Ғўза қатор ораларидаги кўндаланг полларни бузиш қурилмасининг технологияси Орзиев Сардор Самандар ўғли



Download 0,78 Mb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#270470
  1   2
Bog'liq
Ғўза қатор ораларидаги кўндаланг полларни бузиш қурилмасининг технологияси


Ғўза қатор ораларидаги кўндаланг полларни бузиш қурилмасининг технологияси


Орзиев Сардор Самандар ўғли
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали. Ўзбекистон. Бухоро.
sardororziyev9309@gmail.com


Олимов Ҳамит Ҳайдарович
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали. Ўзбекистон. Бухоро.


Аннотация: Мақолада бугунги қишлоқ ҳўжалик соҳасида олиб борилаётган илмий ишларнинг энг асосий мақсади иқтисодий самарадорликка эришиш йўллари кўрсатилган. Бу жиҳат ўз навбатида пахта етиштиришда, айниқса ғўзани суғоришда кўндаланг полларни хосил қилиш ва уни бузишнинг механизациялашни мавжуд камчиликлари тахлил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, суғориладиган ерларни экин экишга тайёрлаш ва қишлоқ хўжалик экинларини экиш бўйича қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилинмоқда [2 ,4].


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3671-сон қарорини. ижросини таминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловасининг б) қисмига кўра белгиланган «Пахта ва техник экинларни етиштиришга доир агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, бошоқли, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш, сувдан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорликда ишлашини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, шунингдек, агрокимёвий тадбирларни амалга ошириш, Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг илғор агротехнологиялари, ресурс ҳамда сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш учун республикада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда[1,3].
Сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш учун сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчилари масъулиятини ошириш ва уларнинг сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш муҳим масала ҳисобланади. [7,8].
Рельефи нотекис ғўза майдонларида бўйлама пол билан биргаликда кўндаланг пол ҳам қўйиб бориш зарур. Бу сувни ғўза ниҳолларига тенг миқдорда етказиб берилиши ҳамда даланинг бошланғич нуқтаси билан охирги нуқтасида сувни тенг тақсимланиши (яъни, айрим нотекис жойларда ғўза ниҳолларини сувга ботиб қолмаслиги) га хизмат қилади. Бу усулнинг яна бир афзаллиги шундаки, уни қўллаш орқали ғўза ҳосили сув остида қолмайди. [12,5].
Ҳозирги кунда маълумки, бўйлама поллар тўлиқ (ТТЗ 80К11, ЛС-100, Т-28Х4 тракторларига агрегатланган бўйлама пол ҳосил қилажиган қурилмалар ёрдамида механизациялашган усулда бажарилмоқда [6]. Ўзбекистонда тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, экин майдонларидаги ғўза ниҳолларига ишлов бериш учун пахта етиштиришнинг тўлиқ вегитация даврида ҳар бир суғоришдан олдин кўндаланг полларни ҳосил қилиш ва культивация олдидан кўндаланг полларни бузиш каби технологик жараёнлар амалга оширилади. Шундан келиб чиққан ҳолда кўндаланг полларни бир мавсумда 4-5 марта ҳосил қилиш ва бузиш талаб этилади. Бугунги кунга қадар кўндаланг полларни ҳосил қилиш ва бузиш технологик жараёни тўлиғича қўл меҳнатига асосланган (1-2 расмлар) [11].

Бундан келиб чиққан ҳолда, пахта далаларида ҳар сафар сувдан сўнг культивация ишлари амалга оширирилиши, бунда ғўза далаларида қўйилган кўндаланг поллар тракторларни ҳаракат жараёнига тўсқинлик қилгани ҳисобига кўндаланг поллар қўл меҳнати ёрдамида бузилади ва култавациядан сўнг пахта даласига кейинги суғориш учун қайтадан яна қўл кучи ёрдамида ҳосил қилиш талаб этилади. Бу жараён ҳар бир сув бериш ҳамда культивация орқали ишлов бериш жараёнлари орасида амалга оширилади. Бундан келиб чиқиб, технологик жараёнда меҳнат сарфининг юқорилиги сабаб пахта етиштиришда махсулот тан нархининг ошишига сабаб бўлмоқда [9,10,17].
Бугунги кунда шуларни инобатга олиб кўндаланг поларни қўйиш ва бузушни янги методлари ишлаб чиқилмоқда шулардан бири культивация тракторларини қўшимча ускуна билан жиҳозлаш орқали амалга оширилади [14,15].
Бу жараёнда кўндаланг полларни бузишда иш жиҳози ишлаб чиқилиб ҳозирда эксперментлар ўтказиб келинмоқда бунда култуватсиянинг ён қўлтиқларига иш жипози( тракторнинг юриш ускунасини олдинги қисмига) қўшимча қилиб ўрнатилади.

Тракторнинг олдига 3-расмдаги иш жиҳози ўрнатилиб трактор ҳаракатга келтирилади. Култуватсия жараёнида трактор кўндаланг полларга ётиб келганда юриш ускунасини ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган кўндаланг полларни бўйлама полар билан туташган жойидан кесиб ажратиб олиш учун хизмат қилса 1 – ғоз панжа кесилган кўндаланг полларни жўя бўйлаб ёйиб бориб ғилдиракни равон ҳаракатланишига йўл очиб боради .3- гидросилиндр тракторни қайтиш жараёнида ноқлайлик туғдирганда кўтариб тушуриш учун хизмат қилади. 4-рамага дисклар ғоз панжа ҳамда гўтариб тушуриш учун хизмат қиладиган гиро силиндрлар ўрнатилган . [13,16].
Бу усилни авзалиги инсон фактори иштирок этмаслиги ишлар тўлиқ механизатсиялашган усулда бажарилиши ҳамда кўндаланг полларни бузиш учун култувация тракторларига култуватсия жараёнида қўшимча ускуналар билан параллел бажаралиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик бир неча бараварга ортиши.
Шу муаммони илмий-техник ечимини топиш бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институтининг Бухоро филиали “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” кафедрасининг бир гуруҳ олимлари томонидан ғўза қатор ораларида кўндаланг полларни ҳосил қилиш ва бузиш технологик жараёнларини механизациялаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда бу жараённи механизациялаштириш бўйича аниқ йўналишга эга илмий ғоя мавжуд бўлиб, унинг илмий янгилиги ҳимоялаш бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига топширилган. Шу билан бирга қурилманинг лборатория модели тайёрланиб, тупроқ каналида лаборатория тажрибалари олиб борилмоқда.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, пахта етиштиришда кўндаланг полларни аҳамиятини юқорилигини инобатга олиб, кўндаланг полларни ҳосил қилиш ҳамда бузишда теҳнологик жараённи тўлиқ механизациялаштириш орқали махсулот тан нархини пасайтиришга эришиш, шу билан бирга қўл меҳнати механизациялаштириш орқали меҳнат сарфини камайтиришга эришиш долзарб ҳисобланиб, бунда пахта етиштириш жараёнига қўшимча ишлар амалга оширимасдан кўндаланг полларни культивациялаш жараёнида трактор базасида агрегатланаётган культиватор ишчи органларига мослаштиришган қўшимча мослама орқали бажариш технологиясини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish