ГЕН НОКАУТ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ОЛИНГАН ҒЎЗА
ЛИНИЯЛАРИДАГИ ҚИММАТЛИ ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИНИ
МАҲАЛЛИЙ МЕҲНАТ НАВИГА ИНТРОГРЕССИЯ ҚИЛИШ
Норов Т.М., Шапулатов У.М., Аюбов М.С., Абдурахманова М.Ю., Аҳмедов
М.С., Жўраев А.А., Бўриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
info@genomics.uz
Истиқлол йилларида юртимизда ғўзанинг истиқболли, эртапишар, ташқи
муҳитнинг салбий таъсирларига чидамли, саноатбоп навларини яратиш,
уларнинг энг мақбулларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб
чиққан ҳолда жойлаштириш, бугунги кунда олимларимиз олдида турган
асосий вазифа саналади.
Олиб борилаётган илмий тадқиқотларимизда ғўзанинг Меҳнат навида
асосий миқдорий белгиларидан бўлган тола сифати кўрсаткичлари (Тола
узунлиги, пишиқлиги ва элонгацияси) ни яхшилашни мақсад қилгандик.
Тажрибада бошланғич ашё учун ген-нокаут технологияси асосида олинган
ғўза линиялари донор генотип сифатида, ҳамда маҳаллий Меҳнат ғўза нави
эса реципиент генотип сифатида танлаб олинди. Танлаб олинган генотиплар
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
72
ўзаро дурагайланди ва (Меҳнат х Т2-31-10 ва Меҳнат х Т2-1-7) дурагай
комбинациялари олинди. Олинган ген-нокаут дурагайлар тажриба майдонига
экилиб, улардан геном ДНКлар ажратилди ва ПЗР (полимераза занжир
реакцияси) усули асосида pHellsGate-8_
PHYA1
вектор констуркцияси мавжуд
бўлган дурагай ўсимликлар танлаб олинди. Танлаб олинган дурагай
ўсимликлар донор ўсимлиги билан икки маротаба қайта (back crossing)
чатиштирилди ва ҳар бир беккросс авлодда ПЗР скрининг қилиб борилди.
2014 йилда марказимиз тажриба хўжалигида F
1
BC
2
авлод дурагайларини ўз-
ўзига чатиштириш орқали F
2
BC
2
авлод олинди. 2015 йилда дала тажриба
майдонига F
2
BC
2
авлод дурагайларини 10 тадан 3 та такрорда назорат навлар
билан биргаликда экилди. Назорат сифатида F
1
BC
1
дурагайларида бeккросс
натижасида сегрегацияланган 0 дурагай ўсимликлари ва Меҳнат нави танлаб
олинди. Ҳар бир тажриба намуналари морфологик ва хўжалик белгилари
бўйича яхшилаб ўрганилди ва тола технологик кўрсаткичлари “Сифат”
сертификатлаш марказида таҳлил қилинди. Таҳлил учун 3 та такрорда
экилган (Меҳнат х Т2-31-10 ва Меҳнат х Т2-1-7) жами 180 та F
3
BC
2
авлод
дурагайлари, 30 тадан ноль гибрид ва Меҳнат нави намуналари юборилган
эди. Таҳлил натижаларига кўра F
3
BC
2
(Меҳнат х Т2-31-10) авлод
ўсимликларида тола узунлиги 1,22 дюйм, пишиқлиги 37,0 гр/текс ва
элонгацияси 9,2% ни, ноль гибрид ўсимликларида тола узунлиги 1,11 дюйм,
пишиқлиги 35,5 гр/ текс ва элонгацияси 8,3% ни, Меҳнат навининг тола
узунлиги 1,05 дюйм, пишиқлиги 40,8 гр/ текс ва элонгацияси 7,6% ни ташкил
этган бўлса, F
3
BC
2
(Меҳнат х Т2-1-7) авлод ўсимликларида тола узунлиги
1,26 дюйм, пишиқлиги 38,1 гр/текс ва элонгацияси 9,3% ни, ноль сегрегант
ўсимликларида тола узунлиги 1,18 дюйм, пишиқлиги 36 гр/ текс ва
элонгацияси 8,8% ни, Меҳнат навининг тола узунлиги 1,06 дюйм, пишиқлиги
41 гр/ текс ва элонгацияси 7,9% ни ташкил этган. Таҳлил натижаларидан
олинган маълумотлар ҳақиқатдан ҳам янги дурагайларда ўзининг ижобий
таъсирини кўрсатмоқда.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
73
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки ген-нокаут технологияси асосида
яратилган линиялар маҳаллий навларни тола сифатини яхшилашда
бошланғич, сифатли ашё бўлиб хизмат қилади. Ҳозирда ушбу линияларнинг
тола чиқими, тола индекси, каби толанинг миқдорий кўрсаткичлари устида
лаборатория тадқиқотлари давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |