Гельминт сўзи грекча «гельминс» сўзидан олинган бўлиб, «гижжа, қурт»



Download 36,59 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi36,59 Kb.
#251289
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу гелминтозлар

14ЭНТЕРОБИОЗ Қўзғатувчиси – Enterobius vermicularis Ичак гельминтози, яширин клиник кечиши билан характерланади, ягона клиник белгиси – перианал соҳада қичишиш кузатилади (жинсий етилган урғочи гельминтларнинг тухум қўйиши ҳисобига). Урғочи гельминтнинг ҳаёт давомийлиги 110 кун. Инвазиянинг давомийлиги реинвазия ҳисобига узоқ вақтга чўзилиши мумкин.
15Энтеробиоз қўзғатувчиси (острица) Enterobius vermicularis
16Энтеробиоз қўзғатувчисининг ҳаёт цикли
17 Острицалар ҳаёт циклининг асосий хусусиятлари: Миграциясиз ривожланади Инсон организми билан кучсиз контактда бўлади Иммуногенлиги паст Ичак фазасининг патогенлиги суст
18Энтеробиоз клиникаси ва ташхисоти Клиникаси. Урғочи острицанинг актив чиқишида касаллик перианал соҳа қичиши билан бошланади (юқишидан 35 кундан кейин). Бироқ перианал соҳадаги қичишиш ўртача 5% беморларда кузатилади. Манифест энтеробиоз умумий таъсирчанлик, ҳотира пасайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, мактабда ўзлаштириш пасайиши, бош оғриши, иштаҳа пасайиши, қоринда оғриқ, тана вазнида дефицит бўлиши, уйқу бузилиши, нотурғун ич келиши. Асоратлари: вульвовагинит, аногенитал прурит. Ташхиси. Ташхис перианал соҳадан олинган намуна – суртма (қиринди) текширувида острица тухумлари топилиши, острицаларнинг актив ёки пассив чиқиши аниқланишига асосланиб қўйилади.
19Энтеробиозни даволаш Энтеробиозни даволашда карбаматбензимидазол ҳосилалари (вермокс, медамин) бирмунча самарали натижа беради: Мебендазол (вермокс) – овқатланиш вақтида бир марталик ичишга буюрилади; 3 ёшгача бўлган болаларга – 0,025 г, 3-6 ёшдагиларга – 0,05 г, 7 ёш ва ундан катталарга – 0,1 г. Самарадорлиги – 80-87%. Медамин – суткасига 10 мг/кг дан 3 марта қабул қилиш учун (барча дозасини бирданига қабул қилиш мумкин), овқатдан кейин, кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Самарадорлиги – 92%. Даволаш самарадорлигининг назорати даволаш курси тугагач 15 кундан кейин ўтказилади.

20 Гименолепидоз – антропоноз ичак гельминтози Ошқозон-ичак трактининг шикастланиши билан кечади. Қўзғатувчиси. Пакана гижжа (Hymenolepis nana) – одам ва баъзи сичқонсимон кемирувчиларда паразитлик қилади. Морфологияси: майда гермофрадит цестода, узунлиги 0,5-5,0 см, танаси та бўғимлардан тузилган, бошчаси 4 та сўрғич ва та илмоқчалардан иборат. Охирги бўғимлари тўлиқ етилган бўғимлардан иборат. Паразитнинг одам организмидаги ҳаёти давомийлиги 1- 2 ой. Бироқ, кўп марталик экзоген юқтириш, ичак ичида ўз-ўзига юқтириш (аутоинвазия) ёки такроран ўз-ўзига юқтириш (аутосуперинвазия) ҳисобига инвазия бирмунча узоқ давом этиши мумкин. Одам организмида юзлаб жинсий етилган гижжаларни аниқлаш мумкин.

Download 36,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish