Рамазонов Мирзоҳид Субхонович кредит ажратиш тўгрисидаги шартноманинг 3.4-бандига кура Oлнган кредитни муддатли мажбурият асосида 2022 йил 09 декабргача график бўйича қайтариш, 3.1-бандига кура Кредитдан фойдаланиш жараёни давомида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик, қайтаришлик, мақсадлилик, тўловлилик, кредит қайтарилишининг ишончлилиги ва таъминланганлигига риоя қилиш, 5.3.-бандига «БАНК» «ҚАРЗ ОЛУВЧИ» дан кредитни қайтариш графигига риоя қилмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда берилган кредитни муддатдан олдин кредит шартномасини бекор қилиш, ва кредитни тўлиқ суммасидан фоизлар хамда унинг ҳисобланган пениялари билан биргаликда қайтаришни талаб қилади.5.4.1-бандҚарзни тўлаш муддати белиланган график асосида тўлов амалга оширилмаганда Банк «ҚАРЗ ОЛУВЧИ» томонида «БАНК»ка кредитни қоплаш кафолат ёки кафиллик хатларини реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Рамазонов Мирзоҳид Субхонович томонингиздан кредит шартномасида курсатилган мажбуриятларни олган бўлишингизга карамасдан , мажбуриятларингизни лозим даражада бажармасдан тўлов муддатлари ўтиб кетганлишига хам йўл кўйилган.
Бу эса ўз навбатида банкка молиявий жиҳатдан жиддий зарар етказиб келмоқда ҳамда Банк акциядорларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
2021 йилнинг 15-январь холатида ЯТТ Рамазонов Мирзоҳид Субхоновичнинг муддати утган кредит карздорлиги ------ ва фоиз қарздорлиги ------ ни ташкил килмокда.
Рамазонов Мирзоҳид Субхоновичга мажбуриятини бажариши хамда кредит қарздорлигини ўз вақтида тўланиши бўйича 2020 йилнинг 03 март куни огоҳлантириш қарамасдан жавобгар томондан ҳисобланган фоиз ва кредит тўловларини амалга оширмасдан, банкнинг мурожаати ҳал этилмасдан қолмоқда.
Мазкур кредит ажратиш тўғрисидаги шартноманинг 7-бўлим 7.6-бандида Агарда кўрсатиб ўтилган келишмовчилик ва низолар музокара йўли билан ҳал этилмаса Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида ҳал этилиши кўрсатилган. Банк томонидан низони музокара йўли билан хал қилиш мақсадида жавобгарга бир неча маротаба оғзаки огоҳлантириш берилганлиги, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўланиши сўралганлигига қарамасданжавобгар томонидан банкнинг талаблари қолдирилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси тўғрисида»ги Қунуннинг 5,21-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 1,5,151, 153-моддаларига асосан
С Ў РА Й М А Н :
1. Ўзбекистон Республикаси «Солиқ кодекси»нинг 329-моддаси 17-бандига ва 330-моддаси 6-бандига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилиган даъволар бўйича давлат божидан озод қилинганлиги сабабли, даъво аризасини давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилишингизни;
2. Жавобгар ЯТТ Рамазонов Мирзоҳид Субхоновичдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-Тижорат Халқ банк (Ромитан филиали орқали) фойдасига муддати ўтмаган асосий қарз ----- ва фоиз қарздорлиги ------ жами------ ҳамда олдиндан тўланган 17.878 сўм почта харажатларини ундириб беришингизни.
3. Ундурувни Фуқаро Сафаров Мустақим Музафаровичнинг иш ҳақи кафиллигига қаратишингизни,
4 Ундурувга қаратилган мулкни бошлангич нархларини -----
5. ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ яъни гаров мулкини йўқ қилинишини олдини олиш мақсадида гаров мулкидан фойдаланишни таъқиқлаш ва хатлаш тўғрисида ажрим қабул қилишингизни;
6. Иш бўйича белгиланган муддатларда бўлиб ўтадиган суд жараёнларини палатанинг иштирокисиз, манфаатларини кўзлаб ариза берган «давогар» тараф ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-Тижорат “Халқ банки” Бухоро вилоят Ромитан филиалининг ишончли вакили иштирокида кўришингизни;
7. Суд ва бошқа харажатларни “жавобгар” зиммасига юклашингизни, суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабар беришингизни.
Do'stlaringiz bilan baham: |