1.2. Тўпсиз бажариладиган ҳаракатлар.
Тупсиз бажариладиган харакатлар куйидагилар киради: «очилиш», ракибни
чалгитиш ва алохида майдон булагида микдорий устунликка эришиш.
«Очилиш» - шерикдан тупни олиш учун кулай шароит яратиш максадида
майдон буйлаб футболчини барадиган турли харакатлари хисобланади. Мохирона
«очилиш» учун хужумчи у ѐки бу позицияни максадга муофиклигини яхши бахо-
лай олиши керак. Энг кулай вазиятни уз вактида эгаллаши хужумчи ва унга карши-
лик килаѐтган химоячини тезкорлик хислатларига, шерик харакатларига ва бошка
бир канча омилларга боглик булиши мумкин. Самарали харакат асосан, хужумчи
тупни кабул килиб олиши учун ва кейинчалик у билан харакатланиши учун энг ку-
лай булган позицияни канчалик тез эгаллашига боглик булади.
Хужумчилар асосан тупсиз майдон буйлаб харакат килган холда харакатла-
нишади. Манѐвр килиш – ракибни чалгитиш учун футболчини майдон буйлаб куп
маротаба уз вазиятини узгартириш холатлари хисобланади. Харакалар натижасида,
уйин якуни уйинчилар уз вазиятларини канчалик тугри танлашига, мазкур вактда
тупга эгалик килувчи футболчига нисбатан «таклифлар» килиши билан боглик бу-
лади.
Барча холларда позицияни танлашда футболчи куйидаги омилларга амал
килиши керак:
- «очилишни» ракиб учун ктилмаган тарзда ва катта тезликда бажариши ке-
рак. Бу тупни олиш учун муайян вакт захирасини хосил килган холда, химоячидан
узоклашиш имконини беради;
11
- «очилиш» тупсиз харакат килаѐтган бошка шерикларни харакатларини
кийинлаштирмаслиги керак;
- тупга эга булган уйинчига хаддан ташкари якинлашиш тавсия этилмайди,
бу хол хужум харакатларини ривожланишига салбий таъсир курсатади;
- «уйиндан ташкари»холатига тушиб колмасликка катта эътибор каратиш
керак.
Ракибни чалгитиш – шерикни якка тартибдаги харакатланиши учун кулай
шароит яратиш максадида, футболчини майдон буйлаб уз вазиятини узгартириб
харакатланишлари тушунилади.
Таъкибчини узи билан олиб кетиш ва бу билан тупга эгалик килувчи уйин-
чига ѐки кулай вазиятдаги шерикка харакат эркинлигини таъминлаш максадида,
муайян минтакага сохта силжиш харакатлари яхши манѐвр хисобланади.
Узбекистон терма жамоасининг жахон чемпионатига саралаш уйинларини
тахлил килиш шуни курсатдики, жамоа муваффакияти мажмуавий тарзда узвий
муштаракликдир намоѐн булади. Бунда 4 та омил эътиборли хисобланади:
Булар:
- жисмоний тайѐргарлик;
- техник тайѐргарлик;
- маънавий-иродавий тайѐргарлик;
- тактик фикрлаш кобилияти.
Хар бир омилни алохида куриб чиккан холда, шу таъкидлаш жоизки,
жисмоний тайѐргарлик, техник тактик тайѐргарлик ва психологик тайѐргарлик би-
лан узвий боглик булади. Бу богланишлар анчалик мустахкам булса, уйинчилар ха-
ракати шунчалик мукамаллашган булади. Уйинчиларни атлетик тайѐргарлигит ва
иш кобилиятлари шунчалик юкори даражада булади.
Футбол жамоавий спорт уйинлари гурухига киради. Унинг учун – шери-
клар билан жамоавий хамкорликда ракибни енгишга йуналтирилган харакат фао-
лияти хослидир.
Ташки сигналларни тез ва турлича узгариб туришини хисобга олган холда
футбол уйинчи рухиятига юксак талаблар куяди.
Демак, ташқи муҳитнинг турли таъсирига руҳиятини яхши мосланиши;
рақиб ѐки шерик харакатларини олдиндан сеза олиш асосида хароакатланишқ
12
қобилияти ва ўйин кўникмаларини ижодий ѐндашган тарзда амалга ошириш назар-
да тутилади. Футбол ижодий тактик фикрлашдан комбинацион ўйин олиб боришга
қобилият, шунингдек, жамоавийликни, интозомлилик ва ўз-ўзини бошқара олишни
талаб этади.
Футбол билан шуғулланувчилар табиати хусусиятлари, иродавий хислатла-
ри, мақсад сари интилувчанлиги, жонговор руҳи, қатъиятлилиги ва ғалаба сари ин-
тилувчанлигига катта талаблар қўйилади. Ўйинчи организми яхлит мажмуани таш-
кил этади, шу боис, спорт машғулотининг алохида қисмларини ажратиб ташлаш
мумкин бўлмаганидек, организмнинг жисмоний ва психологик томонларини
алоҳида тарзда ўрганиш мумкин эмас. Шунга асосан, қуйидагича хулосага келиш
мумкин:
-
ўйинчи шахсини замонавий футбол ўйини талаблари нуқтаи назаридан
ривожлантириш;
-
ўйин фаолиятининг мураккаб шароитларида беллашуви қобилиятини
ривожлантириш;
-
ўйин фаолиятида ўйинчининг психологик холатидаги ўзгаришларни
бошқариш керак.
Футболчиларнинг беллашув фаолиятини педагогик назорати ѐрдамида якка
тартибдаги ва жамоавий техник-тактик харакатлар ривожланишининг турли дара-
жаларини бахолаш мумкин.
60-йиллардан бошлаб футболда қатор тадқиқот ишлари пайдо бўла бошла-
ди. Уларда муаллифлар беллашув фаолияти жараѐнида педагогик назоратни таш-
кил этиш бўйича ўз услубиятларини ишлаб чиқиб, спортчиларнинг жисмоний тай-
ѐргарлиги
ва
техник-тактик
харакатлари
самарадорлигини
бахолашган.
Ю.А.Морозов (1964,1968); Г.С.Зомин (1970), И.А.Кожбактиев (1979 ,2001); Соло-
монко (1976); Р.А.Акрамов (1977, 2001); В.Б. Пагиев (1977); Ю.А.Морозов,
К.И.Бесков (1978); К.А.Шперлинг (1977); Г.А.Римашевский (1978); Г.М.Сергеев
(1977); Р.И.Нуримов (1978,1998); Е.В.Скоморохов (1978); Г.А.Римашевский,
С.А.Совин
(1980);
Ю.М.Арестов,
М.А.Годик,
А.И.Шамердин
(1982);
Е.В.Скоморохов, Г.А.Голоденько (1984); С.Ю.Тюленьков (1998) ишлари шулар
жумласидандир.
13
Мазкур ишларда муаллифлар футболчиларнинг техник-тактик харакатла-
рини қайд қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |