201_ йил "___" _________
Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига
Даъвогар: Нормаматова Хадича ХХХ
Манзил: Дехқонобод тумани, “Бўстон” МФЙ, “Бахт” кўчаси, 5-уй.
тел: +998943337705
Жавобгар: Туранов Юнус Нордавович
Манзил: Дехқонобод тумани, “Ойдин йўл” МФЙ, “Ойдин йўл” кўчаси
тел: +998945229644
ДАЪВО АРИЗА
Никоҳдан ажратиш ҳақида
Мен ва жавобгар ўртамиздаги қонуний никоҳ Дехқонобод тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 21 сентябрь куни 754 -сон билан қайд этилган.
Биргаликдаги турмушимиздан 25.10.2016 йилда туғилган 1 нафар Нордавов Шермуҳаммадбек Юнус ўғли исмли (туғилганлик ҳақида гувоҳнома серияси I QD N 0917715, Дехқонобод тумани ФХДЁ бўлими томонидан берилган) фарзандим бор.
_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ сабабли оилани тиклашни имкони йўқ.
2019 йил август ойидан буён жавобгар билан фактик ажрашганмиз. Умумий хўжалик юритмаймиз. Оиламиз барбод бўлган.
Жавобгар билан биргаликдаги мулкни бўлиш, моддий таъминот ҳақида низо мавжуд.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан
СЎРАЙМАН:
Жавобгар билан ўртамиздаги Дехқонобод тумани ФХДЁ бўлими томонидан 2015 йил 21 сентябрь куни 754-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратишни. (1-QD 0298882)
Илова:
1. Даъво ариза нусхаси
2. Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома.
3. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.
Даъвогар ________________ Нормаматова Хадича
201_ йил "___" _________
ЖАРАЁННИ КИМ СУСТЛАШТИРМОҚДА?
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (https://www.lex.uz/docs/5394836)га мувофиқ,
✅ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;
✅ одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар;
✅ 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz) ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши белгиланган.
❗️Бироқ, давлат хизматини кўрсатишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимларида юзага келаётган маълумотлар, хусусан архив маълумотларининг рақамлаштирилмаганлиги ва жорий маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаётганлиги натижасида айрим муаммолар юзага келмоқда. Яъни,
🔸фуқарони ногирон деб топилганидан кейин ўз вақтида фуқаро маълумотлари тизимга киритилмаслиги;
🔸тизимга фуқаро ҳақидаги маълумотларнинг хатоликлар билан киритилаётганлиги, яъни тизимга паспорт маълумотлари ёки ЖШ ШИР хато киритилганлиги, ёки бўлмаса умуман киритилмаганлиги;
🔸100 мингдан ортиқ ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг маълумотлари тизимга киритилган бўлсада, аксарият маълумотларга ЖШ ШИР киритилмаганлиги.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмоқда.
Chiroqchi tumani “Yangiobod” MFY,
Yangiqishloqda yashovchi fuqaro
Erolov Shovqiddin Baxtiyorovichga
Chiroqchi tuman Davlat Xizmatlari markazi Sizning 06.08.2021 yildagi yozma murojaatingizga binoan shuni yozib ma’lum qiladiki, hozirgi vaqtda sizning nomingizda, ya’ni Erolov Shovqiddin Baxtiyorovichning nomida Yakka tartibdagi tadbirkor sifatida ro’yxatdan o’tmagan.
Chiroqchi Davlat Xizmatlari
Markazi direktori: B. Tog’ayev
9
9
9
10
Do'stlaringiz bilan baham: |