Геном ДНКсини ажратиш усуллари
Ўсимликнинг ёш барг тўқимасидан геном ДНКсини ажратишнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардан иборат:
1. Фенол-хлороформ усули. Бу усул бироз эскирган усуллардан бири бўлиб, унда фойдаланиладиган реагентлар, хусусан фенол инсон саломатлиги учун ўта ҳавфли модда ҳисобланади. Бундан ташқари, ажратилган ДНК тоза ва сифатли бўлмаслиги молекуляр тадқиқотлар ўтказиш учун ҳалақит беради.
2. ДНК ажратиш учун махсус тўпламлардан (кит) фойдаланиш. Бошқа усулларга нисбатан бу усулдаги бир неча босқичлар реагентларнинг бир-бирига мос равишда бирлаштирилиши ҳисобига қисқартирилган. Ушбу усул ёрдамида ДНК сифатли ва жуда тез ажратилади. Шундай бўлсада тўпламнинг ўта қимматлилиги эвазига мазкур усул кенг оммалашмаган.
3. СТАБ усули. Бу усулни қўллаб ўсимлик тўқимасидан геном ДНКси ажратиш анчагина самарали ва сифатлидир. Бу усулда барча ўсимлик турларидан ДНК ажратиш мумкин бўлиб, ишлатилаётган реагентлар инсон саломатлиги учун хавфсиз ва бошқа усулларга қараганда арзон ҳисобланади.
Тадқиқот ишида буғдойнинг ёш барг тўқимасидан геном ДНК сини ажратишда инсон саломатлиги учун хавфсиз ва бошқа усулларга қараганда арзон бўлган СТАВ усулидан фойдаланилди. Қуйида бу усулнинг босқичлар кетма-кетлиги келтирилган.
ДНК ажратиш учун тўқима танлаш
Нуклеин кислотаси ҳар бир ҳужайрада мавжуд бўлиб, ДНК ни хоҳлаган тўқимадан яъни ҳужайралар кам бўлган жойлардан ҳатто ҳайвон суяклари, балиқ тангачалари ёки дарахт пўстлоқларидан ажратиш мумкин.
1-расм. Тадқиқот намуналаридан биологик материал (барг намуналари) йиғиб олиш жараёнлари.
Ҳар бир ҳайвон ёки ўсимлик организм тўқималарида ДНК бир хилда бўлади. Баъзиларида насл қолдириш хусусияти мавжуд бўлиб бошқа нарсалар ёғ, бошқаларда эса суякли тўқимага ўхшаб ДНК миқдори кам бўлади. Бундан ташқари шундай тўқималар мавжудки, ҳужайраларида иккиланган хромосомалар бўлади, шу сабабли ДНК миқдори бошқа ҳужайраларга нисбатан икки баравар кўп бўлади. ДНК миқдори ёғочлашган дарахтга нисбатан унинг ёш новдаларида, баргида ва ўсимлик уруғларида кўп бўлади. Агар тадқиқотчи олдига бирон-бир маҳсус вазифа қўйилмаган бўлса, у ҳолда ўзи учун шундай тўқима олиши керакки қўш ҳужайралари кам ва ҳужайрани ўзи кўп бўладиганларини, иложи борича тўқимадан осон ажраладиган, ҳужайралар эса оқсиллар (мускул ҳужайралар), липидлар (ёғ ҳужайралар) ёки полисахаридлар (мия ҳужайралари) билан тўйинмаган бўлиши керак. Тадқиқотда биз буғдой геноми ДНК сини ажратиб олиш учун буғдой ўсимлигининг ёш барглардан фойдаландик.
Do'stlaringiz bilan baham: |