Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
81
тавсия қилинган эди [1]. Олиб борилган тадқиқотларнинг амалий натижаси
сифатида илк бор ушбу ДНК маркерлари мамлакатимиз ғўза селекциясига
тадбиқ қилинди.
Тадқиқот ишларида ғўза селекциясига
ДНК маркерлари асосида
“генларни пирамидалаш” технологиясини жорий этиш ва тола узунлиги,
пишиқлиги ҳамда элонгацияси яхшиланишига жавобгар локусларни битта
навга жамлаш асосида янги линиялар яратиш кўзда тутилган. Энг аввало,
реципиент ва донор линиялар ДНК маркерлари (BNL1604, BNL3650) бўйича
ўзаро полиморфизм асосида танлаб олинди.
Реципиент генотип сифатида
бошқа хўжалик белгилари яхши, бироқ юқорида келтирилган тола сифат
кўрсаткичлари жаҳон стандартларига мос келмайдиган Андижон-35 нави,
ҳамда донор линиялар сифатида геномида тола узунлиги, пишиқлиги ва
эластиклиги белгиларига генетик бириккан маркер аллеллари мавжуд Л-141
ва Saenr Pena 85 линияларидан фойдаланилди. Реципиент-нав ҳар
иккала
донор-генотиплар билан ўзаро дурагайлаш асосида чатиштирилди ва
Андижон-35xЛ-141
ҳамда
Андижон-35xSaenr
pena-85
дурагай
комбинациялари олинди. Ҳар икки комбинация F
1
дурагайлари ҳам ўзаро
чатиштирилиб F
1
(Андижон-35 x Л-141) x F
1
(Андижон-35 x Saenr pena-85)
мураккаб дурагай комбинацияси яратилди. Олинган мурракаб F
1
авлод
дурагай ўсимликлари Андижон-35 нави билан тўрт марта беккросс (қайта)
дурагайланди. Ҳар бир авлод дурагайларида тадқиқ қилинаётган локус
аллелининг (геннинг) ирсийланиши ва турғунлашиши
тегишли ДНК
маркерлари билан ПЗР скрининг асосида назорат қилиб борилди.
Фенотипик кузатувлар асосида индивидуал танлаб олинган, ҳар икки
QTL аллели бўйича гомозигота ҳолатидаги F
3
BC
4
дурагайлари тола
технологик кўрсаткичлари назорат (донор, реципиент ва стандарт)
намуналариники билан биргаликда HVI (High Volume Instrumentation- юқори
даражали ўлчов ускунаси) ускунасида таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига
кўра F
3
BC
4
авлод дурагайларида тола узунлиги ўртача – 1,18 дюйм,
пишиқлиги – 38,4 гс/текс ва элонгацияси 11,4 % ни ташкил этди. Назорат
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
82
намуналарида ушбу кўрсаткичлар қуйидагича эканлиги кузатилди; Л-141
донор линиясида тола узунлиги ўртача – 1,25 дюйм, пишиқлиги – 44,8
гс/текс; Saenr pena-85 донор линиясида тола элонгацияси ўртача – 9,9 % ни
ташкил этди. Реципиент Андижон-35 навида эса ушбу кўрсаткичлар
бирмунча паст эканлиги (тола узунлиги – 1,10 дюйм, пишиқлиги – 34,4
гс/текс ва элонгацияси – 8,8 %) кузатилди. Стандарт Наманган-77 навида
тола узунлиги ўртача – 1,09 дюйм, пишиқлиги – 30,1 гс/текс ва элонгацияси –
8,9 % ни ташкил этди.
Шундай қилиб, геномида маркер аллеллари гомозигота ҳолатида бўлган
F
3
BC
4
дурагайларда реципиент навга нисбатан тола пишиқлиги 10,5%, тола
узунлиги 6,8% ва тола элонгацияси 22.4% га яхшиланганлигини кўриш
мумкин. Худди шунингдек стандарт Наманган-77
навига нисбатан тола
пишиқлиги 22.5%, тола узунлиги 7,7% ва тола элонгацияси 22% га юқори
бўлган. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки МАС технологияси асосида
генларни пирамидалаш усули ғўза салекциясида юқори самара бермоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Abdurakhmonov IY, Kohel RJ, Yu JZ, Pepper AE,
Abdullaev AA,
Kushanov FN, Salakhutdinov IB, Buriev ZT, Saha S, Scheffler BE,
Jenkins JN,
Abdukarimov A (2008) Molecular diversity and association mapping of fiber
quality traits in exotic
G. hirsutum
L. germplasm. Genomics 92:478–487.
Do'stlaringiz bilan baham: