52-модда. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг бошқарув органлари Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ушбу жамоат бирлашмасининг юқори органидир ва ушбу йиғилиш камида беш йилда бир марта чақирилади.
Ижро этувчи орган риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмасининг юқори органи томонидан унинг аъзолари орасидан сайланади ва жамоат бирлашмасининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади»;
5) 6-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи:
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда малака имтиҳонини ўтказади;
малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилишни амалга оширади;
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларини кўриб чиқади;
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлар учун малака оширишнинг ягона дастурини тасдиқлайди ва унинг бажарилишини назорат қилади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган риэлторлик ташкилотлари ходимларининг рўйхатини шакллантиради;
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг реестрини юритади»;
6) 15-модда биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «лицензияни ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши»;
7) 16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «лицензия, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 20-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«риэлторнинг малака сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар»;
9) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг аъзоси бўлган риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида бошқа риэлторларнинг бирлашмаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этиш ҳуқуқига эга».