Илмийлик-фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар, назариялар, замонавий консепсияларни таҳлил қилиш асосида унинг методологик назарий асосларини кўрсатиш.
Тарихийлик-фуқаролик жамиятининг шаклланишининг тарихий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида таҳлил этиш.
Мантиқийлик-фуқаролик жамияти шаклланишининг генезисидан то бугунги ҳолатигача бўлган жиҳатларини (асосий белгилари, омиллари, тамойиллари, функсиялари) узвийлик асосида таҳлил қилиш.
Тизимлилик-фуқаролик жамиятини бир бутун тизим сифатида ва ҳар бир белгиларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тизимдаги ўрни ва ролини аниқлаш.
Қиёсий таҳлил-фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш.
6. Фуқаролик жамияти – очиқ ижтимоий тузилма. Унда сўз эркинлиги, шу жумладан, танқид қилиш эркинлиги, ошкоралик, ҳар хил ахборотлар олиш эркинлиги, эркин кириш ва чиқиш ҳуқуқи, бошқа мамлакатлар билан кенг миқѐсда, доимий асосда ахборот, таълим технологиялари алмашинуви, чет давлатлар ва жамоат ташкилотлари билан маданий ва илмий ҳамкорлик, халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига мувофиқ халқаро хорижий бирлашмалар фаолиятига кўмаклашиш таъминланади. У умумий инсонпарварлик тамойилларига содиқ бўлиб, дунѐ миқѐсидаги шундай тузилмалар билан ўзаро алоқа қилиш учун очиқдир.
Фуқаролик жамияти – мураккаб таркибли ва плюралистик тизим. Табиийки, ҳар қандай ижтимоий организм тизимнинг муайян хоссалари мажмуига эга бўлади, бироқ фуқаролик жамиятига уларнинг тўлиқлиги, барқарорлиги ва самаралилиги хосдир. Ранг-баранг ижтимоий шакллар ва институтлар (касаба уюшмалари, партиялар, бирлашмалар, тадбиркорлар, клублар ва ҳ.к.)нинг мавжудлиги индивидларнинг турли туман эҳтиѐжлари ва манфаатларини ифодалаш ва рўѐбга чиқариш, одамзотнинг барча қобилиятларини намоѐн этиш имконини беради.
Фуқаролик жамияти – ўзини ўзи ривожлантирувчи ва ўзини ўзи бошқарувчи тизим. Индивидлар ҳар хил ташкилотларга бирлашиб, бир-бири билан ранг-баранг муносабатлар ўрнатиб, ўзларининг баъзан қарама-қарши манфаатларини рўѐбга чиқариб, жамият сиѐсий ҳокимият кучига эга бўлган давлатнинг аралашувисиз уйғун ва изчил ривожланишини таъминлайдилар. Фуқаролик жамияти ўзининг давлатдан мустақил ўзини ўзи ривожлантириш ички манбаларига эгадир.
Фуқаролик жамияти – ҳуқуқий демократик давлат билан уйғунликда яшайди. Бу ерда инсон ва фуқаронинг табиий ва ўзлаштирилган ҳуқуқларини тан олиш, таъминлаш ва ҳимоя қилиш боғловчи омил сифатида амал қилади.
7. Фуқаролик - инсоннинг муайян давлатга барқарор тарздаги мансублиги, инсон ва давлатнинг ўзаро ҳуқуқий алоқаси сифатида намоѐн бўла бошлади. Бу икки томонлама алоқалар, бир томондан, давлат ўз фуқароларига муайн ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлайди, уларнинг ўзини ва мол-мулкини зўравонлик ва ўзбошимчаликлардан ҳимоя қилади, хорижий мамлакатларда истиқомат қиаѐтган ўз фуқароларига ҳомийлик қилади. Бошқа томондан, фуқаролар давлат қонунларига риоя қилишлари, у белгилаган мажбуриятларни бажаришлари, ўз меҳнати билан давлатни мустаҳкамлашга кўмаклашишлари, унинг обрўсини сақлашлари, зарур бўлган ҳолатларда уни ҳимоя қилишлари лозим. Бу ҳуқуқ ва бурчлар мажмуи фуқароларнинг сиѐсий-ҳуқуқий мақомини ташкил этади.
Фуқаролик - бу нафақат шахснинг ҳуқуқий мақоми, балки унинг ижтимоий ҳолати ҳамдир. Ҳуқуқий давлатда қонун олдида тенглик ва бу билан боғлиқ ҳолда фуқаролик ҳуқуқларига сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар қўшилади. Жамиятда ҳақиқий эркинликни таъминлаш ҳар бир инсон нафақат юридик ва сиѐсий маънода, балки иқтисодий ва ижтимоий маънода ҳам фуқарога айланишини назарда тутади.
8. Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаровий фаоллик, юрт тинчлиги, ватан равнақи дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш, Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, бағрикенглик жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик кабилардир.
Фуқаролик жамияти ― бу эркин, демократик, ҳуқуқий цивилизациялашган жамият бўлиб, унда якка ҳокимлик режимига, волюнтаризмга, синфий адоватга, тоталитаризмга, одамлар устидан зўравонлик қилишга ўрин йўқ, Бундай жамиятда фақат ва фақат қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади.
Ҳуқуқий давлат – бу шундай бир давлат ҳокимиятдирки, у ҳуқуқ нормаларига биноан, ва уларнинг доирасида иш кўради, бу нормаларни бузиш, бекор қилиш ѐки чеклашга журъат этмайди, фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларининг узвий табиий-тарихий ҳуқуқларини эътироф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |