Фуқаролик кодексининг 1021-1022 моддаларда ҳуқуқий асослари кўрсатилган


Агар жиноят иши кўрилаётганда маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, ФПКнинг



Download 30,77 Kb.
bet3/5
Sana27.03.2022
Hajmi30,77 Kb.
#513422
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маънавий зарар семинар учун

Агар жиноят иши кўрилаётганда маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, ФПКнинг 38-моддасига мувофиқ бундай даъво фуқаролик иши юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Реабилитация этилганнинг маънавий зиённи ундиришга бўлган ҳуқуқи оқлов ҳукми чиқарилганидан ёки жиноят ишини тугатилганидан кейин вужудга келишлигини назарда тутиш лозим (ЖПК 302306309 ва 310-моддалари). Реабилитация этилганга етказилган маънавий зиённи ундириш ҳақидаги даъво фуқаролик иши юритиш тартибида кўрилади (ФКнинг 1021-моддаси).
10. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриқонуний тарзда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳолларида ҳам маънавий зиённи ундириш ҳуқуқи вужудга келади (МЖтКнинг 271-моддаси).
Маъмурий иш бўйича жабрланувчи ҳам қонунбузарнинг ҳаракатлари натижасида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳуқуқига эга.
11. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига биноан истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, суд томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлаши лозим. Зарарни қоплаш миқдорини неустойка бўйича тўланадиган сумма ёки товар (иш, хизмат) қийматига тобе қилиб қўйиш мумкин эмас, уни белгилашда ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчига етказилган руҳий ва жисмоний азобларнинг ҳажми ва характерига асосланиш лозим. Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
Маънавий зарар, уни етказишда айбдор бўлган жавобгар(лар) томонидан қопланади. Шу боис, бундай ҳолларда жавобгар ФКнинг 1018-моддасида кўрсатилганидек (товар сотувчи ёки тайёрловчи) истеъмолчининг хоҳишига кўра аниқланмасдан, балки улардан қайси бири истеъмолчининг ҳуқуқларини поймол этиши натижасида маънавий зарар етказилганига қараб аниқланиши керак.
Агар суд муҳокамаси давомида, даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлиги аниқланса, суд ФПК 46-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш ёки бу шахсни қўшимча жавобгар сифатида жалб этишга ҳақли
13. Маънавий зарарнинг миқдорини белгилашда судлар жабрланувчининг унга етказилган маънавий зарарнинг оғирлигига берган субъектив баҳосини, шунингдек даъвогарга етказилган маънавий ва жисмоний азобларнинг даражасини кўрсатувчи объектив маълумотларни, тажовуз қилинган объектнинг ҳаёт учун муҳимлиги, фойдаси (ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати, шахсий эркинлиги, уй-жойнинг дахлсизлиги, катта қимматликка эга бўлган мулклари ва бошқалар), ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги ва оқибати (яқин қариндошларининг ўлдирилиши, ногиронликка олиб келган тан жароҳати етказилиши, озодликдан маҳрум қилиш, ишдан ёки турар жойдан ва бошқалардан маҳрум қилиш), уялтирадиган нотўғри маълумотларнинг характери ва уларни қанчалик даражада (доирада) тарқатилганлиги, жабрланувчининг яшаш шароитлари, шахсий хусусиятлари (хизмати, оилавий, маиший, моддий томонлари, соғлиғининг ҳолати, ёши ва бошқалар), зарар етказувчининг ва жабрланувчининг айб даражалари, зарар етказувчи шахснинг моддий аҳволи ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга олишлари лозим.
Бундан келиб чиқиб, маънавий зарарни қоплаш миқдорини етказилган мулкий ва бошқа моддий зарарни ундириш даъво талабининг қопланиш ҳажмига қараб белгилаш мумкин эмас. Зарарни қоплаш миқдорини белгилашда адолатлилик ва оқилоналик талаблари инобатга олиниши лозим (ФКнинг 1022-моддаси).
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қарз шартномасидан келиб чиққан мажбурият, пул мажбурияти бўлиб, уни бажармаганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддасида белгиланганлиги сабабли қарз олувчининг шартнома бўйича мажбуриятни бузганлиги қарз берувчининг маънавий зарарни қоплаш ҳуқуқини истисно этади.
14. Бир неча шахсларнинг биргаликдаги ҳаракатлари туфайли маънавий зарар етказилган ҳолларда жабрланувчи уни етказганларнинг ҳаммасидан шериклик тарзида ёки ҳар биридан алоҳида тарзда ҳам ундириш ҳуқуқига эга (ФКнинг 1000-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 30,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish