Генетик трансформация
Ti-плазмидлар қулай табиий векторлардир, чунки уларнинг Т-ДНКси 25 н.к.-к. га тенг тўғри чизиқли такрорланувчи кетма-кетлик билан чегараланган, улар орасига керакли генни киритиш ва у Т-ДНК каби ўсимлик ҳужайрасига кўчирилади. Трансген ўсимликлар модификацияланган Т-ДНК иштирокида олинади, унда онкогенлар керакли генлар билан алмаштирилади.
Ti-плазмидасини генларни ўсимлик ҳужайрасига ўтказиш учун вектор сифатида фойдаланиши:
А - Ti-плазмида тузилиши: вирулентликнинг vir –қисми; 25 нуклеотид кетма-кетликлар, улар орасига керакли ген киритилади; ori – репликация бошланиш нуқтаси; Б – айланувчи векторнинг олиниши, у генларни ўсимлик ҳужай-расига кўчириб ўтказили-шига хизмат қилади; В - E.coli нинг Т-ДНК ва R-плазмидалари асосида айланувчи вектор; Tetr – тетрациклинга чидамлилик гени; ori – плазмида репликацияси бошланиш нуқтаси.
Генетик трансформация
Векторсиз системалар бегона ДНКни ўсимлик протопластига тўғридан-тўғри ўтказиш имконини беради. Бу ҳолда электропорация, микроинъекция ва баллистик усуллардан фойдаланилади.
Генетик трансформация
Электропорация методи.
Электропорация – қисқа вақтли электр зарядлари протопласт мембранаси ўтказувчанлигини ошириб, бегона ДНК киришини енгиллаштиради. Бу усул билан маккажўхори, шоли ва шакар қамиш трансген ўсимликлари олинган.
Генетик трансформация
Микроинъекция усулида ДНКни киритиш.
Микроинъекцияда микроскоп остида шиша игна ёрдамида ҳужайра ядросига ДНК киритилади. Бу усул билан арпа ва карам трансген ўсимликлари олинган.
Генетик трансформация
Баллистик усул бугунги кунда бир уруғ паллали ўсимликлар трансформациясида энг самарали усулдир. Бу усулда диаметри 0,6-1,2 мкм бўлган вольфрам заррасига трансформация учун керакли генетик конструкциясини тутувчи ДНК вектор пуркалади. Кейин бу заррачаларни целлофан подложкага юргизиб, баллистик замбарак ичига жойланади, унинг ишлаш принципи босимнинг ўзгаришига асосланган. Босим пасайтирилганда баллистик замбаракдан катта тезлик билан вольфрам зарралари отилади ва трансформацияланувчи ҳужайра ядро ва плазмасига киради. Бу усул билан шоли, буғдой ва маккажўхори трансформантлари олинган.
ДНКнинг тўғридан-тўғри ўсимлик протопластига ўтказилиши липосомалар – шарсимон зарралар ёрдамида бўлиши мумкин, уларнинг мембранаси фосфолипиддан иборат. Зарралар трансформацияланувчи ДНКни ўраб олиб, нуклеазалардан ҳимоя қилади. Липосомаларни фосфолипидларнинг сувсимон эмульсияларини ультратовуш билан ишлов бериб ёки чайқатиб яратиш мумкин. Липосомалар ёрдамида ўсимлик протопластига Ti-плазмид ДНКсини, шунингдек, бутун метафазали хромосомаларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |