Фуқаролик жамияти



Download 96,62 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi96,62 Kb.
#51186
  1   2
Bog'liq
жавоб - коп


  1. “Фуқаролик жамияти” тушунчаси – инсониятнинг бир неча асрлар давомида шаклланган тафаккурлаш маҳсули бўлиб, у инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланганлиги даражаси мезони сифатида намоён бўлди. Умуман олганда “фуқаролик жамияти” атамаси турли хорижий адабиётларда умумий моҳиятга эга, шу билан бирга, ҳар бир мамлакатнинг миллий анъанларини ҳам уйғунлаштирадиган тушунча бўлиб, у ҳозирги даврдаги талқинларда жамиятнинг муайян шакли (ҳолати ва хусусияти)ни, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий табиатини, ривожланиш даражасини ифодалайди.

Фуқаролик жамияти – бу, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда фаол қатнашадиган, давлатнинг бедодлиги ва аралашувига йўл қўймайдиган ҳуқуқ ҳукмрон бўлган, фуқаролар ва давлат ҳамкорлик асосида ишлайдиган онгли индивидлар жамиятидир.

  1. Фуқаролик жамияти фанининг мақсади - инсонлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир.

Фуқаролик жамияти фанининг вазифалари:
-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир классик ва замонавий консепсиялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;
-фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;
-фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш;
-талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш;
-тараққиётнинг “Ўзбек модели” ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш;
-талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчалар, билимлар бериш;
-фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш;
-фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи –давлат ва хусусий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш;
-талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси – миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш;
-“Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
-“Адолат – қонун устуворлигида” тамойилининг моҳияти ва аҳамиятига доир билимлар бериш;
-Инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлиги;
-Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамиятини ривожлантиришга доир консептуал мақсадларнинг мазмун-моҳияти;
-Президентнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилади” деган ғоясини аҳамиятини очиб бериш;
-сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш;
-фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш;
-ижтимоий инноватсияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;
-сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш;
-жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш;
-фуқароларнинг моддий фаровонлигиниошириш бўйича “халқ бой бўлса, давлат бой бўлади” тамойилининг моҳиятини тушунтириш;
-фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш;
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш;
-оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ёритиб бериш;
-жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ёритиш;
-ёшларда фаол фуқаролик позицияларини шакллантириш механизмларига доир билимлар бериш.
Фуқаролик жамияти фанининг методологик функцияси ижтимоий фанларнинг ривожланиши ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, ишлаб чиқилган меъёрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга ташланади.
Фуқаролик жамияти фанининг прогностик (башорат қилиш) функцияси жамиятнинг ривожланиш истиқиболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоён бўлишида кўринади. Жамиятнинг ҳар бир фуқароси ўз касби-кори ва ихтисослигидан қаътий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина ён атрофида рўй бераётган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини билиши, уларни бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этиш, бунёдкор кучга айланиши мумкин.

  1. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш босқичлари:

-Биринчи босқич шартли равишда ХВИ-ХВИИ асрларни ўз ичига олади. Бу даврда фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. Улар жумласига саноат ва савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабатларининг ривожланиши киритиш мумкин. Шунингдек, ягона марказлашган давлатларнинг ташкил топиши билан феодал тарқоқлик даврида мавжуд бўлган тенгсизлик, ҳуқуқсизликларга барҳам беришга эътибор берила бошланди.
-Иккинчи босқич ХВИИИ аср охиридан ХИХ аср охиригача давом этди. Бу даврда энг ривожланган мамлакатларда умумий юридик тенглик ва эркинлик, шунингдек иқтисодий эркинлик ва шахсий ташаббусга асосланган дастлабки капитализм кўринишидаги фуқаролик жамияти шаклланди.
-Учинчи босқич (ХИХ аср охири ва ундан кейинги давр) вертикал феодал тузилмалар ўрнини эркин одамларнинг ҳуқуқий тенглиги ва ўзаро битимларига асосланган горизонтал муносабатлар эгаллагани билан тавсифланади. Инсониятнинг кўп асрлик тарихида барча одамлар, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, жамият ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг иштирокчилари деб эътироф этилиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Улар ҳар кимга ўзини эркин хоҳиш-иродага эга бўлган, ўз ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари учун ўзи жавоб беришга қодир шахс сифатида намоён этиш имкониятини берувчи қонунлар билан эътироф этилган қатор ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўла бошлади.
4. Фуқаролик жамиятининг пойдевори ва асосларини яратиш учун авваломбор у ҳақдаги ғояларнинг генезисини ва ривожланишини билишга зарурат туғилади. Фуқаролик жамиятини шаклланиши учун унинг асослари (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилиши лозим.
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.
1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар.
2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.
5. Фуқаролик жамияти фанининг асосий методлари илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиёсий таҳлил методларидан фойдаланилади.

Download 96,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish