Fuqarolik jamiyatini barpo etishning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma`naviy asoslari


Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши



Download 198,5 Kb.
bet3/12
Sana23.02.2022
Hajmi198,5 Kb.
#179893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6-мавзу. Сайлов ҳуқуқи эркинлиги- фуқаролик жамиятининг шарти

3. Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши
Республикамиз мустақилликни қўлга киритиши муносабати билан сайлов ҳуқуқини ривожлантиришнинг янги даври бошланди. Сайлов қонунчилиги хозирги кунда такомиллашув жараёнини бошдан кечирмоқда, унинг мукаммал бўлиши учун етакчи демократик мамлакатларнинг тажрибасидан ижобий жиҳатлари олинмоқда. Ҳар қандай қонун учун энг асосий нарса уни амалиётга тадбиқ этиш механизмидир. Шунинг учун қабул қилинаётган қонунларнинг мазмуни билан бирга амалга киритиш механизмларини ҳам мукаммал даражада такомиллаштиришимиз лозим. Бунда миллий давлатчилигимиз тарихий ҳусусиятлари ва сайловларни ўтказишда илгари тўпланган ижобий тажрибага суяниш, йўл қўйилган нуқсонларни такрорламаслик, илғор жаҳон тажрибаси ҳамда демократия тамойиллари устиворлигига эришиш ғоятмаъсулиятли вазифадир.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши миллий сайлов тизимимизни яратилишига асос солди. Жумладан, унинг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”, “Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади” дейилган муҳим конституциявий қоидаларнинг белгиланиши конституциявий тузумнинг асосий принциплари сифатида мустаҳкамланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқи Конституциянинг 32-моддасида алоҳида мустаҳкамланган. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади”. Сайлов ҳуқуқига оид яна бир-60-моддасида “Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар”, деб белгиланган. Шунингдек, Конституциянинг 77-моддасида Ўзбекистонда сайловлар кўппартиялик асосида ўтиши кўзда тутилган.
Энг асосийси, Конституцияда сайлов тизими принципларига бағишланган махсус бобнинг мавжудлиги Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигини шакллантиришда муҳим қадам бўлди. Унинг XXIII боби “Сайлов тизими” деб номланиб, 117-моддада “Ўзбекистон Республикасининг фуқароларидавлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади” дейилган муҳим конституциявий тамойиллар ўз аксини топди.
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда сайловларнинг мустаҳкам ўрнини белгилаш мақсадида Конституцияга алоҳида “Сайлов тизими” деб номланувчи XXIII бобни киритилиши, бир томондан сайлов тизимининг асосий принципларининг конституциявий мустаҳкамланиши сайлов ҳуқуқи бўйича умумий тан олинган халқаро андозаларга риоя қилинишини кафолатласа, иккинчи томондан, мазкур конституциявий қоидалар сайлов қонунчилигини яратишда пойдевор вазифасини ўтади.
Мустаққиллик даврида Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқ андозалари ва талаблар, илғор хорижий юридик тажриба ва миллий-тарихий анъаналар ҳамда конституциявий принциплар асосида миллий сайлов қонунчилиги тизими яратилди. Унинг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг махсус XXIII бобида, шунингдек алоҳида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги (1991 йил 18 ноябрь), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (1993 йил 28 декабрь), “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги (1994 йил 5 май), “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги (1994 йил 5 май), “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги (1998 йил 30 апрель) қонунларда ўз аксини топди. Миллий сайлов қонунчилиги ва амалиёти Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг узвий таркибий қисми бўлиб, маъмурий-буйруқбозликка асосланган тоталитар тузумдан демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш сари қўйилган қадамдир.
Сайлов тизими ҳуқуқий асосларининг яратилиши, ривожланишини ва сайлов амалиётини бизнинг фикримизча қуйидаги асосий босқичларга ажратиш мумкин:

Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish