Давлат соли қўўмиттаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Ф.Умаровга
|
|
|
№ - __________
17 февраль 2022 йил
Ушбу мурожаат орқали Сизга шуни маълум қиламанки, жамиятимиз томонидан 23.12.2021 йил куни “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Шўрсув МФЙ ҳудудидан 46,0 га ер майдонини 7.901.308.600 сўмга сотиб олинган.
Фарғона туманлараро Маъмурий судининг 2022 йил 03 февраль кунги Ҳал қилув қарорида Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Шўрсув МФЙ ҳудудидан 46,0 га ер майдони савдоси бўйича Фарғона вилояти давлат кадастр палатаси ва Ўзбекистон тумани филиали томонидан ер майдонни аукцион савдоларига чиқариш билан боғлиқ ҳаракатлар қонунга хилоф деб топилган.
Шунингдек, агентликка жамиятимиз томонидан 2022 йил 08 феврал куни 08/02-сонли хат орқали тўлаб берилган 7.901.308.600 сўм маблағни жамият ҳисоб рақамига қайтарилиши тўғрисида мурожаат хати юборилган.
Мазкур мурожаат бўйича агентлик томонидан жорий йил 16 февралдаги 01111-сонли хатида Фарғона туманлараро Маъмурий судининг 2022 йил 03 февраль кунги Ҳал қилув қарорида Электрон орлайн-аукционларини ташкил этиш маркази ДУК томонидан рамийлаштирилган 2021 йил 23 декбрь кунги
YU090-064667-сонли ғолиблик баённомасини ҳақиқий эмас деб топишга оид қисми бўйича иш юритиш тугатилганлиги ҳамда маблағларни қайтариб бериш юзасидан кўрсатма мавжуд эмаслиги сабабли, ҳолат юзасидан тегишли тартибда судга мурожаат қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Фарғона туманлараро Маъмурий судининг 2022 йил 03 февраль куни бўлиб ўтган суд натижаси бўйича “Future invest group” МЧЖ томонидан қонунбузиш ҳолати аниқланмаганлиги ва Фарғона вилояти давлат кадастр палатаси ҳамда Ўзбекистон тумани филиали томонидан мазкур ер майдонини савдога чиқариш билан боғлиқ ҳаракатлар қонунга хилоф деб топилган.
Жамиятимиз томонидан келгусида белгиланган тартибда судга мурожаат қилинса, жавобгар томонидан 158,2 млн.сўм давлат божи (2%) ҳамда банк томонидан ушлаб қолинган 39,5 млн.сўм (0,5%) банк хизмати, жамиятимиз томонидан 4,0 млрд.сум олинган банк кредити бўйича 153,0 млн.сўм январь-февраль ойлари учун кредит фоизи каби тўловлар ундирилиши назарда тутилиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, Сиздан 2022 йил 08 февралда йўлланган 08/02-сонли мурожаатимиз ижросини таъминланишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Жамият раҳбари Ф.Муродов
Do'stlaringiz bilan baham: |