Геном днксини ажратиш усуллари


Тўқималарни ҳужайрага қадар майдалаш



Download 0,85 Mb.
bet2/7
Sana11.06.2022
Hajmi0,85 Mb.
#654947
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5204059272375179381

Тўқималарни ҳужайрага қадар майдалаш
ДНКси ажратиб олиниши керак бўлган барг тўқимасини ҳужайраларга майдалаш учун уни чинни идишга солинади ва устига -800C суюқ азот қуйилиб уни чинни таёқ билан майдаланади . Механик ажратганда тўқима суюқ азот тасирида бошқа бошқа ҳужайраларга ажралади. Натижада бир-бирига боғланишни меҳаник ажратиш учун камроқ куч талаб этилади ва ҳужайралар кам жароҳатланади. Юқоридаги усул учун жароҳатланмаган ҳужайралар керак бўлади, яхшиси янги музлатилган тўқималар бўлгани мақул, фақат сақлаш даврида муздан эритилмаган бўлиши керак.
Йирик молекулаларнинг ажралиши
Азот таъсирида бир-биридан ажралган ҳужайралар мембранаси ва унинг органоидларини фильтраций орқали ажратиб ташланади. Филтраций шу билан бир қаторда ДНК ажралишида йирик тўқима бўлакларини кимёвий воситалар ёрдамида қайта ишлайди. Ҳосил бўлган ҳужайраларни биринчи навбатда лизирловчи буфер орқали қайта ишланади. Ҳужайра мембрана қобиғи ва унинг ядросини эритиш учун 65оC ҳароратда 45 дақиқа давомида 2х СТАБ буферида инкубация қилинади. Натижада ҳужайранинг барча органоидлари ташқарига чиқади ва аралашма ёпишқоқ, чўзилувчан, ҳужайранинг олдинги суюқлигига нисбатан анча шаффоф бўлади. Аралашманинг бундай ўзгариши лизис муваффақиятли ўтганидан даракдир.
Оқсиллардан тозалаш
ДНК ни оқсиллардан тозалаш учун пробиркага лизатом билан хлороформ/изоамил спирти(24:1) аралашмаси қўшилади. Бизга маълумки, ДНК билан оқсиллар бир-бирига жуда мустаҳкам боғланган. Оқсилларни аралашмадан олиб ташлашнинг бир нечта этаплари мавжуд. Мисол учун, ундан энг осони денатурация ва чўкма устига тузли аралашма қўшишдир. Бизнинг шароитда ўсимлик ДНК сини оқсиллардан ҳоли қилиш учун бир неча дақиқа пробиркаларни центрафуга қиламиз. Бундан сўнг ҳамма ёки катта-кичик ҳужайра бўлаклари, парчаланган оқсиллар ва бошқа моддалар чўкма бўлиб пробирка тубига тушади. Таркибида асосан нуклеин кислоталар-ДНК ва РНК бўлган пробирканинг устки қатламидаги суюқлик (супернатант) ни бошқа пробиркага олиш керак бўлади. Лаборотория шароитида аралашмадаги кераксиз қисмлар фенол/хлороформ/изоамил спирти(25:24:1) аралашмаси билан олиб ташланади. Органик аралашма оқсилни ўзига бириктириб олади кейин центрафугадан олдин оғир сувли аралашма қисми суюқликни марказида қолади. Центрафугадан кейин хлороформ билан эриган оқсил пробирка тубида, ДНКли сувли қисми юқорисида жойлашган бўлади. Юқоридаги суюқлик (супернатант) бошқа пробиркага олинади ва устига суюқликдаги ДНК ни ивиши учун СТАБ преципитация буферидан қўшилади ва +650C ҳароратли сувли ҳаммомда маълум соат сақланади.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish