‘’Гамлет’’



Download 83 Kb.
Sana21.05.2022
Hajmi83 Kb.
#606368
Bog'liq
‘’Гамлет’’трагедияси


‘’Гамлет’’трагедияси.
Шекспир ижодида юз берган катта ўзгаришларни ифодалаган йирик асари ‘’Гамлет’’ /1601/ трагедиясидир.
Трагедиянинг бош қаҳрамони Дания қиролининг ўғли шаҳзода Гамлетдир. Отасининг мунофиқона ўлдирилишидан кўп ўтмай, онасининг мотам куни ‘’оёққа кийган бошмоғи‘’ тугамасданоқ отаси тахтини эгаллаган Клавдийга тегиб олиши Гамлетни чексиз азоб гирдобига ташлайди. Унинг кўзига бутун дунё ‘’тўнг, бемаъни ва тўмтоқ’’ кўринади.
Отасининг қотили ўз амакиси Клавдий эканини ота арвоҳи орқали аниқлаганидан сўнг, Гамлетни қайғуси яна ортади. Уканинг акани ўлдириб, унинг хам тахти, хам бахтига тажовуз қилиш каби бенихоя оғир жиноятга чидаш мумкин эмас эди. Шунинг учун Гамлет Клавдийнинг жирканч қиёфаси, мунофиқлигини фош этиб, ундан қасос олиш ўз зиммасига тушганини англайди. Гамлет суст, фаолиятсиздек бўлиб кўринса хам, ҳақиқатда у пассив киши эмас. Турмушдаги кескин қарама-қаршиликлар, бир томонда, отасининг ёвузларча ўлдирилиши, иккинчи томонда, Клавдий саройида бўлаетган бузғунчиликлар, ичилган ҳар бир коса майни замбарак отиш билан нишонлаш ва бошқа қабоҳатлар унинг жиддий ўйлашга мажбур этади.
Гуманист Гамлет ўрта аср қасосчисига ҳам ёки замондошлари Лаэрт, Фортинбрасга ҳам сира ўхшамайди. Улар қонга қон олиш билан чекланадилар, лекин Гамлет хақоратланган инсон учун уч олишни истайди. Гамлет қотилни , гарчи унда кучли химоя воситалари бўлса хам, ўлдириш учун имконият топа олар эди. Масалан, Клавдий ибодат қилаётган вақтида Гамлет ўз бурчини бажариши мумкин эди. Лекин у бундай қилмайди. Чунки Гамлет кўккисидан ва мунофиқона рўл билан эмас, балки ҳеч кимдан шубҳа қолдирмайдиган йўл – очиқ кураш йўли билан қасос олишни, қотилни жиноят устида ушлаб жазолашни истайди. Клавдийнинг жиноятига ўхшаб кетадиган воқеани кўрсатадиган ‘’Сичқон қопқони’’ уйинининг саҳнага қўйилиши Гамлет мақсадларининг амалга оширишга имкон беради. Қабиҳ хиёнат очилади. Бироқ шундан сўнг ҳам Гамлет дадил ҳаракат этолмайди, яна хаёлий азобларга кўмилади. Унинг бу вақтдаги вазияти машҳур ‘’хаёт ёки ўлим‘’ монологида очиқ акс этган ;
Тирик қолмоқ ё ўлмоқ? Шудир масала!
Қайси бири булардан бизга муносиб?
Шу дилозор фалакнинг таҳқирларига
Шикоятсиз –шиквасиз чидаб турмоқми?
Йўқса унга рад –бадал бериб қўзғалмоқ,
Қурол олиб е енгмок, е маҳв бўлмоқми?
Гамлет шахсияти мураккаб ва зиддиятли бўлса хам, лекин у бу саволга ижобий жавоб бериб разолатга қарши қўзғалиш керак , деган қарорга келадию
Гамлет онасининг хонасида у билан жиддий суҳбатлашиб ўтирган вақтида парда орқасида айғоқчилик қилиб турганлигини сезади ва шиддат билан қилич санчиб, уни ўлдиради. Гамлет бу одамни қирол деб ўйлаган эди, лекин бу ‘’телба жонсарак’’ Полоний бўлиб чиқади. Уни йўқ этиш пайига тушган кишилар учун ‘’чуқурроқ қудуқ қазиш’’ га тайёр турган Гамлет шубҳалар ичида қолган илгариги Гамлетга сира ўхшамайди.
Гамлетнинг ‘’девоналик ниқоби’’ сирларини англаган фосиқ ҳаёл Клавдий, бож ундириш баҳонаси билан уни Англияга сургун қилиб ҳалок этишга уриниши муваффақиятсиз чиққач, энди бошқача найранг ишлатишга ўтади. Отаси ва Офелиянинг ўлимига Гамлетни гуноҳкор деб кўрсатиб, Лаэртни унга қарши ундайди. Гамлет қиличбозлик олдидан ишлатилаётган ҳийла–найрангни сезади, энди у қатъий жанглардан ва ўлимдан қўрқмайди. ‘’Биз хам хурофотлардан баланд туришимиз керак,- дейди дўсти Горациога. -Чумчуқ ҳам ўлса, амри ҳақла ўлади. Агар толеимизда бир иш ҳозир рўёбга чиқиши керак экан, демак, уни кечиктириб бўлмайди. Ҳозир бўлиши керак. Кейинроқ бўлмас экан, демак, у иш ҳозир бўлиши керак. Агар ҳозир бўлмаса, барибир, ноилож ва нобуд бўлади. Шайланиб ўшани кутмоқ керак
-масала анна шунда’’. Трагедияда Гамлет Уйғониш даврининг йирик мутаффакири сифатида намоён бўлиб, чириган феодал олами эътиқодларига қаттиқ зарба беради, ‘’издан чиқиб кетган’’ ва бузилган асрини ‘’изга тушириш’’ ни ўз зиммасига юклатилган бурч деб билади.
Демак, Гамлет Уйғониш руҳи билан суғорилган Шекспирнинг драмматик дахоси яратган янги типдаги киши- адолат учун курашувчи гуманист образидир. Унинг характери мурраккаб шароитда, кўп ички ва ташки омилларга боғлиқ равишда ривожланиб боради.
Трагедияда Офелия ва лаэрт образлари Гамлетга душман дунёнинг яхши вакиллари сифатида тасвирланади. Бошқача хаёт шароитида, эҳтимол, улар ижобий вазиятларга эга бўлишлари мумкин эди, лекин Эльсинор муҳитида уларнинг яхши хаёллари йўққа чиқади ва охирида ўзлари халок бўладилар.
Гамлет инсон ақлининг эскилик устидан тантанамини акс эттирган Уйғониш даврининг хақиқий тимсолидир.
“Отелло”
“Отелло”/1604/ трагедиясининг сюжетига XV асрда яшаган итальян ёзувчиси Чинтионинг ‘’Венеция маври’’ новелласининг мазмуни асос қилиб олинган. Бироқ трагедия моҳияти жиҳатидан новелладан бутунлай фарқ қилади. Шекспир ўз замонаси илғор ғояларини ифодалаб жонли кишилар образини яратди. Трагедиянинг бош қаҳрамони араб Отеллодир. У ‘’ирқий’’ бўёқлардан озод, диний эътиқодлардан устун турувчи хақиқий инсон образидир.
Қабоҳатларнинг ижтимоий моҳиятини тушунмас, бузилган муҳаббатини қозонади. Ҳатто қалбида шубҳа туғилиб, Дездемонага ишонмай қўйган кезларда хам, унинг ерига бўлган муҳаббати ва самимийлиги сақланади, Дездемонага азоб беришни истамайди. Чунки Отелло табиатан кекчи эмас, балки очиқ кўнгил эди. Унинг Дездемонага бўлган шубҳалари Ягонинг найранглари туфайли пайдо бўлади.
Дастлаб Отелло ёвуз Ягонинг иғволарига ишонмайди, лекин Яго келтирган ‘’далиллар’’ содда мавр учун етарли бўлиб чиқади. Чунки инсон гўзаллигининг иньикоси деб билган Дездимонанинг ‘’вафосизлиги’’ хақидаги хуник гап ҳар қандай хотиннинг бевафолигига қараганда ҳам Отелло учун жуда даҳшатли туюлади. Ундаги азоб рашқ ташвишигина эмас, балки хотинининг софлигига бўлган ишончини йўқотиш туфайли туғилган қаттиқ қайғу ҳамдир. Бу кутилмаган воқеадан ғазабланган Отелло ҳақ иш ўч оламан деб Дездемонани фожиали равишда ҳалок этади. Бироқ у кўп ўтмай катта хато қилганини англайди. Бундан сўнг яшаш мумкин эмаслигини сезиб, Дездемонанинг жасади ёнида ўзини ўлдиради.
Дездемона гўзал хулқи ва чуқур инсоний фазилатлари билан ёркин гавдаланган образлардан биридир. У итоаткор ва чегараланган Офелияга ўхшамайди.
Яго фақат эгоистгина эмас, ўзидан қуйи мансабдаги кишиларга нисбатан сурбет ва уятсиздир. ‘’Хамёнини пулга тўлдириш’’ни яхши қурган бу зот Родригони лаққиллатиб, унинг бор бойлигини шилиб олади, яна уни Кассиога қарши гиж-гижлайди, жанжал кўнгилдагидек чиқмагач, оғир яраланган Родригога ёрдам бериш ўрнига, аксинча, мунофиқона ёвузлик билан уни ўлдиради.
Шуниси характерлики, Яго ким билан қандай муносабатда бўлишини яхши билади. Отелло билан муомаласида у ширин сўз ва хушомадгуй, Дездемонага нисбатан пичингчи, Родригони тахқирлашда дадил, ўз хотинига нисбатан қўпол ва беордир. Лекин очиқ жангда у жуда қўрқоқ, яширин воситаларни ишга солишда эса уста ва раҳмсиздир. У ўзидан бошқаларни одам ўрнида кўрмайдиган ва ҳеч кимга шафқат қилмайдиган, иложсиз ҳолларда ҳам ўзини йўқотмайдиган пасткаш, разил, худбин одам. Яго жаҳон адабиётида устомон ва маккор шахснинг мукаммал типик вакилидир.
Трагедиядаги ҳарактерли қаҳрамонлардан яна бири – Эмилия. У асарни бошида эрига кўр–кўрона итоат қилувчи фақир ва содда аёл сифатида тасвирланади. Дездемона тушириб қолдирган рўмолчани топиб олган Эмилия уни Ягога олиб бориб беради. Воқеа фожиали тусга кирган вақтда у эрининг ёвуз ниятини сезиб қолади ва жасорат билан уни фош этиб ташлашдан қайтмайди. Эмилия ҳам Дездемона каби бегуноҳ ҳалок бўлади.
Асарнинг бош қахрамонлари Отелло ва Дездемоналар юз тубан кетган Яго найрангларининг қурбони бўлсалар ҳам, бироқ уларнинг ҳақ иши нихоят ғалаба қилади.
“Кирол Лир”
“Кирол Лир” /1605/ трагедиясининг сюжети Холиншеднинг “Хроникалари”, шунингдек, Лир ҳақидаги бошқа манбалардан олинган. Лекин Шекспир бу темани қайта ишлаб, унга Глостер тарихини ҳам киритган. Бу пьеса драматик ҳолатнинг кескинлиги ва қўйилган масалаларнинг чуқурлиги билан бошқа трагедиялардан фарқ қилади. Асарда оила проблемалари ижтимоий –сиёсий воқеалар билан чамбарчас боғланиб кетади.
Кўпни кўрган ўз куч- кудратига ишонган кекса қирол Лир мол–мулкини уч қизига тақсимлаб бериш билан ‘’давлат ташвиши’’дан қутилмокчи бўлади. У қизларидан ўзига бўлган муҳаббат ва садоқатларини изҳор қилишларини сўрайди. Ката қизи Гонерилья билан ўртанча қизи Ргана уни дунёдаги барча нарсадан кўра ортиқроқ севишларини айтадилар. Кенжатойи Карделия эса опаларидан ортиқ ҳеч қандай Сўз айтолмаслиги, фақат бир фарзанд сифатида отасини ҳурматлашини билдиради.
Кўр-кўрона мақтовларга мойил қирол кичик қизининг бу жавобидан ғазабланиб, бутун давлатини ҳийлагар ва тилёғлама икки катта қизига бўлиб беради. Граф Кент ‘’тил жимлиги дил бўшлиғи белгиси эмас’’ деб унга нисбатан Карделия садоқати зур эканини айтганида мағрур Лир уни қувиб юборади, қизини эса бутун меросдан маҳрум этади. Каржелиянинг ақли ва гўзаллигига қойил қолган француз қироли унга уйланади.

ЖОН МИЛЬТОН.


/1608-1674/
XVII аср инглиз адабиётининг йирик вакили Мильтон 1608- йилда Лондонда нотариус оиласида туғилади. Бошланғич маълумотни авлиё Павел черкови қошидаги мактабда олди. Сўнгра Кеьбридж университетида ўқиди. Университетда монархияга Қарши пуританлик руҳидаги эркин фикрлар кенг тарқалган эди. Мильтон хам феодал реакцияси тарафдорлари ва монархия тузумига қарши курашади.
У сиёсий масалада университет ўқитувчилари билан тортишиб қолади ва вақтинча ўқишдан четлатилади. Мильтон университетга қайтгач ўқишни аъло кўрсаткичлар билан тугатади; магистр даражасини олади. Лондон яқинидаги отасининг мулкига бориб бир неча йил адабиёт билан шуғулланади. 1638 йилда Европа бўйлаб саёхат қилади. Францияга боради, узоқ вақт Италияда яшаб, унинг адабиёти ва санъати билан танишади. Англияда революцион воқеаларнинг ривожланиб бораётгани ҳақидаги хабарни эшитиши биланоқ дарҳол ватанига қайтиб, унинг сиёсий хаётига актив қатнашади. Мильтон дастлаб публицист сифатида ўз фолиятини бошлаб, индепендентлар билан алоқасини мустаҳкамлайди. 40-50 йилларда Мильтон республика учун тинмай хизмат қилади. Иш оғирлигидаан унинг кўзи ожизланиб қолади, лекин шунда ҳам у ишини давом эттиради. Бирин–кетин жанговар руҳда памфлетлар ёзади. 1660-йилда Стюартлар реставрацияси бошланган вақтда Мильтон учун ўлим хавфи туғилади. Роялистлар республикачи шоирни масхаралаб, унга қарши ва мфилитлар ёздилар. Бироқ Мильтон руҳан таслим бўлмайди ва феодал реакциясини фош этишни изчиллик билан давом эттиради 60-70 йилларда ёзган жанговар руҳдаги асарлари бунинг далилидир.
Республика тузумининг келажакдаги ғалабасига тўла ишонган Мильтон 1674 йилда вафот этади.
Мильтон ижодининг илк босқичи XVII асрнинг 20-30 йилларини ўз ичига олади. Мильтон университетда ўқиётган вақтлардаёқ /1626-1632/ шеърлар ёза бошлайди. Бу даврдаги шеърлари хали заиф, уларда умумлаштирувчи фикрлар бўлмаса ҳам, лекин шоирнинг феодал католик реакциясига қарши очиқ кўринади. Отасининг мулки Гартонда яшаган йиллари ёзган шеър ва пьесаларида халқ ижоди традицияларини давом эттириб тушкун феодал адабиётининг тубан образларига қувноқ ва билимдон ёш йигитни қарши қўяди.
Мильтоннинг ’’Қомус’’ / 1637/ номли лирик пьесаси асосида ҳис–туйғу билан ақл–идрок ўртасида уйғунлик бўлиши кераклиги ҳақидаги фикр ётади. Ўрмон ва чакалакзорлар ҳукмрони, кучли ҳирс ва енгилтаклик тимсоли Қомус урмонзорда адашиб қолган соф ва гуноҳсиз қизни йўлдан оздирмоқчи бўлади. Қомус қасрида на унинг ўзи, на ярим одам, ярим ҳайвон тўдаларининг ҳийла–найранглари қизнинг иродасини буқа олмайди. Қизнинг акалари уни Қомус қўлидан қуткариб оладилар.
Бу лирик пьесада ёш Милтоннинг шоирлик истеьдоди
ажойиб ўрмонзор тасвирида ҳам, қизнинг жасурона ҳаракати тасвирида ҳам очиқ кўринади. Милтон бебош иблисона шахс ва йиртқичликка юксак инсоний аҳлоқ принцпларини қарши қўйди қиз ва унинг акалари эзгулик тимсоли сифатида тасвирланади. Асарнинг сиёсий йўналиши феодал-аристократия ўзбошимчаликларига қарши қаратилган танқиддир.
Мильтон ижодининг янги босқичи XVII асрнинг 40- йилларидаги сиёсий воқеалар билан боғлиқ равишда ривожланади бу даврда у публицист ёзувчи сифатида феодал-абсолют реакцияси ва унинг асосий таянчи эпископ черковига қарши кескин мақолалар билан чиқади. Мильтон никоҳ ҳақидаги мақоласида хам Уйғониш даври гуманистлари ёқлаган тенглик ғояларини ҳимоя қилади.
Мильтоннинг дастлабки трактатларидан бири «Ареопагитика» (1644) да парламентга муражаат этиб, буржуа республикаси ва матбуот эркинлигини ёқлайди, «ҳаёт уруғи бор бўлган» ҳар бир яхши китобни авайлаб сақлаш кераклигини қайд қилади. Ёзувчи ҳақиқат ва озодлик сўзларини бир-биридан айирмайди, шунинг учун у «билиш эркинлиги, ўз фикрларини баён қилиш эркинлиги» ни талаб қилади.
Шу вақтдан бошлаб Мильтон пресвитерианликдан узоқлаша боради. Йирик буржуа гуруҳларининг бу партияси феодал абсолютизм билан курашда қобилятсиз эди ва у халқ манфаатига зид сиёсат юргизмоқда эди. Шу сабабли ёзувчи роялистларга қарши жиддий кураш олиб бораётган индепендентлар билан яқинлашади. Бу ўзгаришлар унинг «Арбоблар ва ҳукуматларнинг вазифалари» (1649), «Будга қарши» (1649) китобларида ўз ифодасини топди. Ҳар иккала китоб Карл I нинг тахтдан тушурилиши ва жазоланиши воқеалари билан боғлиқдир. «Арбоблар ва ҳукуматларнинг вазифалари» қиролнинг ўлдирилишидан олдин ёзилган бўлса ҳам, лекин кейин босилиб чиқади ва у Карл I нинг ўлдирилишини юридик жиҳатдан асослаб беради.
Карл I нинг оқловчи ва уни мақтовчи Жон Годеннинг «Қирол образи» китобнинг сохталигини фош этиш мақсадида Мильтон индепендентларнинг топшириғи билан «Будга қарши» китобини ёзади. Бу асарида у қиролни сақлаб қолиши билан ўз позициясини мустаҳкамламоқчи бўлган ва халққа хиёнат қилган йирик буржуа гуруҳлари пресвитереанларни танқид қилади. Мильтон бу китобида халқни истибдодга қарши гражданлар урушига чиқариш билан эмигрантларга ҳам Европа монархиясига ҳам қаттиқ зарба беради. Шунинг учун ички хам ташқи реакция унга қарши қаттиқ ҳужум бошлайди. Сальмазия «Кирол Карл I ни ҳимоя қилиш» (1649) деган китоб ёзади. Мильтон «инглиз халқининг ҳимоя қилиш» (1650) деган трактати билан унга жавоб қайтаради. Бироқ душман бу билан чекланмайди ёзувчига қарши яна қатор памфлетлар юзага келади. Мильтон реакционерлар тухматига «Инглиз халқини иккинчи марта ҳимоя қилиш» (1654), «ўз-ўзини ҳимоя қилиш» (1655) китоблари билан жавоб беради. Бу публитистик асарлар ёзувчининг республика учун курашчи сифатида обрўйини оширади. «Иккинчи ҳимоя» аскарида Мильтон генерал Кромвелнинг ревалюция учун хатарли йўл шахсий диктатурага интилишдан воз кечиши зарурлигини уқтиради.
50-йилларнинг 2-ярмида Мильтон сиёсий курашдан вақтинча четлашади. Бу йилларда «Христиан таьлимоти» трактати устида ишлайди. Бу китобда Мильтон дунёкарашидаги зиддиятлар очиқ намоён бўлади. У фан билан динни муросага ундайди. Бироқ Мильтон кальвинизм догмаларидан четга чиқиб, кишида ўз тақдирини белгилаш учун эркин ирода ҳам мавжуд деб очиқ айтади. Кўзи ожиз Мильтон адабий ижод билан шуғулланади, сонетлар ёзади. Кромвель ўлими муносабати билан у яна публицистага мурожаат этади. Республика тузимини сақлаб қолиш учун бутун куч-ғайратини ишга солади. «Эркин республика ўрнатиш учун ҳақиқий ва енгил йўл» (1660) трактатида янги давлат қурилиши планини тасвирлайди. Бироқ унинг сайлов системаси левеллар таклиф қилганлари даражасида демократик руҳда эмас эди.
Мильтон ижодининг сўнгги босқичи (60-70) йиллар Стюартлар реставрацияси даврига тўғри келади. Бу даврда у ажойиб асарлар «Йўқотилган жаннат», «Топилган жаннат» поэмалари ва «Самсон- курашчи» трагедиясини яратади. Даҳшатли реставрация йилларига қарамай Мильтон республикачилик ғояларига содиқ бўлиб қолади. 1660 йилда қироллик ҳукуматининг буйруғи билан унинг «Инглиз халқининг ҳимоя қилиш» ва «Будга қарши» китоблари куйдириб ташланади. Мильтон катта жарима тўлаш эвазига ўлим жазосидан қутилиб қолади. Мильтон ижодининг кейинги этапи намунаси ҳиссобланган «Йўқотилган жаннат» поэмасида шоирнинг шу даврдаги кайфиятлари ўз ифодасини топган.

Савол ва топшириқлар



  1. Англияда уйғониш даври адабиёти

  2. Томас Мор “Утопияси”

  3. В.Шекспирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти

  4. В.Шекспирнинг “Гамлет” трагедияси

  5. В.Шекспирнинг “Отелло” трагедияси

  6. Жон Мильтоннинг ҳаёти ва адабий фаолияти

Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish