Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг юқори босқичи. Режа


Фуқаролик жамияти одамлар ўртасида мавжуд иқтисодий, маданий, ҳуқуқий, сиёсий нодавлат муносабатлари тизими, кўнгилли нодавлат ташкилотлари бирлигидир



Download 47 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi47 Kb.
#177241
1   2   3
Bog'liq
Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг - юқори босқичи

Фуқаролик жамияти одамлар ўртасида мавжуд иқтисодий, маданий, ҳуқуқий, сиёсий нодавлат муносабатлари тизими, кўнгилли нодавлат ташкилотлари бирлигидир. Бу оммавий харакатлар, партиялар, манфаат гуруҳлари, соҳаси. Фуқаролик жамияти давлат ҳокимиятининг ўз—ўзини бошқариш органларига бир қисм ваколатларини олиб бериш орқали уни чеклайди. Фуқаролик жамияти таркибига нодавлат ижтимоий иқтисодий муносабатлар ва институтлар (мулк, меҳнат, тадбиркорлик); давлатдан мустақил ишлаб, чиқарувчилар ва тадбиркорлар (хусусий фирмалар), хусусий мулкдорлар; ижтимоий ташкилотлар ва уюшмалар; сиёсий партиялар ва харакатлар; тарбия ва нодавлат таълими соҳаси; оммавий ахборот воситаларининг нодавлат тизими оила; дин киради.
Фуқаролик жамияти демократия қарор топишининг шарти. У демократик жамиятларда тугал яхлит тизим ҳолида тўлақонли фаолият кўрсатади. Бошқа турдаги жамиятларда (авторитаризм) унинг элементлари мавжуд бўлиши ва у давлат ҳокимиятига таъсир кўрсата олиши мумкин.
Давлатнинг тарихий шаклларидан яна бири — миллий давлатдир. ХХР, Япония, Албания, Германия, Франция, Портуталия, Греция, Швеция — миллий давлатлардир, чунки уларда этнос ва демос (аҳоли) деярли мос тушади.
Замонавий давлатлар шакллана бошлаган давр XV acp билан белгиланади. Маълумотларга кўра, Европа харитасида 1500 йилда мавжуд бўлган бир неча юз сиёсий иттифоқлар сони шу жараён туфайли 1900 йилга кели6 25 тага қисқарган. Замонавий давлатларнинг ташкил топиши уруғ қабила, қон-қариндошлик муносабатларининг ўрнини худудий бирлашув тамойили олганда бошланган. Миллатларнинг шаклланиши билан давлат кўрилишида бу масала тобора жиддий тус оляпти. Ҳозирги давлатларнинг аксарияти кўп миллатли. Бир қиёсга кўра, замонавий миллатларнинг ер юзида жойлашиши шахмат тахтасидаги катаклар сифатида эмас, тугун ҳолида бўялган ва кейин ёйиб юборилган мато тарзида идрок этилиши ҳақиқатга тўғри. Бундай вазиятда миллат ва давлат муносабатлари масаласи энг нозик, энг оғир масалага айланиши шубҳасиз.
Шу ўринда "миллат" ва "давлат” тушунчалари ўртасидаги фарқларни аниқлаб олсак.
Миллат, давлатдан фарқлича, маъмуриятга эга эмас. Миллий манфаатларни ифодаловчи шахслар, харакатлар, ташкилотлар мавжуд, аммо улар давлат маъмуриятидан ўзгача мақомга эгалар, Миллатга тегишлиликни 6елгиловчи аниқ қоидалар, шунингдек, миллатни ташкил қилувчи одамлардан бажаришни талаб қилиш мумкин бўлган ҳуқуқ ва бурчлар мавжуд эмас.
солиқлар йигиш, қонуний тарзда куч ишлатиш каби воситаларга эга эмаслар. Фақат давлатгина миллат (ёки миллатлар) ривожи учун зарур бўлган барча омилларни яратиб бериши мумкин.
Шундай қилиб, миллат давлат эга бўлган ҳар қандай ташкилий хусусиятлардан маҳрум: унга мустақиллик хос эмас, унинг амалдорлари, низоми, қонунлари йўқ. Миллат фақат уни ташкил этувчи одамларнинг руҳий бирдамлиги сингари ички бирдамликка асосланиши мумкин.
Шу билан бирга миллатнинг — "давлатга уюшган" сифатида таърифланиши миллат билан давлат ўртасидаги узвий алоқадорликни акс эттиради.
Миллатнинг ривожланиши мустақиллик, миллий давлатчилик масалаларини кўндаланг қилиб қўяди. Шу ўринда миллий давлатчилик тушунчасига яқинлашдик. Миллий давлатда етакчи миллат манфаатларига урғу берилади, унинг тили — давлат тили, деб эълон қилинади, рамзлари, маданияти давлат миқёсида амал қилади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўп миллатли давлатларда давлат барча фуқаролар ҳуқуқларининг тенглиги ва шахсий ҳуқуқларнинг кафолатланишини таъминлаши керак. Бундан ташқари, давлат турли миллат жамоаларига тегишли институтларни (миллий марказ, омавий ахборот воситалари, мактабларнинг шу миллат тилида фаолият кўрсатиши) рухсат этиши, уларга молиявий ёрдам кўрсатиши лозим в.х. Шунда миллий давлат қурилиши жараёни демократлашув жараёнлари 6илан зиддиятга киришмай, уйғун бориши мумкин.



Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish