг карта ва планларини тузиш;
- Лойиҳалаш, қурилиш, инженерлик иншоотларидан фойдаланиш, ер юзаси ва унинг қаридаги қазилма бойликлардан мақсадидаги ер юзасида ва унинг остидаги ўлчаш ишларини бажариш;
- Ҳарбий мақсадлардаги геодезик маълумотларни тайёрлаш ва ҳ.к.
Геодезиянинг мамлакат хўжалиги ривожланишидаги ўрни - Геодезик ишлар саноат қурилиши, йўл қурилишида ҳам муҳим аҳамиятга эга янги шахар ва қишлоқларни бунёд этиш, аҳоли яшайдиган пунктларни планлаштириш каби муҳим ишларни геодезик ишларсиз ва топографик карталарсиз амалга ошириб бўлмайди.
- Ҳар қандай бино, уй ва йўл қурилишининг самарадорлиги, қурилиш нархи, улардан фойдаланиш иқтисодий кўрсатгичларига асосан геодезик ишларнинг қанчалик аниқ бажарилганлигига ва геодезик маълумотлардан қанчалик тўғри фойдаланилганлигига боғлиқ.
- Геодезик ўлчаш ишлари, топографик карталар ва аерофотосьемка материаллари мамлакатимиз мудофаа қобилиятини ошириш воситаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |